июл 25, 2018 15:31 Asia/Tashkent

Гиёҳвандлик моддаси ва ёшларга унинг таъсири

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг навбатдаги  сони  яна эфирда. Бугунги суҳбатимиз ”Гиёҳвандлик ва унинг ёшларга бўлган таъсири” мавзусига бағишланган. Бизни тинглаб  борасиз деган умиддамиз.

Гиёҳвандлик ҳозирги кунда ёшлар ҳаётига хавф солаётган жиддий ва глобал муаммога айланиб қолмокда. Унга ружу қўйиш нафақат ёшлар ҳаётига хавф солади, шунингдек, у кўп давлатларда терроризм, қўпорувчилик ва бошқа салбий оқибатларга сабаб бўляпти. Гиёҳвандликнинг ёшлар ҳаётига хавф солишига қарши курашиш, унга барчани жалб қилиш ҳамда “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” каби шиорни барчамизнинг ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айлантириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, сўнгги йилларда гиёҳвандлик ва токсин моддаларни қабул қилиш кўрсаткичи шиддат билан ўсиб бормоқда. Энг хатарли томони, ёшлар орасида героинга нисбатан эҳтиёж ортяпти. Бу касалликка чалинган инсон унга қул бўлиб қолиши, оқибатда оғир руҳий, жисмоний, маънавий ўзгаришлар, ижтимоий тушкунликка чалиниши кузатилади.

Гиёҳвандликнинг инсон саломатлиги учун хавфли томони яна нимада? Мутахассислар мазкур касалликда дастлаб аниқ аломатлар кўзга ташланмаслигини, хасталик авж олганда – белгилари яққол кўринганда эса уни даволаш ниҳоятда қийин кечишини ёки амалда умуман даволаб бўлмайдиган ҳол вужудга келишини таъкидлайдилар.

Бу офатнинг жамият учун қандай хатарли томони бор, деган саволга эса ўнлаб йўналишлар асносида жавоб бериш ва юзлаб мисолларни келтириш мумкин. Гиёҳвандликка мубтало бўлиш киши ҳаётини бутунлай издан чиқаради. У ҳар тарафлама таназзулга юз тутади. Энг асосийси ва даҳшатлиси, гиёҳвандликка ружу қўйган кимса зарур пайтда ўзини ўзи бошқариш қобилиятидан маҳрум бўлади. Демак, у нима қилаётганини чуқур англаб етмайди ва наркотикка руҳий тобелик пайтида қандай топшириқ буюрилса, шуни бажаравериши мумкин. Айни шуни ҳисобга олиб, жиноятчи гуруҳлар уларни ўзларига қарам қилиб оладилар ва улардан қабиҳ мақсадлари йўлида фойдаланадилар. Айниқса, диний экстремистик ва террористик тузилмалар учун бу усул кенг тарқалгани кўпчиликка маълум.

Кейинги йилларда ер юзида гиёҳванд моддаларни истеъмол қиладиган, унинг ғайриқонуний савдоси билан шуғулланадиган одамлар тобора кўпайиб бораётганлиги барчамизни огоҳ бўлишга ундайди. Ахир ногирон фарзандларнинг дунёга келиши, наслнинг бузилиши, оилавий ажралишларнинг ортиши, жиноятчилик, фоҳишабозлик каби иллатлар асосида ҳам айни шу бало – гиёҳвандлик ётади. Демак, унинг салбий оқибатлари жамият учун жуда ҳам хатарлидир.

