декабр 26, 2019 12:30 Asia/Tashkent

«Ғофир" муборак сураси  57-60-ояти карималарининг шарҳи.

Дастлаб “Ғофир” муборак сураси  57-59- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

لَخَلْقُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ أَكْبَرُ مِنْ خَلْقِ النَّاسِ وَلَـٰكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ ﴿٥٧﴾ وَمَا يَسْتَوِي الْأَعْمَىٰ وَالْبَصِيرُ وَالَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ وَلَا الْمُسِيءُ ۚ قَلِيلًا مَّا تَتَذَكَّرُونَ ﴿٥٨﴾ إِنَّ السَّاعَةَ لَآتِيَةٌ لَّا رَيْبَ فِيهَا وَلَـٰكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يُؤْمِنُونَ ﴿٥٩﴾

Бу ояти карималар  қуйидагича таржима қилинган:

Албатта, осмонлару ерни яратиш одамларни яратишдан каттароқдир. Лекин одамларнинг кўплари билмаслар. (57) Кўр билан кўрувчи баробар бўлмас. Иймон келтириб, солиҳ амаллар қилганлар билан ёмонлик қилгувчи ҳам. Жуда ҳам кам эслайсизлар. (58) Албатта, (қиёмат) соати келгувчидир. Унда шубҳа йўқ. Лекин одамларнинг кўплари иймон келтирмаслар. (Яъни, қиёмат қоим бўлишига ишонмайдилар. Ишонмаганлари учун ҳам Аллоҳнинг оятлари ҳақида ҳеч қандай ҳужжат-далилсиз талашиб-тортишадилар. Ўзларининг ким эканларини унутиб, кибрга кетадилар. Кибр эса, уларни ҳалокатга элтади. Бу ҳалокатдан, унга элтувчи кибрдан сақланиш учун Аллоҳга ибодат этиш керак, У зотга дуо қилиш керак.) (59)

Ӯтган суҳбатимизда дин мухолифлари пайғамбарнинг гапларига эргашиш ӯрнига Расули акрам (С) ҳамда муминлар билан баҳс-мунозара қилишарди, деб айтган эдик. Бу ояти карималарда буюрилади: Қиёмат кунига ишонмайдиганларга айтинг: замин ва осмонларни яратиш осонми, ёхуд одамни қайта тирилтиришми?  Осмондаги улкан галактикаларни яратиш ва бошқариш қудратига эга бӯлган зот одамни қайта яратишдан ожизми?

Бундай тафаккур Аллоҳнинг қудратини ӯзларининг қудрати билан солиштириб кӯрадиган ақли ӯта чегараланган кимсаларга хос.

Ояти карималарнинг давомида келтирилишича, кӯзи очиқ ва кӯзи ожиз кишилар ҳеч қачон ӯзаро тенг эмаслар. Жоҳил кӯпгина ҳақиқатларни кӯролмаслиги сабабли кӯзи ожиз одамга ӯхшайди. Унинг кӯзларини қоплаган кибр-ғурур пардалари реал ҳақиқатлдарни мушоҳада қилишиги йӯл қӯймайди. Кӯзи очиқ киши ӯзининг бу улкан олам ичра арзимас зарра эканлигини англаб етади. Шу сабабли у Аллоҳнинг мислсиз қудратини идрок этади. Аммо жоҳил ва қалб кӯзи кӯр бӯлган кимса ӯзининг замон ва макондаги мавқеини ҳам, ӯзини  ӯраб турган оламнинг улуғворлигини ҳам англамайди.

Ояти карималарнинг давомида қиёматни инкор қилувчиларга қарата Аллоҳ таъоло қатъият билан эълон қилади: Шубҳасиз, қиёмат қойим бӯлажак.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Оламнинг улуғворлигини англаб етган киши ҳеч қачон кибр-ғурурга берилмайди.
  2. Одамларнинг қиёматни инкор қилиши уларнинг Аллоҳ қудратидан бехабарлиги натижасидир.
  3. Куфр ва фисқ-фужур инсоннинг кӯзини ғайб ҳақиқатларни кӯрмайдиган қилиб қӯяди. Бундай одамлар фақатгина моддий ошёларни кӯра олади, холос.
  4. Қиёмат Аллоҳнинг қудрати, ҳикмати ва адолати ҳосиласи бӯлиб, унга шак келтириш ярамайди.

