июл 25, 2019 17:02 Asia/Tashkent

« Сод " муборак сураси  44-48-ояти карималарининг шарҳи.

Дастлаб “Сод” муборак сураси  44- ояти каримаcининг тиловатига қулоқ тутамиз:

 وَخُذْ بِيَدِكَ ضِغْثًا فَاضْرِب بِّهِ وَلَا تَحْنَثْ ۗ إِنَّا وَجَدْنَاهُ صَابِرًا ۚ نِّعْمَ الْعَبْدُ ۖ إِنَّهُ أَوَّابٌ ﴿٤٤ 

Бу ояти карима  қуйидагича таржима қилинган:

«Қўлингга бир дастани ол-да, у билан ур. Қасамингни бузма», (дейилди). Биз уни сабрли топдик. У қандай ҳам яхши банда. Албатта, у ўта қайтгувчидир. (Эй Аййуб, неча марта уришни айтган бўлсанг, ўшанча новдани бир даста қилиб ол-да, у билан хотинингни ур. Шунда қасамингни адо этган бўласан. Қасаминг бузилмайди.) (44) 

 Ӯтган суҳбатимизда ҳазрат Аюб алайҳиссалом ҳақида гапириб, Аллоҳ таъоло уни оғир хасталик, мол-дунёсининг қӯлидан кетиши ва ҳатто фарзандларининг ундан узоқлашиши билан имтиҳон қилди, аммо пайғамбар ҳар қандай ҳолатда  ҳам Худонинг шукр қилувчи сабр-тоқатли бандаси бӯлиб қолаверди,  деб айтган эдик.

Ривоятда келтирилишича,  ҳазрат Довуднинг хотини энг оғир лаҳзаларда ҳам уни ёлғиз қӯймай, парвариш қилди. Аммо бир куни касалга қарашнинг оғир машаққатларидан чарчаб, шайтоннинг васвасаси билан Худо Аюбни унутиб қӯйган, бу дарддан қутулиш учун Аллоҳни қӯйиб бошқа томондан нажот излаш керак, деган куфр гапни айтди.

Пайғамбар хотинининг бу гапидан қаттиқ ранжиб, тузалиб, тӯшакдан турган пайти хотинини жисмоний жазолашга қасам ичди.

Аммо Аллоҳнинг лутфу карами ила оғир хасталикдан тургач, энг оғир кунларда фидокорлик қилиб, уни парвариш этгани учун хотинини жазоламаслик, уни кечиришга қарор қилди.

Аллоҳ таъоло ҳазрат Аюбга буюрди: Хотинингни жазолашга онт ичгандинг. Аллоҳ  исмининг ҳурмати учун қасамингни синдирма. Хотининг кечиришга лойиқ. Шу сабабли буғдойнинг бошоғини олиб у билан хотинингни секин-секин урсанг, қасаминг ҳам бажарилган

бӯлади, хотининг ҳам бу уришдан оғримайди.

Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Маълумки, қиёмат куни яхши амалларни бажарган кишининг гуноҳлари камайтирилади. Худди шундай дунёда ҳам эзгу инсонлар жазоланадиган бӯлса, яхши амаллари учун уларнинг жазоси енгиллаштирилиши керак.
  2. Аллоҳнинг номи юксак эҳтиромга лойиқ. Шу сабабли Аллоҳ номи билан ичилган қасамни синдирмаслик лозим.
  3. Пайғамбарнинг қавм-қариндоши бӯлиш кишини қонунга риоя қилиш масъулиятидан озод қилмайди.

Энди  “Сод” муборак сураси   45-48- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

 وَاذْكُرْ عِبَادَنَا إِبْرَاهِيمَ وَإِسْحَاقَ وَيَعْقُوبَ أُولِي الْأَيْدِي وَالْأَبْصَارِ ﴿٤٥ إِنَّا أَخْلَصْنَاهُم بِخَالِصَةٍ ذِكْرَى الدَّارِ ﴿٤٦ وَإِنَّهُمْ عِندَنَا لَمِنَ الْمُصْطَفَيْنَ الْأَخْيَارِ﴿٤٧ وَاذْكُرْ إِسْمَاعِيلَ وَالْيَسَعَ وَذَا الْكِفْلِ ۖ وَكُلٌّ مِّنَ الْأَخْيَارِ﴿٤٨ 

Бу ояти карималар    қуйидагича таржима қилинган:

Қўллар ва кўзлар соҳиблари бўлган бандаларимиз Иброҳим, Исҳоқ ва Яъқубларни эсла. (45) Албатта, Биз уларни холис бир хислат-ла ажратдик. У (охират) диёрини эслаш эди. (46) Албатта, улар Бизнинг ҳузуримизда танланган ахёрлардандир. (47)Исмоил, ал-Ясаъ ва Зул-Кифлни ҳам эсла. Барчалари ахёрлардандир. (Бу уч Пайғамбар ҳаётида эслашга лойиқ ибратли ҳодисалар бўлиб ўтган. Улар ҳам Аллоҳнинг ҳузурида энг яхши бандалардан.) (48)

Ӯтган пайғамбарларнинг саргузаштини баён этган олдинги оятларнинг давоми сифатида бу ояти карималарда олти нафар Илоҳий пайғамбар  ҳақида қисқача тӯхталиб, буюрилади: Улар Аллоҳнинг пок бандалари эдилар ва Аллоҳ таъоло ҳам уларни ҳар қандай гуноҳ ҳамда ботиний ғиллу-ғашликлардан поклади.

Бу ояти карималарда зикр этилган пайғамбарларнинг энг биринчи фазилатлари Худонинг холис бандалигидир. Яъни пайғамбарлар холис бандалик сабабли бу олий мақомга эришганлар. Улар ҳаётнинг барча масалаларида Аллоҳга таслим эдилар. Оддий одамлардан фарқли равишда Худонинг истакларини ӯзларининг истак-хоҳишларидан устун қӯйишарди.

Табиийки, бу мақомга етишиш учун киши риёзат чекиши, ботиний мужоҳида қилиши, камолотга етиши лозим. Бундай кишилар рисолатни қабул қилишга арзирли инсонлар бӯлишади.

Аллоҳ бу пайғамбарларини илм ва басират соҳиби деб ҳам мақтаган. Рисолатнинг мақсадларини идрок  қилиш ва илғаш қудратига эга бӯлиш, мақсадни амалга оширишда ӯзлари ва издошларининг имкониятларидан фойдалана билиш Аллоҳ мардларининг кейинги фазилатлари эди.

Бу ояти карималарнинг икки жойида пайғамбарлар  одамларнинг энг яхшилари эканлиги тахкидланган.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Ӯтган қавмлар ва пайғамбарларнинг саргузаштини зикр қилиш Қуръони каримнинг инсонларни тарбиялашининг услубларидан биридир.
  2. Барча пайғамбарлар камолотининг асосини убудият, яъни бандалик ташкил этади. Шу сабабли барча пайғамбарларнинг энг биринчи фазилати сифатида уларнинг холис бандалиги тилга олинган. Бошқача қилиб айтганда пайғамбарлар холис бандалик сабабли юксак мақом-мартабага эришганлар.
  3. Дунёга меҳр қӯймаслик ва охиратга таважжуҳ қилиш инсоннинг хулуси ва ботиний покланиши заминаларини ҳозирлайди, унга басират ва заковат бағишлайди.