июл 07, 2018 15:01 Asia/Tashkent

Марказий Осиёга доир муҳим янгиликлар шарҳи

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

Марказий Осиё  ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  яна эфирда. Унда  мазкур минтақада жойлашган  мамлакатларга доир сиёсий, иқтисодий, ижтимоий,  маданий ва илмий янгиликлар борасида сўз юритилади. Бизни тинглаб боринг.

Муҳим мавзуларнинг қисқача сатрлари:

  1. Қозоғистонда Пойтахт куни нишонланди;
  2. Тожикистонда иш ўрни яратиш ва бизнес юритиш учун керакли тавсиялар;
  3. Қирғизистон бош вазири хорижий қарзларни тўлаш учун халқдан ёрдам сўради;
  4. Тожикистонга парвоз қилаётган самолёт Москвага фавқулодда қўнди. 

Энди ушбу мавзуларнинг тафсилотига ўтамиз.

Қозоғистонда 6 июлда давлат байрами – Пойтахт куни кенг нишонланди. Жорий йилда Остона 20 йиллигини нишонлайди.

1998 йил 10 июлда Остонанинг Қозоғистоннинг янги пойтахти сифатидаги халқаро тақдимоти бўлиб ўтган. Байрам 2008 йилгача шаҳар даражасида айнан шу куни нишонлаб келинган. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев шу йили қонунчиликка 6 июлни “Пойтахт куни” давлат байрами сифатида нишонланиши кўзда тутилган ўзгартиришлар киритган.   

Шунингдек, 6 июль Нурсултон Назарбоевнинг туғилган куни бўлиб, бу йил Элбаси 78 ёшини қаршилайди. 

Пойтахтнинг юбилейига тайёрланиш давомида Қозоғистонда “Вилоятлар Остонага туҳфа сифатида” дастури амалга оширилган. Бу дастур доирасида вилоятлар Остонадаги турли объектлар қурилиши ва реконструкциясида иштирок этган. Мисол учун, Остонага янги болалар боғчаси, спорт-кўнгилочар боғи, Есил дарёси орқали велопиёда кўприги, мусиқий фаввора, пиёдалар хиёбонлари, дўстлик уйи ва бошқа объектлар туҳфа қилинган. 

Қозоғистон президенти Остонанинг 20 йиллиги нишонланишига 4 июлда “Атамекен” ёдгорлик мажмуасида Қозоғистон байроғини кўтариш билан старт берди. Назарбоев тантанали нутқида Остонани бугун бутун дунё билишини таъкидлаб ўтган.

“Мовий байроқ остида бугун биз пойтахтнинг 20 йиллигига бағишланган тадбирларга старт берамиз. 20 йил тарих учун гўёки бир лаҳзадек. Остона даштда икки аср туташуви вақтида қурилган ер юзидаги ягона шаҳардир”, деб айтган Назарбоев.

Шу куни Остона ва бутун Қозоғистон бўйлаб “Пойтахт куни”га бағишланган турли маданий тадбирлар, концертлар, спорт беллашувлари, санъат фестиваллари, фотосуратлар танловлари бўлиб ўтади.

Остона пойтахт мақомини 1994 йил 6 июлда, Қозоғистон олий кенгаши пойтахтни Олмаотадан Оқмолага (Остонанинг аввалги номи) кўчиришга қарор қилганда олган. Расман пойтахт 1997 йил 10 декабрда кўчирилган, 1998 йил 6 майда эса Оқмола Остона деб қайта номланган. 

Осиё тараққиёт банки, Тожикистоннинг озод сувларга чиқа олмаслиги бўйича вазиятдан чиқиб кетиш йўлларини осонлаштириш учун, хусусий секторни қўллаб-қувватлаш, завод ва фабрикалар сонини кўпайтириш орқали ишчи ўрнини яратиш пайидадир.

Осиё тараққиёт банкининг Марказий Осиё ишлари бўйича ўринбосари озод сувларга чиқиш имкониятига эга бўлмаган Тожикистон сингари мамлакатларга, ечим топиш йўлларини тақдим этди. 

Эрон халқаро радиосининг Тожик хизматига кўра, Осиё тараққиёт банкининг Марказий Осиё ишлари бўйича ўринбосари, божхона йиғимлари ва транзит харажатларини камайтириш ҳақидаги мақоласида,

Тожикистоннинг озод сувларга чиқа олмаслиги бўйича вазиятдан чиқиб кетиш йўлларини осонлаштириш учун  хусусий секторни қўллаб-қувватлаш, завод ва фабрикалар сонини кўпайтириш орқали ишчи ўрнини яратиш, интернет ва виртуал оламда тижорат соҳасида иш юритиш учун мутахассис ишчи кучларни тайёрлаш ва уларни ўқитиш каби дастурларни бошлашни таклиф этган. 

