Имон зиёси
Ислом дини фитрат ва ақлга асосланади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз тингловчилар!
“Имон зиёси” туркум-эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Адиба Қодирий олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Германиялик янги мусулмон хонум Хейке фикрича: “Ҳижоб оила ва жамиятнинг психологик саломатлик заминасида бирон бир тусиқлик ва чеклов яратмайди. Албатта, ҳижоб ҳам кийинишда ва ҳам хулқ атворда бўлиши лозим. Ӯтмишдаги ёмон хусусиятларнинг ӯзгариши, исломий хусусият , ахлоқий қадриятлар ва инсонпарварлик сифатларини ўрганиш бошқаларга ёрдам бериш ва минг бошқа ахлоқий нукталар булар жумласидандир. ”
Ислом дини фитрат ва ақлга асосланади. Бу шундай маънодадирким инсоннинг ҳам фитрати ва ҳам вужудидан илдиз олади, ҳамда соқлом ва мантиқий ақл-идрокига асосланади. Шу сабабдан эркин қарашга эга бўлган ва ҳақиқатни қидирадиган кишилар ӯзининг йуқотган нарсасини ислом мубин динида топишади. Ҳейке хонум ӯзининг кӯп изланишлари, тафаккур билан охир-оқибат бу буюк иллоҳий динни танлаган кишилардан биридир. У ижтимоий ва иқтисод фанлар факултетини битирган ва Германия шимол –ғарбидаги Олденбург шаҳрида яшайди. У мусулмон бӯлишидан олдин ӯз динидан шундай таърифлайди: “Мазҳаб нуқтаи назаридан мен ҳам бошқа ғарбликлардек эдим. Яъни , сувда чўқинтириш маросимини бажарган эдим ва черковга борардим. Аммо замон ӯтиши билан ўсиб ўлғайганимда черков ва дин ҳақидаги ҳис-туйғуларим ва қарашим ӯзгариб қолди. Шунингдек бошқа калисога бормадим. Албатта вужудимда Худога эътиқод қилардим. Бу ҳам бӯлса унинг мавжудлигини инкор этишидан қурқардим, чунки агар ул Зотнинг мавжудлиги билсам нима бўлади ва нима қилишим мумкин эди. Шунинг учун Худо ҳақида фикр қилмасликка ҳаракат қилардим. ”
Ҳейкенинг Худога нисбатан бӯлган эътиқоди ва фикрлари Худо ҳақида оддий бир зарурий эътиқод саналади. Агар Худо мавжуд бўлмаса у зот мункарлари зарар кӯрмайди ва Аллоҳга иймон келтирганлар ҳам ҳеч нарсани қӯлдан бой беришмайди. Аммо агар олам парвардигори мавжуд бӯлса, мӯминлар буюк парҳизкорликка етишади ва унинг мункарлари қаттиқ азобга гирифтор бӯлишади..
Агарчи Ҳейке хонум университетда мусулмон аёлларнинг масалалари бўйича тадқиқот олиб боришда иштирок этган бўлсада, аммо Ғарбда исломмафобия тарғиботларини олиб боришлари туфайли бу иллоҳий динга яхши қарашга эга эмасди.
“Менинг ислом динидан тасаввуротим ғарбликларнинг тасаввуротидек эди . Диннинг мутлақо салбий тасвири, айниқса унда аёллар зулм ва ситам остига қарор олган ва инсоний ҳақ-ҳуқуқларга эга эмаслиги каби тассавуротлар эди, дейди Хейке хонум.”
Ғарбнинг исломга қарши ташвиқларининг асосларидан бири аёлларга нисбатан қарши чеклов қўйиш ҳисобланади. Ҳолбуки ислом динида аёлларга нисбатан мавжуд бӯлган ҳақ-ҳуқуқлар бошқа динларда мавжжуд эмас. Бироқ, Ҳейке хонум синчковлигидан руҳий ва маънавий бошпанаҳ пайида тушади .
Ӯ шундай фикр билдиради: “Дойим ичимда бир нарсани юқотгандек юрардим ва бу ҳиссиёт мени синчковликка мажбур этди. Шунинг учун бу синчковлик мени кӯпроқ мутолаа қилишга ундади, агарчи нима нарсани излашимни ҳам билмасдим. Инсоннинг ақл ва тафаккурига боғлиқ бӯлган ҳар бир матлабни уқидим. ”
Бу вақтда Ҳейке ӯз университетининг харажатларини таъминлаш учун ресторанлардан бирида ишлади ва бир ёш йигит билан ошно бӯлади. Бу ошноликнинг бошланиши ислом ҳақида тадқиқот олиб боришга сабаб бӯлади.
Янги мусулмон бӯлган бу киши можарони шундай шарҳ-изоҳ беради: “Ҳамкорим ҳам талаба эди ва уша ерда мен билан ишларди. Бир неча муддатдан сӯнг у инглиз тилини яхши билмаслиги сабабли унга дарсдан ташқари қӯшимча дарс беришни қарор қилдик. Бир куни уни сажжода устида намоз уқаётганини кӯриб қолдим. Уни бу ҳолатда кўриш менга таъсир қилди. Мен ӯз зеҳнимда пайдо бӯлган шубҳалар ва саволларини ундан сӯраш қарорига келдим. Гӯё ӯз юқотганимни топгандек бўлдим.”
Намоз Худо ва банданинг энг гӯзал ва маънавий алоқасидир ва Ҳейке хонум Худо билан уша мусулмон ёш йигитнинг розу ниёз қилиш манзарасини кӯриб таъсир остига қарор олгани ажабланарли нарса эмасди. Ҳақиқатга чанқоқ хонум Ҳейке ӯз саволларни сӯрашга бошланади . Албатта Ҳейке олган жавобларидан зудлик билан қониқиш ҳосил қилмади. У бу ҳақда айтади: “Мен у билан сӯҳбатлашганимда айтган сӯзларига далил келтиришини ундан сўрадим. Менинг шундай одатим бор эдиким ҳар бир масалани эшитганимда дастлаб бу масала юзасидан тадқиқот олиб борардим. Тасдиқловчи далилни топганимдан сӯнг уни қабул қилардим. Шу тартиб билан мен унга савол берардим ва у далиллар ва мантиқ билан жавоб берарди. Айтиш жойизким исломда аёлнинг ӯрни баҳс-мунозараларимизнинг энг муҳим масаласи эди. ”
Энди хонум Ҳейке ӯзининг муҳим саволларига жавоб топган ва ва танлаш вақти ҳам етган. У бу ҳақда шундай айтади: Мен вақт ӯтиши билан ӯз юқотганимга аста-секин яқинлашардим ва бир куни тушуниб етдимки мен нур остига қарор олганман. Ҳиндистондан Жанубий Африкагача ирфоний ва мазҳабий турли гуруҳлар ҳақида мутолаа қилишим билан ислом турли масалаларга нисбатан мантиқий қараш мактаби ва мазҳаби эди. Шундай қилиб мен исломни қабул қилдим ва мусулмон ўртоғимга исломни қабул қилганим ҳақида хабар берганимда у зудлик билан менга совчилик қилди ва биз ўйландик."
Эндиликда, янги мусулмон бўлган германиялик бу аёлнинг ҳаёти бутунлайин ўзгариб қолган. У намоз ўқишдан оромлик руҳий ўзгариш ва хотиржамликни сезади.