июн 28, 2018 14:35 Asia/Tashkent

Инсон ижтимоий мавжудотдир ва бошқалар билан унс олиш дўстлик  ва муносабатларни ўрнатиш унинг ҳаётдаги эҳтиёжлари ҳисобланади.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Мен Адиба Қодирий  " Соғлиғимиз ўз қўлимизда " туркум эшиттиришнинг  навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Ҳаво тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.

Ўз-ўзидан ғамхўрлик қилиш руҳий, эмоционал, маънавий ва жисмоний каби турли жиҳатларига эгадир. Эмоционал ўз-ўзидан ғамхўрлик қилиш эҳтиёжларини қондиришда шахснинг ҳиссий эҳтиёжлари ва ўзи учун бўлган ҳисси ва ҳиссиётларни бошқариш ва муаммолар билан шуғулланиш қобилиятлари ҳисобга олинади. Бошқалар билан мулоқот қилиш ушбу дастурнинг баҳс-мунозара этиладиган мавзўси бўлган ўз-ўзидан ғамхўрлик қилишнинг муҳим омиллардан биридир.

Ўз-ўзидан ғамхўрлик қилиш ва ўз-ўзидан ҳимоя этиш бу шахс, оила ва ҳатто бошқаларнинг ҳаёт тарзини яхшилаш  учун амалга оширилган фаъолият ва ҳаракатлардир. Ўз-ўзидан ғамхўрлик қилиш билан инсон ўзининг иродаси ва афаъолона ҳаракати орқали ўз куч-қудратини мустаҳкамлаш  ва уни муҳофазат этиш сабабига айланадиган ишларни амалга ошириш учун замонни назарга олади.

Инсон ижтимоий мавжудотдир ва бошқалар билан унс олиш дўстлик  ва муносабатларни ўрнатиш унинг ҳаётдаги эҳтиёжлари ҳисобланади. Бошқалар билан мулоқот ва муносабат  қилмаслик, инсон истеъдодларининг бир қисми ривожланмайди. Бошқалар билан самимийлик ва хайрхоҳлик ва ҳамдиллик ҳиссиётларга эҳтиёж сезиш ижтимоий ҳаётнинг жилваларидан бири бўлишига қўшимча, инсон вужудидан келиб чиқадиган бир нидо ҳисобланади. Ҳеч қайси  бир инсон дўстлик алоқаларини ўзиш ва ёлғизликни танлаши билан осойишталикка эришолмайди. Шу сабабдан, кўпчилик одамлар қайғу ва қувончлари, маънавий ва моддий мушкулотларни бартараф этишига кумак берадиган дўстларни танлашади.

Гарвард университети тадқиқотчиси ва профессори Роберт Дейвид Путнам бахтли ҳаёт йўл-йуриқлари ва бахтли бир жомеанинг омилларни ўрганиб, кучли ижтимоий ва оилавий муносабатларни инсоннинг эмоционал саломатлиги ва хурсандчилигининг асосий омилларидан бири бўлишидан келиб чиқади деб билади. Бу тадқиқотчининг фикрига кўра, инсон ўзида бошқаларга ёрдам берадиган ҳиссиётига эга бўлиб  табиатан ижтимоий мавжудот этиб яратилган. Бинобарин бундай муносабатларга эга бўлиш инсонга енгиллик ва қувонч ҳис-туйғуси бағишлайди. Агар бирор киши кўпроқ ижтимоий муносабатларга эга бўлса у кучли руҳий соғликка эга бўлади ва унинг хурсандчилик ва қувончи ошади.

Ўз-ўзидан ғамхўрлик қилишнинг муҳим омилларидан бири бошқалар билан мулоқот қилиш ҳисобланади. Ўзаро ҳурмат эҳтиром ва меҳр-муҳаббат  зоҳир этиш мулоқот қилишнинг энг асосий тамоилини ташкил этади. Бошқаларга эҳтиром зоҳир этиш ва уларнинг шахсий сифатига баҳо бериш, яъни қадр-қиммат ҳис-туйғусига эга бўлишини инсонда ўйғотади. Ҳар бир инсон ўзининг кичик дунёсида ўзи ва бошқалар учун муҳим инсон бўлишини ҳис этишга эҳтиёж сезади. У ўзининг ҳақиқий қадр-қиймати намоён бўлишини хоҳлайди ва ўз атрофдагиларнинг уни тасдиқлашларининг пайида бўлади.

