Нур томон йӯл--878
«Фуссилат" муборак сураси 13-18-ояти карималарининг шарҳи.
Дастлаб “Фуссилат” муборак сураси 13-14- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:
فَإِنْ أَعْرَضُوا فَقُلْ أَنذَرْتُكُمْ صَاعِقَةً مِّثْلَ صَاعِقَةِ عَادٍ وَثَمُودَ ﴿١٣﴾ إِذْ جَاءَتْهُمُ الرُّسُلُ مِن بَيْنِ أَيْدِيهِمْ وَمِنْ خَلْفِهِمْ أَلَّا تَعْبُدُوا إِلَّا اللَّـهَ ۖ قَالُوا لَوْ شَاءَ رَبُّنَا لَأَنزَلَ مَلَائِكَةً فَإِنَّا بِمَا أُرْسِلْتُم بِهِ كَافِرُونَ ﴿١٤﴾
Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:
Бас, агар юз ўгирсалар, сен: «Мен сизларни Од ва Самудга келган чақмоққа ўхшаш чақмоқ-ла огоҳлантирдим», деб айт. (13) Ўшанда Пайғамбарлар уларнинг олдиларидан ҳам, орқаларидан ҳам: «Фақат Аллоҳдан ўзгага ибодат қилманглар», деб келганларида, улар: «Агар Роббимиз хоҳласа, фаришталарни тушурур эди. Албатта, биз сиз билан юборилган нарсага кофирдирмиз», дедилар. (14)
Олдинги суҳбатимизда Аллоҳнинг ер ва осмондаги айрим нишоналарига ишора қилинган эди. Бу ояти карималарда Худони инкор қилувчиларга қарата буюрилади: Ҳақ билан ӯчакишиш Ҳақнинг ғазабини келтириб чиқаради. Айрим ӯтган қавмлар Илоҳий пайғамбарларнинг даъватини эшитиб, муъжизаларини мушоҳада қилиб ҳам уларни инкор қилишган.
Улар Илоҳий пайғамбарларга мухолифатларини қуйидагича шарҳлар эдилар: Иймон келтиришимизни истасанг, сенга ваҳий келтирадиган фаришталарни бизга кӯрсат. Шу ишни бажариш қӯлингдан келмаса, биз сен ва сенинг даъватингга иймон келтирмаймиз, куфрда қолаверамиз. Табиийки, бунақа менсимаслик Аллоҳнинг ғазабига сабаб бӯлади. Аллоҳ меҳрининг мазҳари бӯлган табиат ҳам уларнинг ҳалокати заминаларини ҳозирлайди.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Пайғамбарларнинг вазифаларидан бири одамларга ёмон қилмишлари ҳақида огоҳлантиришдир.
- Жазонинг барчаси охиратда экан, деб ӯйламаслик керак. Айрим жазолар шу дунёдаёқ амалга оширилади.
- Одамлар куфр ва ширкларига баҳона келтирмасликлари учун Аллоҳ пайғамбарлар юбориб, ӯз динини ҳаммага етказган. Худо одамларга ӯз динини етказмасидан туриб, мухолиф ва мункирларни жазоламайди.
- Пайғамбарлар даъватининг сарлавҳаси тавҳид ва яктопарастликка даъватдир. Шу сабабли бирор-бир Илоҳий пайғамбар одамларни ӯзига даъват қилмаган.
Энди “Фуссилат” муборак сураси 15-16-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:
فَأَمَّا عَادٌ فَاسْتَكْبَرُوا فِي الْأَرْضِ بِغَيْرِ الْحَقِّ وَقَالُوا مَنْ أَشَدُّ مِنَّا قُوَّةً ۖ أَوَلَمْ يَرَوْا أَنَّ اللَّـهَ الَّذِي خَلَقَهُمْ هُوَ أَشَدُّ مِنْهُمْ قُوَّةً ۖ وَكَانُوا بِآيَاتِنَا يَجْحَدُونَ ﴿١٥﴾ فَأَرْسَلْنَا عَلَيْهِمْ رِيحًا صَرْصَرًا فِي أَيَّامٍ نَّحِسَاتٍ لِّنُذِيقَهُمْ عَذَابَ الْخِزْيِ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا ۖ وَلَعَذَابُ الْآخِرَةِ أَخْزَىٰ ۖ وَهُمْ لَا يُنصَرُونَ ﴿١٦﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Од (қавми) бўлса, ер юзида ноҳақдан муткаббирлик қилдилар. Улар: «Биздан қувватлироқ ким бор?!» дедилар. Уларни яратган Аллоҳ ўзларидан қувватли эканини билмасмидилар?! Улар Бизнинг оятларимизни инкор этар эдилар. (15) Бас, Биз устларига шумлик кунларида сарсор шамолини юбордик. Буни уларга ҳаёти дунёнинг хорлик азобини тотдириш учун қилдик. Албатта, охират азоби хор қилгувчироқдир ва уларга нусрат берилмас. («Шумлик кунлари» яъни, ёмонлик кунлари деб оятда Од қавми устига бало шамоли келган кунлар айтилмоқда. У ўта совуқ ва қаттиқ шамол бўлиб, теккан жойини куйдириб кетади.) (16)
Од ва Самуд қавмлари тилга олинган олдинги ояти карималарнинг давоми сифатида бу ояти карималарда уларнинг куфр келтиришлари ва жазоланишларига ишора қилинади. Қайд қилиш лозимки, Од қавми Арабистоннинг жанубий ҳудудларида яшарди. Улар урушқоқ одамлар бӯлиб, жуда кӯп қудрат ва бойликни қӯлга киритишганди. Баланд жойларда чиройли қаср ва қалъалар қуришганди. Шу сабабли ӯзларини ҳаммадан қудратли, енгилмас ва бошқалардан устун деб билишарди.
