сентябр 02, 2016 10:22 Asia/Tashkent

Фирдавсий университети

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

 ”Эрон олий ўқув юртлари билан танишамиз” рукни остидаги туркум  эшиттиришнинг янги сони  билан хизматингиздамиз. Бизни тинглаб боринг.

Ўтган суҳбатимизда сизни Теҳрондаги Педагогика университети бобидаги маълумотлар билан таништирган эдик. Ушбу университетнинг таъсис этиш тарихи шамсий 1360 йилнинг исфанд ойида, милодий 1981 йилда бошланади ва Педагогика мактаби номи билан унинг низомномаси Эрон Ислом Жумҳурияти маданий инқилобининг  штабида тасдиқланади.

Педагогика университетининг фаолияти расмий тарзда милодий  1982 йилда  айрим  гуманитар  фанлар факултетларига талабаларни қабул қилиш билан бошланади.

Педагогика университети  17та факултет, 4та институт, 10та тадқиқот маркази, 4та илмий марказ, фан ва технологиялар парки ва иш ўринлари яратиш марказига эгадир. Фақат ушбу университетнинг тиббиёт факултети Фанлар  вазирлигининг назорати остидадир. Эрондаги бошқа  барча тиббиёт факултетларини эса  Соғлиқни сақлаш вазирлиги  назорат этади.

Педагогика университетининг барча факултетлари ушбу олий ўқув юртининг мажмуасида қарор топган ва ушбу мажмуа эса Теҳрон шаҳрининг Жалол Оли Аҳмад кўчасида ва Наср кўпригининг рўпарасида  жойлашган.

Педагогика  университетининг  бош дарвозаси  милодий 2009 йилда фойдаланишга топширилади. Ушбу дарвоза қадимий Тейсфун  шаҳридаги  Мадоин қасри кириш жойининг  рамзидир. Камалак шаклидаги ушбу қаср рамзи йиллар давомида эронлик ва хорижий меъморлар диққатини ўзига жалб этган.

Ўтказилган охирги рейтингларнинг кўрсатгичларига  мувофиқ, Ислом оламидаги 1700 университет ўртасида Эроннинг Педагогика олий ўқув юрти ўнта энг яхши университетлар қаторида ўрин олган. Эрондаги олий ўқув юртлари орасида ҳам ушбу университет доимо бирдан учинчи ўрингача  бўлган жойларни эгаллайди.

Суҳбатимиз давомида сизни Фирдавсий университетининг таъсис этиш тарихи билан ошно этамиз.

Муқаддас Машҳад шаҳридаги Фирдавсий университети ташкил этиш йили жиҳатидан учинчи  йирик олий ўқув юрти ҳамда  масоҳат ва факултетлар ҳисоби жиҳатидан Эрон юртининг  шимоли-шарқий минтақасида энг йирик олий таълим бериш маркази ҳисобланади.

Мазкур университетнинг ташкил этиш таклифи милодий 1934 йилда Теҳрон университетини таъсис этиш билан бир вақтда берилган бўлсада, аммо ушбу олий ўқув юртининг  таъсис этилиши 1949 йилда Машҳад олий  медтехникомини  Эроннинг биринчи медицина илмий маркази сифатида Тиббиёт институтига айлантириш билан  амалга оширилади.

1956 йилда ўша вақтдаги Маданият вазирлиги томонидан ёзилган мактуб асосида ушбу  олий ўқув марказига адабиёт, маъқул ва манқул фанлари, яъни илоҳиёт факултетлари қўшилтирилади. Шу тартибда адабиёт ва гуманитар фанлар факултетларини ташкил этиш  рухсати  берилганидан кейин мазкур олий ўқув маркази  Машҳад университети номи билан  расман фаолият бошлайди.

Шундан кейин тадрижий тарзда  илоҳиёт, дақиқ фанлар, тарбиявий фанлар, психология, қишлоқ хўжалик ва муҳандислик факултетлари ушбу университетда ташкил этилади.

Милодий 1975 йилдан бошлаб Машҳад университетига  Фирдавсий университети номи берилади. Эрон Исломий инқилоби юзага келганидан кейин ушбу университетда таълим беришни кенгайтириш  зарурати асосида 1987 йилда  янги факултетлар яратилади ва Тиббиёт университети Фирдавсий  университетидан ажратилади.