Унга кўра, Осиё тараққиёт банки ушбу тўртала бизнес дастурларини қўллаш учун Тожикистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларининг иқтисодиётини ривожлантиришини таъминлаш мақсадида молиявий ва таълим йўналишида ўз ёрдамини кўрсатади.

Tajik Air авиакомпаниясининг Москвадан Хўжандга авиапарвозни амалга ошираётган ҳаво лайнери шошилинч тарзда Домодедово аэропортига қайтишга мажбур бўлди. Бунга самолёт салонининг герметиклиги йўқолгани сабаб бўлди, деб хабар қилмоқда ТАСС агентлиги фавқулодда хизматлардаги манбасига таянган ҳолда.

"Самолёт бортида герметиклик бузилган. Самолёт ёқилғини ишлатиб бўлганидан кейин, Домодедовога қўнди", -деган агентлик суҳбатдоши. Унинг сўзларига кўра, самолётда 141 йўловчи бўлган.

Домодедово сайтининг онлайн кузатувига мувофиқ, Tajik Air авиакомпаниясининг Boeing 737-300 самолёти Москва вақти билан 01:03да учган. Flightradar24.com порталига кўра, у Москва вақти билан 04:18да аэропортга қўнган. 

Boeing командири Домодедово аэропортига фавқулодда қўнишга қарор қилган.

Қирғизистоннинг янги бош вазири Муҳаммадкали Абилгазиев давлатнинг хорижий қарзларини тўлаш учун ушбу мамлакатнинг халқидан ёрдам беришларини сўради.

Қирғизистон бош вазирининг қилган изҳороти Марказий Осиёнинг ушбу мамлакати иқтисодининг беқарор вазъиятга тушганидан далолат беради. Ҳақиқатан ҳам Қирғизистон иқтисоди шу даражада инқирозга учраганки, ҳатто Бишкек давлати ушбу мамлакатнинг халқидан кўмак ва ёрдам беришини сўрамоқда. Бу шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаки, Бишкек давлати тарқатган охирги статистик маълумотларга кўра, Қирғизистон жамиятининг 26 фоизидан кўпроқ аҳолиси қашшоқликда ҳаёт кечиришади. Шунингдек, Қирғизистон миллий банкининг берган статистик маълумотига кўра, милодий 2017 йилда “Ишчи муҳожирлар мамлакатга 2 миллиард 500 минг доллар миқдорида пул жўнатишган ва бу маблағ эса Бишкек давлатининг йил давомидаги даромадидан ҳам кўпроқдир.”  

Меҳнат  муҳожирлари Қирғизистон иқтисодининг статистик маълумотларини яхшилашларига шак-шубҳа йўқ, чунки бу маълумотсиз ушбу мамлакат аҳолисининг 34 фоизи камбағаллик даражасига қолиб кетишади. Ўтган йилда 6,1 миллион Қирғизистон фуқаролари қашшоқлик даражасига еташганки, булардан 72 фоизини қишлоқ минтақаларида яшайдиган аҳоли ва 28 фоизини эса шаҳарда ҳаёт кечирадиган аҳоли ташкил этарди.

Хорижий кредитлардан ташқари Эрон Ислом Жумҳурияти каби минтақа мамлакатлари ҳар йили Бишкек ҳукуматига молиявий кўмаклар сифатида пул ажратишади. Шуни айтиш лозимки, Қирғизистон кичик бир мамлакат сифатида 198 минг 500 квадрат километр масоҳат ва 7 миллион жамият билан Марказий Осиёнинг шарқий минтақасида Хитой каби кенг масоҳатга эга бўлган мамлакатнинг қўшнилигида жойлашган. Бу мамлакат шуниндек бугунги кунга қараганда иқтисодий кенг имкониятларга эга бўлган Шўролар  Иттифоқи доирасидаги мамлакатлар жумласидандир. Хулоса қилиб айтганда, Қирғизистон иқтисодининг ҳозирги вазъиятини эътиборга олган ҳолда, Қирғизистон халқининг берадиган кўмаклари билан Бишкек давлати ўзининг мушкулотларини бартараф эта олишига ишониш қийин. Айниқса, Россияга қарши Ғарб мамлакатларининг иқтисодий санкциялар жорий этишларидан кейин ушбу мамлакатда Қирғизистон меҳнат   муҳожирларининг сони камайган ва бу ўлканинг халқи ҳам жиддий ҳаётий муаммолардан қийналишмоқда.  

Қадрли тингловчилар, “Марказий Осиё  ўтган ҳафта ичида” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.