Улар Худога даъват этувчи пайғамбарлари ҳазрат Ҳудга қараеа кибр-ғурур ила дейишарди: Сен аслида бизни огоҳлантиришга лойиқмисан? Худога бӯй сунмаслик азобнинг нозил бӯлишига сабаб бӯлармиш... Бизни енгадиган, бизни нобуд қиладиган кимса ҳам борми?! Қудрат ва бойликлари сабабли кибр-ғурурга берилган бу саркаш қавм Худо ва пайғамбарларини ёлғончига чиқаришди. Аллоҳ нафақат уларнинг, балки ер ва осмонларнинг ҳам Яратувчиси эканлигини, башар қудратини Аллоҳ қудрати билан чоғиштириш бемаънилик эканлигини унутишди.
Туғёнга кетишлари сабабли ул қавмга Худонинг ғазаби нозил бӯлди. Қаттиқ шамол, қуюн бир ҳафта эсишдан тӯхтамай, бу қибр-ғурурга берилган ӯзбошимча қавмнинг уйлари, боғ-роғ ва бутун тирикчилик анжомларини барбод этди. Шукуҳли қасрлар ва киборларча ҳаётдан фақатгина харобалар ёдгорлик қолди. Аммо бу ҳали дунёдаги азоб эди. Охират азоби эса бунданда даҳшатлироқдир.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Кибр-ғурурга асосланган куфр ва инкор учун шу дунёда ҳам жазо бордир.
- Ӯз қудратига ғурурланиш хавфи ҳар бир шахс ва жамиятга таҳдид қилади. Аммо унинг ортида дунёдаги зиллат ва хӯрлик бор.
- Неъмат ёхуд ғазаб нозил бӯлган чоғи табиий омиллар Аллоҳнинг иродасини бажариш воситаларидир.
- Аллоҳнинг раҳмати нозил бӯладиган мавқеълар муборакдир, аммо Аллоҳнинг бало ва қаҳр-ғазаби нозил бӯладиган пайтлар наҳс ва шум лаҳзалардир.
Энди “Фуссилат” муборак сураси 17-18-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:
وَأَمَّا ثَمُودُ فَهَدَيْنَاهُمْ فَاسْتَحَبُّوا الْعَمَىٰ عَلَى الْهُدَىٰ فَأَخَذَتْهُمْ صَاعِقَةُ الْعَذَابِ الْهُونِ بِمَا كَانُوا يَكْسِبُونَ ﴿١٧﴾ وَنَجَّيْنَا الَّذِينَ آمَنُوا وَكَانُوا يَتَّقُونَ ﴿١٨﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Аммо Самуд бўлса, бас, Биз уларни ҳидоят қилдик. Улар эса, ҳидоятдан кўра кўрликни афзал кўрдилар. Бас, касб қилган нарсалари туфайли уларни хорлик азоби чақмоғи урди. (17) Иймон келтирганларга ва тақво қилиб юрганларга нажот бердик. (18)
Бу ояти карималарда Самуд қавмининг саргузаштига ишора қилинган. Арабистоннинг шимолий ҳудудларида яшаган бу қавм тоғларнинг бағрини ӯйиб ҳашаматли қасрлар қуришар, серҳосил экинзорлар ва баракали боғларга эга эдилар.
Аллоҳ Самуд қавми ҳақида буюради: Бу қавмни ҳам бошқа қавмлар каби ҳидоят қилдик ва ҳазрат Солиҳни уларни ҳидоят қилиш учун юбордик. Солиҳ мантиқий далиллар ва Илоҳий муъжизалар билан уларнинг ҳузурига келди. Аммо улар Аллоҳ пайғамбарининг сӯзларини қабул қилиш ӯрнига, унга мухолифат қилиб, уни инкор қилишди. Қавмнинг мухолифатлари нодонлик ва бехабарликка эмас, балки кибр-ғурурга асосланганди. Шу сабабли улар бу дунёдаёқ жазога лойиқ топилди. Даҳшатли қуюн натижасида шаҳар ва мамлакатлари куйиб нобуд бӯлди. Бу қуюннинг чақмоқ ва момогулдураги қӯрқинчли, зилзиласи эса жон олғувчи ва ҳамма нарсани остин-устун қилгувчи эди.
Албатта, иймон келтирган ва эзгу амаллар қилган кишилар кофирлар билан биргаликда жазоланмадилар. Аллоҳ уларга нажот бахш айлади.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Куфр кӯрдилликнинг нишонасидир. Куфр ва якравликда давом этиш кишининг бошига бало келтиради.
- Аллоҳнинг лутф-марҳамат ёхуд қаҳр-ғазаби инсоннинг амаллари натижасидир. Поклик ва иймон нажот рамзи, куфр ва гуноҳ эса ҳалокат омилидир.