Менежерлик фанлари ва иқтисодиёт, ветеринария, бадан тарбияси ва спорт фанлари, математика, экология, меъморчилик ва шаҳар қуриш, Ислом санъати, шунингдек, Ширвон қишлоқ хўжалик ўрта билим юрти, ўсимликларни ўрганиш тадқиқот маркази, сейсмология тадқиқот маркази, Нишопур санъат институти ва “Донишгоҳ” коллежи бирин- кетин Фирдавсий университетига қўшилтирилади.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда  “Эрон олий ўқув юртлари билан танишамиз” рукни остидаги  эшиттиришнинг янги  сонини  тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин. Радиомизнинг электрон манзили ҳам [email protected] ўрнига [email protected]га ўзгарди.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.

Эрон олий таълим беришни кенгайтириш кенгашининг 2009 йилда чиқарган  қарори билан Нишопур олий таълим бериш мажмуаси ва 2013 йилда  Ширвон қишлоқ хўжалик факултети  Фирдавсий университетидан ажратилади.

Фирдавсий университети муқаддас Машҳад шаҳрининг Озоди кўчасида жойлашган.

Бугунги кунда Фирдавсий университети Теҳрон ва Табриз университетларидан кейин ташкил этилган йил бўйича Эрон юртининг учинчи йирик олий ўқув юртларидан бўлиб, 67 йилдан бери  муваффақият билан фаолият кўрсатиб келмоқда.

Машҳад шаҳридаги Фирдавсий университетита етук мутахассис ва шахсиятлар етишиб чиққан. Ҳозирги математика фанида намунали мутахассис  бўлган устоз Тақи Фотимий, ёзувчи, тарихчи ва жамиятшунос доктор Шариатий, форс адабиётининг етук намоянадаси Ғуломҳусейн Юсуфий, ЮНЕСКОнинг Эрондаги миллий комиссиянинг бошлиғи устоз Ҳусейн Размжу, Ислом фалсафасининг етук устози Жалолиддин Оштиёний, астрономик тадқиқотлар марказининг таъсисчиси доктор Муҳаммадтақи Адолати Шеърбоф шулар жумласидандир.  

Фирдавсий университети  ўзининг фаолияти давомида кўплаб миллий ва халқаро обрў-эътиборларга эга бўлган.

Масалан, 2015 йилда дунёнинг юзта энг ижобий таъсирга эга бўлган университетлар рўйхатида жой олган эди. Ушбу университет илмий ҳайъатининг икки аъзоси ҳам ўша йилда дунё донишмандларининг юзлик рейтингида ўрин олишган эди. 2014 йилда Саймаго халқаро муассасасининг веб- сайтлар саҳифалари бўйича ўтказилган рейтингда  иккинчи ўринни эгаллаган эди. 2014 йилда химия бўйича ўтказилган илмий олимпиадада биринчи ўринни ушбу университет вакиллари ишғол этишган. Илмий мақолалар ёзишда ва бошқа халқаро мусобақаларда Фирдавсий университетининг вакиллари  кўплаб фахрли жойларни қўлга киритишган.

Берилган охирги статистик маълумотларга кўра, ўтган йилда Машҳад шаҳридаги Фирдавсий университетининг  факултетларида  таҳсил олаётган талабаларнинг сони 24562 нафарни ташкил этган.Талабаларнинг кўплари  механика муҳандислиги, химия, Ислом ҳуқуқи, Қуръон ва ҳадис  фанлари, форс тили ва адабиёти, компютер муҳандислиги, психология, инглис тили ва бошқа факултетларда таълим олишмоқда.
Фирдавсий университетининг  юқори даражали илмий обрў-эътибори ҳамда шиаларнинг саккизинчи имоми Имом Ризо (а)нинг пок ҳарамлари яқинида жойлашгани боис ушбу университет кўплаб хорижий талабаларни ҳам ўзига жалб этган. Берилган маълумотларга кўра, дунёнинг 10дан кўпроқ юртларидан  келиб, мазкур олий ўқув юртларининг кўплаб факултетларида  таҳсил олаётган хорижий талабаларнинг сони 1021 нафарни ташкил этади.

Қадрли тингловчилар, " Эрон олий ўқув юртлари билан танишамиз” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг  навбатдаги     сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таоло паноҳида қолинг.

 

Ёрлиқ