Статистик маълумотларга кўра, дунё бўйича 200 -400 миллиондан ортиқ киши гиёҳвандлик ботқоғига ботган. Унинг домига тушиб қолаётганлар сони эса кундан-кун кўпайиб боряпти. Энг ачинарлиси, гиёҳвандликка чалинган 1 нафар кимса йил давомида ўнлаб иродаси суст кишиларни ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Уларнинг кўпчилиги ёшлар эканлиги ниҳоятда ташвишланарли. Шу боис ҳам БМТ ташаббуси билан 1997 йилдан бошлаб 26 июнь – «Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни» деб эълон қилинган. Дунёнинг кўплаб мамлакатларида ҳам бу иллатнинг илдиз отишига йўл қўймаслик мақсадида ҳар йили гиёҳвандликка қарши кураш тадбирлари амалга оширилиб келинмоқда. Соғлом турмуш тарзини қарор топтириш мақсадида аҳоли ўртасида кенг кўламда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Бироқ, энг аввало оилада бола тарбиясига, унинг юриш-туришига эътибор кучайтирилмас экан, ижобий натижага эришиш ниҳоятда қийин. Чунки гиёҳвандлик нишонида биринчи навбатда ҳар нарсага қизиқувчан ва шу нарсага ўта берилувчан фарзандларимиз туради. Унутмайлик, қурол билан одам ҳаётига таҳдид қилинганда тепкини босгач, нишонда адашиш мумкин. Биз назарда тутган ҳолатда эса ўлжа ҳеч қаерга қочиб қутула олмайди. Чунки гиёҳвандлик нишонга бехато уради

Қадрли мухлислар,  сиз  ўзингизнинг дастурингиз бўлган “Биз ва тингловчи”  рукни остидаги ҳафталик эшиттиришининг янги сонини тинглаяпсиз.

 Эслатиб ўтамиз,  сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни  радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com / uz ва  электрон манзилимиз uzbek@ ParsToday.com  ҳамда мобайл апликешн орқали   бизга юборишингиз мумкин.

Биз билан ушбу телефон рақами  орқали ҳам боғланишингиз  мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри,

Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.

Эшиттиришимиз давом этади.

  Гиёвандлик - ёмонлик, гуноҳ нуқтаи назаридан оқибати ҳалокат билан якунланадиган – зулмат салтанатидир. Бу салтанат бошқа сайёрада жойлашмаган, эртакдаги хаёл маҳсули ҳам эмас. Бу салтанат сиз биз яшаётган Ер куррасида. Бу зулмат салтанати йигирманчи асрда кучга кириб, Ер куррасини эгаллаган. Мазкур салтанат киши кўзига  дастлаб зулмат бўлиб кўринмайди, аксинча, сеҳрли туюлган домига тобора кўплаб ёшларни тортаверади. Ҳа, бу лаънати салтанатнинг сирти кўзни олар даражада жилва қилади. Салтанат чегараси босиб ўтилган ҳамон эса одам ўзини зулмат кучоғида кўради, ўлим тўрлари оёқларига чармаша бошласа-да, ўзини жилва ҳукмига топшириб, кулфат сари бораётганини англамайди. Бу зулмат тўрлари   ёш вужудни шу даражада чирмаб ташлайди-ки, ундан қутилиш оғир, жуда-жуда машаққатли бўлади. Биз мажозий маънода “зулмат салтанати” деб атадик. Халқ эса оддийгина қилиб буни “гиёҳвандлик” дейди. Яъни  “наркотизм”, “наркомания”дир. Глобал муаммога айланган ушбу иллатга қарши курашишда давлатлараро ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этади. Ҳозирги кунда ер юзидаги наркобизнесда айланаётган пул маблағи дунё аҳолисининг озиқ-овқат, кийим-кечак, турар-жой, таълим тизими ва тиббий хизматга сарфланаётган харажатларидан анча кўплиги билан фарқланиши ҳеч кимга сир эмас. Энг ачинарлиси, гиёхвандлик оғир жиноятларнинг содир этилишига, оилалар ва миллат генофондининг бузилишига сабаб бўлмоқда. Статистик маълумотларга кўра дунёда 500 миллиондан ортиқ одам гиёҳвандлик дардига йўлиққан. Унинг аксарият қисмини 30 ёшгача бўлганлар ташкил этмоқда. Бунинг оқибатида ҳар йили 200 мингдан ортиқ киши ҳаётдан кўз юмади. Шу билан бирга, жаҳонда содир этилаётган жиноятларнинг 57 фоизи гиёҳвандлар ҳиссасига тўғри келади.

Энди эса радиомизнинг эшиттиришлари ва сайтига доир  доимий         тингловчиларимиздан бири қирғизистонлик меҳмонимиз Шоҳрух Соиповнинг билдирган фикрларини биргаликда тинглаймиз.

Тингловчимиз ва журналист Шоҳрух Соиповнинг  билдирган фикрлари эди.

Қадрли   мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам  Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг.  Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.

 

 

Ёрлиқ