декабр 13, 2018 13:55 Asia/Tashkent

« Ёсин " муборак сураси 51-58-ояти карималарининг шарҳи.

Дастлаб “Ёсин” муборак сураси  51-53- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

وَنُفِخَ فِي الصُّورِ فَإِذَا هُم مِّنَ الْأَجْدَاثِ إِلَىٰ رَبِّهِمْ يَنسِلُونَ ﴿٥١﴾ قَالُوا يَا وَيْلَنَا مَن بَعَثَنَا مِن مَّرْقَدِنَا ۜ ۗ هَـٰذَا مَا وَعَدَ الرَّحْمَـٰنُ وَصَدَقَ الْمُرْسَلُونَ ﴿٥٢﴾ إِن كَانَتْ إِلَّا صَيْحَةً وَاحِدَةً فَإِذَا هُمْ جَمِيعٌ لَّدَيْنَا مُحْضَرُونَ ﴿٥٣﴾

Бу ояти карималар  қуйидагича таржима қилинган:

Ва сурга пуфланди. Бас, улар бирдан Роббилари томон қабрлардан шошилиб чиқурлар. (51) Улар: «Воҳ, шўримиз қурисин! Бизни ётган жойимиздан ким қўзғотди?! Бу Роҳман ваъда қилган ва юборилган Пайғамбарлар тасдиқлаган нарса-ку?!» дерлар. (52) Фақат биргина қичқириқдан бошқа нарса бўлгани йўқ. Бас, улар бирдан тўпланиб, ҳузуримизда ҳозир қилингандирлар. (53

 Ӯтган оятлар шарҳида  бу дунё  Аллоҳнинг ирода қилган куни охирига етиб, ер юзидаги барча махлуқотлар даҳшатли бир самовий овоздан қӯрқиб жон беришади, деб айтган эдик.

Бу ояти карималарда буюрилади: Аллоҳнинг  иродаси билан яна бир самовий овоздан барча инсонлар тирилишади. Аъзои баданлари чириб, йӯқ бӯлиб кетган одамлар қайта одам шаклига келиб, тирилишади.

Қиёмат саҳнасида тӯпланган одамлар Аллоҳнинг қудратини ӯз кӯзлари билан кӯриб, Илоҳий пайғамбарларнинг берган ваъдасини тасдиқлашади.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

Қиёмат куни одамлар худди дунёдаги баданлари билан тирилишади.

Қиёмат ҳасрат  кунидир. Унда кофирлар динсизлиги, муминлар эса амалларининг камлигидан ҳасрат чекишади.

Қиёмат тарих давомида яшаб ӯтган барча инсонларнинг бир замон ва бир маконда тӯпланиш саҳнасидир.

Энди  “Ёсин” муборак сураси   54-58- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

فَالْيَوْمَ لَا تُظْلَمُ نَفْسٌ شَيْئًا وَلَا تُجْزَوْنَ إِلَّا مَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ ﴿٥٤﴾ إِنَّ أَصْحَابَ الْجَنَّةِ الْيَوْمَ فِي شُغُلٍ فَاكِهُونَ ﴿٥٥﴾ هُمْ وَأَزْوَاجُهُمْ فِي ظِلَالٍ عَلَى الْأَرَائِكِ مُتَّكِئُونَ ﴿٥٦﴾ لَهُمْ فِيهَا فَاكِهَةٌ وَلَهُم مَّا يَدَّعُونَ ﴿٥٧﴾ سَلَامٌ قَوْلًا مِّن رَّبٍّ رَّحِيمٍ ﴿٥٨

Бу ояти карималар    қуйидагича таржима қилинган:

Бугунги кунда бирор жонга ҳеч бир зулм қилинмас. Қилиб ўтган амалларингиздан бошқасига жазо ҳам олмассиз. (54) Албатта, жаннат эгалари у кунда завқланувчилик ила машғуллар. ( Нима уларга завқ, шодлик, хурсандчилик берса, ҳаммаси у ерда муҳайёдир.) (55) Улар ва уларнинг жуфтлари сояларда сўриларда ёнбошлаб ётурлар. (56) Улар учун у ерда мевалар бордир. Улар учун у ерда истаган нарсалар бордир. (Аҳли жаннатлар нимани истасалар, жаннатда ўша нарса бордир. Кўнгиллари исташи билан олдиларида муҳайё бўлади.) (57) Раҳим бўлган Роббдан «Салом» сўзи бордир. (Шунча нозу неъмат, роҳат-фароғат, шавқу завқнинг устига ўзлари учун ниҳоятда раҳмли бўлган зот Роббилари Аллоҳ таоло томонидан «Салом» ҳам келади.) (58)

 Қиёмат саҳнасида тӯпланишдан мақсад Илоҳий адолат наздида сарҳисоб беришдир. Бунда ҳар бир киши дунёдаги фикр-қараш, ақида ва амаллари учун сарҳисоб қилинади. Шу сабабли Қуръони карим буюради: бунда ҳамма нарса Илоҳий меъёрлар асосида ӯлчанади. Бировга заррача зулм раво кӯрилмайди. Яхшилар эзгу амалларининг мукофотини олишади, ёмонлар эса азобга гирифтор этилади.

Ояти карималарда жаннатийларнинг аҳволи таърифланиб, жаннатнинг биз идрок эта оладиган айрим неъматлари тилга олинади. Осойишталик ва роҳат-фароғатнинг рамзи бӯлган озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой ва жуфти ҳалол каби неъматлар таърифланади. Жаннат аҳлига истаган неъматлари ҳозир қилинади. Улар ҳар нарсадан лаззатланишса, ӯша нарса муҳайё этилади.

Албатта, жаннатда моддий неъматлар билан бирга маънавий лутфу марҳамат ҳам мавжуд. Жаннат аҳлининг осойишталигига сабаб бӯлган ва бахт-саодат таъмини татиб кӯришнинг рамзи бӯлган Аллоҳнинг саломи барча моддий неъматлардан қадрли ва юксакдир.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

Қиёмат Илоҳий адолатнинг зуҳур этадиган кунидир. Унда ҳар бир кишининг амалларига баҳо берилади. Ҳеч кимнинг нисбати, мансаб-мартабаси ва ижтимоий мавқеи эътиборга олинмайди.

Жаннат эзгулик ва шодликлар макони. Унда ғам-қайғу ҳисси мавжуд эмас.

Жаннатда ҳам инсонлар жуфт-жуфт бӯлиб яшашади ва ораларида меҳр-муҳаббат бӯлади.

Жаннатда одамлар учун ҳеч қандай чекловлар йӯқ. Инсоннинг орзу қилган нарсаси муҳайё этилади.

Ёрлиқ