Эрон бозори
Эрон қолинларининг нақшлари
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Эрон бозори” рукни остидаги эшиттиришларнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз. Унда мамлакат ва жаҳон бозорларида Эронда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлиги борасида сўз юритилади. Бугунги суҳбатимиз ҳам “Эрон қолин гиламлари” мавзуига бағишланган. Эшиттириш поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Таъкидлаб ўтганимиздек, Австрия пойтахти Вена шаҳридаги “Санъат ва саноат” музейида ҳам Сафавия даврида тўқилган “Қолии шикоргоҳ”, яъни “Ов макони қолини” номли гилам сақланмоқда. Милодий 16 асрда шоҳ Аббос ҳукмронлиги даврида тўқилган гилам фақат ипак толаларидан иборатдир. Ушбу қолин гиламда шоҳ Аббоснинг ов қилиш саҳнаси чиройли нақшлар билан кўрсатилган.
Дунёнинг машҳур музейларидан бири бўлган Ню-Йорк шаҳридаги “Метрополитен” музейида ҳам Эроннинг тўрта машҳур қолин гиламлари сақланмоқда. Икки жуфт бўлган ушбу ”полонзи” гиламлари Эрон қолин тўқиш саноатининг тарихи ҳисобланган даврга тўғри келади. Эрон қолин тўқиш саноатида “уйғониш” номини олган ушбу давр Сафавия давридир. Эронда тўқиладиган полонзи, ёхуд полякча гиламлар деб йирик гуллардан иборат ҳамда уларда олтин ва нуқра ишлатилган зарбофт гиламларни айтишади.
Мазкур гиламларнинг тўқилмаси ва уларнинг ранглари ўзига хосдир. Бу каби гиламларда кўпинча турли гул ва бутталар, айниқса нилуфар гулининг нақшлари солинади.
Мазкур қолин гиламларнинг “полонзи” дея аташларининг сабаби шуки, милодий 1878 йилда Парижда барпо этилган Халқаро кўргазмада полшалик шаҳзода Царториский моллари орасида Полша салтанати хонадонининг айрим нишоналарини ўзига мужассамланган қолинлар ҳам бор эди. Шу сабаб бу қолин гиламлар полякча ё полонзи номини ўзига олади. Бироқ кейинчалик милодий 1930 йилда Риегл номли киши бу гиламлар Полшага тегишли эканига шубҳаланади. Риегл ва Боуд Мартин узоқ тадқиқотлар асосида ушбу гиламлар 18 асрда Эронда тўқилганини исботлашади.
Айтиш лозимки, полонзи қолинлари Эронда мавжуд қасрлар ва шоҳлар учун тўқиларди ва баъзан Европанинг айрим шоҳларига совға сифатида ҳам юбориларди.
Эрон гиламлари саноати минг йиллик тарихга эгадир. Мазкур қолинлардаги нафислик, зарофат ва ишлатилган турли нақшлар вақт ўтиши билан янада комилроқ бўлган. Қолин тўқиш ҳунари Эрон юртининг тарихига ўхшаб кўплаб пастлик ва баландликлардан иборат воқеаларга эгадир. Аммо бугунги кунда ҳам ўзиннинг шуҳрати ва қадрини қўлдан бермаган.
Қолин дизайнери ва ёзувчи хоним Ширин Суриисрофилга кўра,
Эрон гиламларининг асил тарҳ ва шакллари Эроннинг тарихи, маданияти ва бошқа анъанавий ҳунарлари билан алоқадор бўлгани боис ҳеч вақт эскирмайди ва нобуд бўлмайди. Чунончи, Исфаҳондаги масжидларнинг фируза гунбазлари, “Тахти Жамшид” сутунлари ва тошлардаги нақшлар, Ризо Аббосийнинг анъанавий нақшлари, яъни миниатюралари ҳам ҳеж вақт эскирмаган.
Айтиш лозимки, милодий ХХ асрнинг бошларида ҳам Эрон қолин гиламларини ранглаш учун табиий моддалардан фойдаланарди. Зеро Эрон юртининг турли минтақаларидаги қулай ва муносиб иқлим турли гиёҳларнинг ўсиши ва кўплаб ҳайвонларнинг мавжудлиги учун имкон яратган эди. Буларга қўшимча, мамлакатда мавжуд кўплаб ер ости қазилмалари эронлик ҳунармандларга гиламларни ранглаш учун керакли нарсаларни муҳайё қилган. Эрон қолинларининг гўзаллиги, нафислиги ва олий сифати унда моҳирлик билан ишлатилган рангларга ҳам боғлиқдир.
