июл 10, 2018 10:08 Asia/Tashkent

Бугун чоршанба Ҳижрий-шамсий 1397-чи йил тир ойининг 20-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил шаввол ойининг 27-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2018 йил июл ойининг 11-чи кунидир.

Жаҳон  тақвимида  11 июл Халқаро аҳоли куни  номланган.Зеро 1987 йилнинг 11-июлида жаҳон аҳолиси 5 миллиарддан ошади. Қарийб 40 йил олдин БМТ биринчи бор  оилаларни тартибга солиш ва аҳолини назорат қилиш тўғрисида дастур қабул қилади. Чунки жамиятнинг кўпайиши барқарор ривожланиш, шаҳарларни кнгайтириш, соғлиқни сақлаш хизматларига эга бўлиш ва ёшларга куч-қудрат бағишлашга жиддий эҳтиёж сезади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти милодий 2017 йилда милодий 2050 йилгача аҳолининг кўпайишининг жараёни ҳақида башорат этди ва ер курраси жиддий бўҳрон арафасида тўрибди деб эълон қилди. Жаҳон аҳолиси бундай кўпайиши давом этса келаси 35 йил давомида 7,4 миллиард нафардан 9,7 миллиард нафарга етади. Зарурий бу иш инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, қашшоқликни камайтириш, аҳоли кўпайишида мувозанатни ижод этиш, оила ҳамда соғлом ва хушбахт жамият, шунингдек соғлом ва янада яхшироқ дунёни ижод этиш заруратини талаб этади.       

Бундан 1098 йил олдин ҳижрий қамарий 341 йил шаввол ойининг 22 санасида Эронлик машҳур шоир Абу Исҳоқ Кисоий Марвазий таваллуд топди. Унинг ҳаёти Эрондаги сомонийлар даврининг охирларига ва Ғазнавийлар даврининг бошларига тўғри келади. У шоирлик фаолиятининг бошларида маддоҳлик билан шуғулланди. Кейинчалик унинг фикрий ва ақидавий қарашларида кескин бурулишлар вужудга келди. Шундан сўнг Абу Исҳоқ Кисоий Марвазий зоҳидлик, ибодат ва ҳунармандчилик асосида кун кечиришни бошлайди. У фақат ислом дини пайғамбари Муҳаммад (сав) ва ул зотнинг хонадон аҳллини мадҳ этиб ваъзхонлик қиларди холос. Бу атоқли шоирда маъно ва мазмунларни кашф қилиш, маъноли тарзда баён қилиш ҳамда тавсифлашда кучли қобилият ва талант мавжуд эди.   

Бундан 205 йил муқаддам милодий 1813 чи йил 11 чи июлида  англиялик ихтироъчи ва муҳандиси Генри Бисмир дунёга келди.

 У геометрия соҳасида ўз таҳсилотини битиргадинан кейин,  темир пулат ва чудан металларини ишлаб чиқариш мақсадида темирни эритиш  тажҳизотлар яради.

Бисмар шунингдек  махсус темирни ҳаво жараёни билан ишлайдиган махсус тажҳизот биан  эритилган темирни кабонини олиши билан олий даражадаги пулатни  ишлаб чиқаришга муваффақ бўлди.

 У 1859 чи йилда пулат ва темирни тайёрлайдиган корхоналарни йўлга қўйди.       

Бундан 72 йил илгари ҳижрий-шамсий 1325 -чи йил тир ойнинг йигирманчи куни машҳур Эрон   мусиқашуноси ва сантур чолғу асбобининг маҳоратли  навозандаси Ҳабиб Самоий вафот этди. Самоий ҳижрий-шамсий 1280 йилда мусиқашунос оиласида дунёга келди ва  болалик давридан бошлаб мусиқа билан ошно бўлди. У ўспиринлик чоғида сантур чолғу асбобини маҳорат билан чаларди. Ҳабиб Самоий бир неча йил мусиқа мактабида   таълим олгач,  Абулҳасан Сабонинг тавсияси билан  сантурни таълим бериш билан шуғулланди ва кўп шогирдлар тарбиялаб етиштирди.. Самоий билан  яқин ҳамкорлик қилган Устод Сабо унинг ӯзига хос услубдаги ижро намуналарини танлаб,  алоҳида китоб ҳолатида чоп қилдирди.