Бошқаларда мавжуд бўлган яхшиликлар, хайрхоҳлик ва қобилиятларнинг  самимийлик ва содиқона рағбатлантириш  бу яхши ҳис-туйғуларни юксалтиришининг энг яхши усуллардан биридир.

Бу эҳтиёжни эътиборга олиш ва уни ифрот ҳаддига етказмаслик ва унинг таъсири бўлмаслиги, хатти-ҳаракатни ўзгартириш ёки ҳатто одамларда ҳаракат қилиш мақсадини ижод этишда муҳим омил бўлади. Албатта бу рағбатлантирувчи воситада шундай равишдан фойдаланиш лозимки шахснинг вужудида қизиқиш, ният ва алоқани вужудга келтирса ва бу ички рағбатлантирувчи ҳиссиёт уни ташқи сайъ-ҳаракатларга ундашиши лозим.   

Табиийки яхши натижага эришиш учун амал қилиш ва тарғиб этиш ўртасидаги мутаносиблигининг мезонини рио қилиши лозим. Амал қилиш ва тарғиб этиш мутаносиблигини ҳисобга олмаслик ифрот ва тафритга олиб  келади ва зарарлидир.

Имом Али алайҳиссалом бу заминада шундай марҳамат этади: Ҳаддан ташқари шойисталикни мақташ, тамаллуқ ва хушомадгўйлик ҳисобланади. Шойисталикни ҳаддини таърифлашда камтаринлик зоҳир этиш нотавонлик ва ёки ҳасодатдир.”

Мулоқот жараёнида одамлар бир-бирлари билан маълумотлар алмашиб, ўзаро таъсир кўрсатибгина қолмай, балки бир-бирларини тўғрироқ ва аниқроқ англашга, тушунишга ва идрок қилишга ҳаракат қиладилар. Бу томон шахсий идрок ва тушуниш муаммоси билан боғлиқдир. Биргаликдаги фаолият жараёнида шахсларнинг бир-бирларини тўғри тушунишлари ва аниқ идрок қилишлари мулоқотнинг самарали бўлишини таъминлайди.

Мулоқот қилишда ўзининг ҳиссиётларини контрол қилиш лозим. Баъзида одамлар ёмон амал ёки нотўғри ишни содир этишади. Ҳолбуки бу хатти-ҳаракатларни на фақат ёмон иш деб билишмайди, балки баъзан улар бу амалларни бир қийматли нарсадек ҳисоблашади. Бундай кишиларни танқид остига оладиган улар билан муносабатда бўлишни хоҳлаган ҳар қандай инсон уларга нисбатан мулойимлик ва меҳр-шафқат билан хатоларини айтишлари лозим бўлади.

Агар шахс  кимдир тўғридан- тўғри танқид қилса, қарши томоннинг  шахсияти, ақл-заковати ва мағрурлигига  бевосита зарба етказади. Агар шахс кимдир уни таҳқирлашини тушуниб етса, қарши томоннинг фикр ва ақидасини қабул қилмайди. Унутманкки, ҳар бир киши ўз нуқтаи назари ва фикрини тўғри деб ҳисоблайди ва уни ўзгартириш эса бир маҳоратни талаб этади. Шундай қилиб, агар мулоқот қилишингиз вақтида бошқа тарафнинг нуқтаи назарини ўзгартиришни хоҳласангиз, унга шундай тарзда айтингки у сизнинг нуқтаи назарингиз эмас, балки унинг нуқтаи назари эканлигини сезса. Ёки шундай деб айтинг: “Бу ҳам эътиборга лойиқ фикрдир”.

Хулоса, айтиш жойизким, бошқаларга нисбатан меҳр-муҳаббат ила мулоқот ва муносабат қилишда сайъ-ҳаракат қилайлик ва бошқалар бизни кўрганларида ўзларини яхши ҳис қилишлари учун биз бошқаларни кўришдан ва улар билан биргаликда яхши вақт ўтказишдан мамнун бўлишимиз лозим.

 

Ёрлиқ