Иймон зиёси
Янги мусулмонлар бўлганларнинг достони ҳақиқатан ҳам ажойиб ва ҳайратанлидир
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум, азиз тингловчилар!
“Имон зиёси” туркум-эшиттиришининг навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Адиба Қодирий олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.
Коста-Рикалик янги мусулмон Марсело Санта Мария шундай деб айтади: “Марқади бу ерда бўлган (Имом Ризо алайҳиссалом) шахс ҳақиқий раҳбардир, ки мени туғри йўлга ҳидоят этди ва менинг ҳаётимга ғамхўрлик қилади . Меҳрубонликларнинг имоми ислом ва иймон нури нур сочган ҳаёт ва қалбларнинг муҳофазатчиси эканлигига иймоним комил.”
Янги мусулмонлар бўлганларнинг достони ҳақиқатан ҳам ажойиб ва ҳайратанлидир. Чунончи, инсонлар шундай ҳис этишадиким, Худо уларга махсус иноят зоҳир этишади. Марселло Варгас Санта Мария Марказий Америкадаги кичик ва аҳолиси кам бўлган Коста-рикадандир. Табиийки, бу мамлакатда мусулмонларнинг сони ва исломни қабул қилиш заминаси ҳам озроқдир. Аммо Санта Мариянинг тақдирида ислом мубин динини қабул қилиш ёзилган эди. У масеҳийликка эътиқод қиладиган оилада таваллуд топди ва ўз динига эътиқод қиларди. Мактабни битирганидан кейин Марселло ўз маълумотини давом эттириш учун Жанубий Кореядаги Олсон университетини танлади. Муин Мир Ҳусейний таҳсил олган уша университетни у ҳам танлади. Ҳар иккала ёшлар учун бегона мамлакатда яшаш қийин эди. Бу ўртада Марселло Коста-Рикадан келиши ва унинг она тили испан тили эканлигини Муин тушуниб етган эди. Муин ундан испан тилини унга ўргатишини илтимос қилади. Тил ўрганиш аста-секинлик билан ушбу икки ёшларнинг алоқаси ва дўстлигига айланади.
Муин мир Ҳусейний Жанубий Кореяга қилган сафарининг сабабини мактабдан ўқиган даврида ўз устодларидан бирининг саёҳат қилиш ҳақида айтган сўзлари ва қилган тарғиботлари деб билади. Ҳатто у билан бирга Ҳиндустон ва Непалга сафар қилади. Қуръони карим ва ривоятларда сафар ва сайр қилиш бир неча мақсадда тарғиб ва ташвиқ этиладиким, улар жумласидан билим олиш, тижорат қилиш, даромад топиш ва шунингдек нобуд бўлган ва йўлдан чалғинган миллатлар ва қавмларнинг оқибатидан ибрат олишдир. Билим олиш учун сафар қилиш ҳақида ислом дини пайғамбари Муҳаммад Мустафо салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам шундай марҳамат этадилар: “Илм агар Хитойда бўлса ҳам уни қидириб боринг!”
Уша замонда Хитой ислом дунёсидан энг узоқда жойлашган макон эди. Сафар ва сайр қилишга қўшимча, бошқа миллатларнинг расм-русумлари ва одоблари билан ошно бўлиш ва мусофирнинг руҳиясида хурсандчилик ва шодобликнинг ижод бўлиши сабабига айланади. Албатта Мир Ҳусейнийнинг сафари бошқа сабабга ҳам эга эди ва бу ҳам бўлса масеҳий бўлган бир қизнинг исломни қабул қилиши эди. Албатта бу иш мунча ҳам осон эмасди. Чунончи у шундай деб айтади: "Дастлаб Марселонинг хатти-ҳаракатларида мавжуд бўлган қурқув мен учун савол туғдирарди. Аммо у менга, унинг мамлакати олиб борадиган таблиғотлар туфайли мусулмонларга нисбатан яхши муносабатда эмаслар ва шу сабабдан унинг оиласи ҳам мусулмон бир бола билан алоқа ўрнатгани учун унга огоҳлантириш берганлар”, -деб таърифлаб берди. Мусулмонлардан қурқиш шуни кўрсатадики, Ғарб мамлакатларининг олиб борадиган таблиғотлари ҳатто Коста-Рика каби кичик мамлакатда ҳам ўз тасирини етказади.
Муиннинг сўзи ва хатти-ҳаракати Марселлога тасир етказди. Ва у аста-секинлик билан ислом дини ҳақида тадқиқот олиб боради ва ундан турли саволларга жавоб беришини сўрайди. Албатта Мир Ҳусейний ҳамма нарсадан олдин аёл ва эркак ўртасидаги алоқа ҳақида ислом нуқтаи назарини шарҳ-изоҳ берди: “Мен айтим бизнинг динимизда қиз ва уғил ўртасида махсус ҳарим мавжуддирким, унга риоят этиш лозим. У масалани истиқбол этди.”
Ислом самовий динида аёл ва эркак жинсиятларидан ташқари икки мустақил инсон унвонида тажриба ва фикр алмашишлари ва ишлашлари учун жамиятда улар учун махсус ҳарим аниқлаб берилган. Бу ҳаримга риоят этиш, айниқса қизлар ва аёллар учун фойдали ва муҳимдир. Чунки уларни ҳою-ҳавасларга берилиб кетган эркаклар томонидан суистеъмол қилиш эҳтимолидан узоқда сақлайди. Ислом динида ҳижоб олиш учун қилинган ҳукмнинг сабабларидан бири ҳам ана шу мавзўдир. Ҳижоб, нопок шахсларнинг мақсадга эришишларидан аёл шахсиятини муҳофазат этади ва унга инсоний ўзлик бағишлайди ва унинг жамиятда эркин фаолият олиб бориши учун имкон яратади. Шу сабабдан Санта Мария Мир Ҳусейний берган шарҳ-изоҳларни эшитганидан кейин ёпилган кийимлардан фойдаланди.
Албатта Марселло ҳали ислом дини ҳақида кўп саволлари бор эди ва Муин далил билан жавоб беришга сайъ-ҳаракат қиларди. Муин бу замина ҳақида шундай фикр билдиради: “Марселло учун румол сотиб олдим ва испан тилида бир Қуръонни ва менинг диним исломни унга таништирадиган китобларни унга совға қилдим. Марсело румолни бошига ташлаган куни ҳеч қачон эсимдан чиқмайди. У Қуръон тажимасини ўқирди ва баъзида шошилиб менинг олдимга келарди ва шак-шубҳа туғдирган саволларни мендан сўрарди. ” Муин шундай деб қўшимча қилади: “Марселло исломга берилиб кетган эди ва бу ҳақда доим сўзларди. Бу вақт ичида Марселло албатта ислом динини қабул қилиши керак деб босим ўтказмадим. Ўз хоҳиши билан бу динни қабул қилишига сайъ-ҳаракат қилдим.” Аста –секинлик билан Қуръони каримнинг оятлари ва ислом динининг мантиқий таълимотлари бу қизни ўзига жалб этди.
Охирида, Сантамария хонум ислом дини ҳақида кўп маълумот олганидан сўнг исломни қабул қилди ва Райҳон исмини ўзига танлади. Бу қайта тўғилиш Сантамария учун муҳим ва тақдирни белгиловчи бўлганидек Муин учун ҳам қувончли эди. Чунки Муин уша вақтда Сантамария билан турмуш қурдиким у мусулмон бўлган эди.