Соҳа мутахассисларининг айтишларича, ўтган даврдан ҳозиргача Эрон қолин гиламлари учун қарийб уч мингга яқин турли ранглар тайёрланган.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда “Эрон бозори” рукни остидаги янги эшиттиришларнинг навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан узоқлашманг. Эшиттиришимиз давомига диққатингизни жалб этамиз.
Эрон қолинларини мумтоз ва қадрли қилган бошқа сифатларидан бири ундаги нақшлардир. Мутахассислар Эрон қолинлариннинг нақшлари ва тарҳларини жами 19 гуруҳга тақсимлашган.
Шоҳаббосий, ислими, шикоргоҳ, илётий, ҳандасий шулар жумласидандир. Бир қолинда ҳатто бир неча дизайндан олинган нақшлар ҳам фойдаланиши мумкин.
Масалан, “шоҳаббосий” дизайни ўзига хос турли навларга эгадирки, “шоҳаббосий гуллари” номи билан машҳурдир. “Ислимий” нақшларига эга бўлган гиламларда турли дарахтлар ва уларнинг шох ва япроқлари кўзга ташланади.
Илётий нақшлари ҳам Эрон қолин гиламларида кенг кўламда фойдаланилади. Ушбу нақшларда табиат манзаралари, гул ва ўсимликлар ҳамда ҳайвонларнинг нақшлари ўз ифодасини топган.
Илётий нақшлари геометрик тарзда гиламларда ўрин олган ва ҳайратланарли бир ҳолатда тасвирланган. Бу нақшлар қадимдан эронлик гиламтўқувчилари томонидан фойдаланиб келинган ва ҳозирги вақтда ҳам Эроннинг айрим қишлоқларида ушбу нақшлардан кенг фойдаланилади.
Ҳозиргача эронликларнинг қўлдан тўқилган турли қолин гиламлари ва уларнинг жуғрофик жойлари Халқаро Интеллектуал мулк ташкилоти томонидан рўйхатга олинган.Табриз, Ҳарис, Хўй, Исфаҳон, Қум, Машҳад,Ҳамадон, Кошмар, Кошон, Кирмон, Нойин, Соруқ ё Арок, Язд, Ардабил, Гулистон шулар жумласидандир. Ушбу шаҳарлар орасида Табриз шаҳри кўплаб музейлар, санъат ва маданият марказлари, тарихий ёдгорликларга эга бўлгани ва халқ ҳунармандчилик санъати заминасида кўплаб кўргазмаларни ташкил этгани боис милодий 2018 йилда Исломий мамлакатларда туризм соҳасидаги хизматлари учун намуна шаҳар сифатида эътироф этилади. Табриз “Қолин тўқиш бўйича халқаро шаҳар” номига ҳам эга бўлган. Зеро ушбу шаҳарда “Қолин гиламлар” музейи ҳамда фақат гиламлар тижорати билан шуғулланувчи “Музаффария” тарихий бозори мавжуддир.
Эронда Қолин гиламларини тарғибот этувчи кўплаб муассаса ва марказлар фаолият кўрсатишади. Ушбу марказлардан бири “Эрон қолин гиламларининг миллий маркази” ҳисобланади. Мазкур марказ милодий 2003 йилда ташкил этилган.
“Эрон қолин гиламларининг миллий маркази” ҳозиргача кўплаб халқаро кўргазмаларни мамлакат ичкарисида ва хорижий мамлакатларда ташкил этган. Айниқса, шамсий 1395 йилда Теҳрон шаҳрида барпо этилган Эрон қолин гиламларининг халқаро кўргазмасида, малакатнинг қўлдан тўқилган гиламлари билан дунё харидорларини кўпроқ таништириш учун инглис тилида www.wikicarpet.com сайти йўлга қўйилади. Жаҳон бозоларида энг сифатли ва қимматбаҳо бўлган Эроннинг қўлдан тўқилган қолин гиламларини харидорлар ушбу сайт орқали танлаб, сотиб олишлари мумкин.
Ушбу масалани ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, ўтган охирги йилларда Ҳиндистон, Покистон, Афғонистон, Хитой, Миср, Руминия ва бошқа юртлар Эрон қолин гиламлари номи билан ва ёки эронлик нақшлардан фойдаланган ҳолда ўз гиламларини дунё бозорларига чиқаришмоқда.
Қадрли тингловчилар, “Эрон бозори” рукни остидани янги эшиттиришларнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.