Энди  “Ғофир” муборак сураси   60-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз:

وَقَالَ رَبُّكُمُ ادْعُونِي أَسْتَجِبْ لَكُمْ ۚ إِنَّ الَّذِينَ يَسْتَكْبِرُونَ عَنْ عِبَادَتِي سَيَدْخُلُونَ جَهَنَّمَ دَاخِرِينَ ﴿٦٠﴾

Бу ояти карима  қуйидагича таржима қилинган:

Роббингиз: «Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман. Албатта, Менинг ибодатимдан кибр қилганлар жаҳаннамга хору зор ҳолларида кирурлар», деди. (Аллоҳга банда томонидан қилинадиган дуо, ибодат луғатда бир хил маънони билдиради. Дуо ва ибодат хоҳ сўздан иборат бўлсин, хоҳ амалдан, банда томонидан Аллоҳ таолонинг розилигини излашдир, иймон ила Унинг розилигини сўрашдир. Дуо ва ибодат банданинг Аллоҳ таоло ҳузурида ҳожатманд эканини эътироф этишидир. Ўзининг ночорлигию ожизлигини тан олишидир. Бу ишни фақат иймони борларгина, қалб кўзлари очиқларгина, ўзининг кимлигини англаб етганларгина, инсоф қилганларгина, қалбида Аллоҳга нисбатан кибру ҳаво бўлмаганларгина қиладилар. Буни бандага Аллоҳнинг Ўзи буюргандир.) (60)

Ӯтган оятлар шарҳида Аллоҳнинг қатъий ваъдаси бӯлган қиёматнинг юз бериши муқаррарлиги таъкидланди. Бу ояти каримада буюрилади: Фақат гунаҳкорлар эмас, балки Аллоҳни таниган, аммо унга ибодат қилмаганлар ҳам дӯзахга ташланади. Зеро, уларнинг бу амаллари такаббурликдир. Дунёда кибр-ғурурга берилиб, ӯзини улуғ деб билиб, Аллоҳнинг ибодатидан бӯйин товлаганлар  қиёмат куни хору зор бир аҳволда дӯзахга ташланадилар.

Ояти кариманинг ибтидосида инсоннинг диний таълимотида кӯрсатилган ибодат турларидан ташқари Аллоҳни доимий равишда эсда сақлаши, унга илтижо қилиб, дуо айлаши лозимлиги ҳам таъкидланган.

Аллоҳнинг илм ва ҳикмати бизнинг тасаввуримизга сиғмайдиган даражада улуғдир, аммо унинг ҳикмати бандалари истаган барча дуоларнинг ҳам ижобат бӯлишиги йӯл қӯймайди. Шу сабабли дуо қилгувчининг ӯзига яхшироқ манфаат келтирадиган дуолари ижобат қилинади. Айрим дуолари эса унинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ижобат қилинмаган. Демак,  ҳар икки ҳолатда ҳам масала дуо қилувчининг фойдасига ҳал этилади. Аммо дуо қилувчи ҳамма вақт ҳам бу нарсани англаб етавермайди.

Шу билан бирга киши сай-ҳаракат қилмай, ётиб олиб дуо қилмаслиги керак. Кӯпгина дуоларнинг ижобат бӯлмаслигига сабаб дуо қилгувчининг сай-ҳаракат қилмаслигидир.

Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Дуо Аллоҳ ижобатининг бир кӯринишидир. Дуони тарк қилиш такаббурликнинг бир тури ҳисобланади.
  2. Дуо қилганда ҳеч кимни Худога шерик қилмасдан, эҳтиёжимизни фақат Аллоҳдан сӯрашимиз лозим.
  3. Аллоҳ бизнинг эҳтиёжларимизни яхши билади. У бизнинг дуо ва ибодатларимизга муҳтож эмас. Қуръонда дуо қилишга буюрилган экан, бунда кишига нозил этиладиган баракат ва манфаат кӯзда тутилган. Дуонинг фойдаларидан бири инсоннинг ҳамма  ҳолатларда ӯзини Аллоҳга муҳтож сифатида ҳис қилиши ва барча фалокат ва бахтсизликларнинг сабаби бӯлган кибр-ғурур отидан ерга тушишидир.
  4. Аллоҳга нисбатан такаббурга берилган инсон қиёмат куни хору залил бӯлиб, боши эгилади.