сентябр 25, 2016 13:43 Asia/Tashkent

Бугун якшанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил меҳр ойининг 4- чиси Ҳижрий-қамарий 1437 йил зилҳижжа ойининг 23-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил сентябр ойининг 25-чи кунидир.

Бугун якшанба

Ҳижрий -шамсий 1395 йил меҳр ойининг 4- чиси

Ҳижрий-қамарий 1437  йил зилҳижжа ойининг 23-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил сентябр  ойининг 25-чи кунидир.

Бундан 119 йил олдин милодий 1897 йил сентябрь ойининг 25-чисида:

Америкалик машҳур ёзувчи ва адиб Вилям Фокнер таваллуд топди. Раман асарларини ижод этувчи америкалик ёзувчи Вильям Фокнер милодий 1897 йил 25 сентябрь ойида Американинг Мисисипи штатида дунёга келди. У ўз маълумотларини олий даражада давом этди ва ўз ҳаётини таъминлаш учун турли ишларни бажариш билан шуғулланди. Бунга қарамасдан одддий ишларни бажаришига қўшимча бир нечита раманни нашр этдиким, унга катта мувафаққият келтирди. Фокнер кейинги йиллар давомида кўп раманларни нашр этди ва катта бойлик ва шуҳратга эга бўлди. У ҳамиша ирқий масалалар таъсири остига қарор олган эди ва  қулликни катта гуноҳ деб биларди. Фокнер Американинг замонавий адабиятида раман асарларини ижод этувчи энг машҳур ёзувчи, ўзига хос қарашлар ва ёзув усулларига эга бўлган адиб унвонида тан олинган. Фокнернинг асарларидан "Тасхирнопазир", "Омурзиш барои як Роҳиба" ва "Тамсил ва меҳроб" каби китобларига ишора этиш мумкин. Фокнер милодий 1950 йилда Нобель мукофотини ҳамда милодий 1954 йилда Политзер олишга муяссар бўлди. Охири Вильям Фокнер милодий 1963 йил январь ойининг олтинчисида юрак хасталиги сабабли 67 ёшида вафот этди.

Бундан 78 йил олдин ҳижрий-қамарий 1359  йили зилҳижжа ойининг 23-чисида:

Машҳур мусулмон олими ва муҳаддиси "Мифотиҳул-Жанон"-нинг эгаси Оятуллоҳ Ҳож Шайх Аббос Қумий дунёдан ўтди. Ҳож Шайх Аббос Бин Муҳаммад Ризо Бин Абилқосим Қумий ҳижрий-қамарий 14 асрнинг фазилатли олими ва шиа мазҳабининг огоҳ ва машҳур муҳаддисларидан ҳисобланади. У Қум шаҳрида ўзининг бошланғич маълумотларини олганидан кейин ҳижрий-қамарий 1316 йилда Нажаф шаҳрига борди ва Ҳож Мирзо Ҳусейн Нурийнинг илмидан баҳраманд бўлди. Устодининг ўлимидан кейин Қумга қайтиб келди ва уша ерда диний вазифаларни бажариш ва китоб ёзиш билан шуғулланди.

У ўз умрининг давомида унлаб китобларни ёздиким, бу китобларнинг ҳар бири ўз ўрнида муҳим аҳамиятга эгадир. Қумий диний илмларнинг турли соҳаларида асарлар ёзган. Улардан "Мафотеҳ-ал-жанон", "Ал-Анворул-Баҳияти фи таворихил- Ҳужажил-Иллоҳияти" "Ал-Боқиётис-Солиҳоти фил-Адъияти вас-Салавотил-Мустаҳаббот", "Сафинатул-биҳор ва мадинатул-Ҳикам вал-Осор" ва "Ғоятул-маром фи Маноқибил-Муртазавия ва манозилул-Ужра" каби китобларига ишора этиш мумкин.

Бундан 47 йил илгари милодий 1969 йил сентябрь ойининг 25-чисида:

Исломий конфренция ташкилоти  таъсис этилди. Исломий ҳамкорлик ташкилоти номи билан маълум бўлган Исломий конфренция ташкилоти БМТ ташкилотидан кейин иккинчи давлатлараро ташкилот ҳисобланадиким, 57-та мамлакат ушбу ташкилотга аъзодир. Бу ташкилот  ислом дунёсининг умумий нидоси ва дунёнинг турли шахслари ўртасида ҳамжиҳатлик ва халқаро тинчликни ривожлантириш руҳиясида ислом дунёсининг манфаатларидан ҳимоят этиш учун бир кафолат берувчи ташкилот саналади. Бу ташкилот милодий 1969 йил 25 сентябрь ойида Мағриб подшолигининг Работ шаҳрида ўтказилган таърихий йиғилишида қабул қилинган қарорига асосан Байтул-Муқаддасни ишғол этишда Масжидул-Ақсони жиноий равишда ёқишларидан бир натижа унвонида ташкил этилди.