Илмий янгиликлар сари
Организмга салмонелла деб номланадиган бактерия тушиши оқибатида овқат ҳазм қилиш тизимини зарарловчи ўткир инфекция сальмонеллёз деб номланади. Одатда бу хасталик гастрит, энтерит, колит, заҳарланиш ва сувсизланиш сингари аломатлар асносида кечади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алайкум, азиз тингловчилар! "Илмий янгиликлар сари" туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯлинг.
Эрон Исломий Озод Университети мутахассислари бузилган тухмларда соламанелла бактериясини аниқлашга муваффақ бӯлишди. Бу бактерияни диққат билан аниқлаш учун юқори технологиялардан фойдаланишади.
Лоиҳа асосчилари фикрига кӯра, асосан солманелла бактериясини аниқлаш учун лозим диққат сарфланмайди ва муносиб фурсатдан фойдаланмайди. Бқ тадқиқотда эса дақиқ бир усул билан 24 соатдан камроқ фурсатда бузилган тухумда солманелла бактериясини аниқлаш мумкин. Мутахассислар фикрига кӯра, бошқа овқат маҳсулотларида учрайдиган солманелла бактериясини аниқлаш имкони пайдо бӯлади.
Организмга салмонелла деб номланадиган бактерия тушиши оқибатида овқат ҳазм қилиш тизимини зарарловчи ўткир инфекция сальмонеллёз деб номланади. Одатда бу хасталик гастрит, энтерит, колит, заҳарланиш ва сувсизланиш сингари аломатлар асносида кечади. Баъзи ҳолларда эса касалликнинг терлама (тиф) хасталиги кўринишида ўтиши ҳам кузатилади.
Инфекцияга аксарият ҳолларда етарлича пиширилмаган тухум, шунингдек сут ва гўшт маҳсулотлари сабаб бўлади. Салмонеллёз икки турли кўринишдаги сценарий асосида ривожланиши мумкин ва улар гастроинтестинал ва генерализланиш деб аталади. Алоҳида ҳолатларда зарарланиш ва касаллик ортиқча белгиларсиз кечиши мумкин. Сальмонелла бактерияси инсон ахлати ёки қайт қилган массаси таркибини таҳлил қилиш орқали аниқланади.
Сальмонелланинг юқиш усуллари
Қорамол, чўчқа, қўй ва отлар касалликнинг азалий ташувчилари ҳисобланади. Ит ва мушукларнинг, шунингдек сичқонларнинг бу хасталикка йўлиқиб туриши тез-тез учрайди. Бундан ташқари, ёввойи паррандалар (масалан, ёввойи ўрдаклар) ҳам касаллик ташувчилари бўлиши мумкин ва уларда хасталик деярли ташқи аломатларсиз кечади. Бу турлар йиллар давомида бактерияларни ташиши, пешоб ёки ахлати, сўлак ёки сути орқали уни атрофга тарқатиши мумкин. Касалликка чалинган ҳайвонларни парваришлаётган, уларни ташиш ёки гўштини майдалаш билан шуғулланадиган ёки сақлайдиган кишиларга хастлик юқиши мумкин. Кейинги 30 йил мобайнида дунё бўйича хонадонларда ва паррандачилик фермаларида боқилаётган товуқлар орасида мазкур касалликка чақлиниш ҳолатлари тобора ортиб бормоқда.
Касалликка чалинишнинг иккинчи сабаби – сальмонеллёз билан оғриган бемор билан мулоқотда бўлишдир. Одатда, бактериялар фекал-орал йўли билан касал кишидан соғлом кишининг ошқозон-ичак тизимига тушиши орқали ўтади. Бунга шахсий гигиена қоидаларига амал қилмаслик ёки беморга қарашда эҳтиётсизлик сабаб бўлади. Касалхоналар, болалар боғчалари ва тор хоналарда беморлар билан мулоқотда бўлиш, ифлос идишлар, тувак, таглик ўраладиган столлар, сочиқ ва бошқа шахсий ашёлардан фойдаланиш касаллик юқишига олиб келади.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Илмий янгиликлар сари” туркум эшиттириши биринчи сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм
Сальмонеллёзнинг каптарлар ва бошқа ёввойи қушлар ахлати орқали тарқалиши ҳам исботланган. Шунинг учун каптар ва бошқа шаҳар қушлари галасига жуда яқин бориш ва уларни ушлашга ҳаракат қилиш нохуш оқибатларга олиб келиши мумкин.
12 ойликкача бўлган болаларнинг касалликка кўпроқ чалиниш хавфи юқори. Уларда сальмонеллёзнинг даволаниши оғирроқ кечади. Бола улғайган сари касалликка чалиниш хавфи камая боради, бироқ хасталик турли ёшдаги кишиларда бирдек учраши ҳам мумкин. Айниқса, ёз ойларида ва мавсумий ичак инфекциялари авж олган маҳал кўпаяди. Касаллик бир йил давомида сақланадиган иммунитетни шакллантиради.
Сальмонеллёзнинг турли босқичлардаги аломатлари
Сальмонеллёзнинг инкубация даври одатда 6 соатдан икки суткагача давом этади. Аломатлари унинг шаклига кўра тавсифланади ва қуйида унинг мос классифиакцияси келтирилган:
Мазкур касалликда ошқозон-ичак тизимини жунбушга келтирувчи ва сут маҳсулотларни таомномадан чиқариб ташлаш лозим. Сальмонеллёзда очлик мумкин эмас. Акс ҳолда организм янада кучсизланиб, даволаш муддати чўзилиб кетади.
Ҳурматли тингловчилар! “Илмий янгиликлар сари” туркум эшиттириши биринчи сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.