Нур томон йӯл – 907
"Зухруф" муборак сураси 63-69-ояти карималарининг шарҳи
Дастлаб "Зухруф" муборак сураси 63-64-ояти карималарининг тиловатига қулоқ соламиз:
وَلَمَّا جَاءَ عِيسَىٰ بِالْبَيِّنَاتِ قَالَ قَدْ جِئْتُكُم بِالْحِكْمَةِ وَلِأُبَيِّنَ لَكُم بَعْضَ الَّذِي تَخْتَلِفُونَ فِيهِ ۖ فَاتَّقُوا اللَّـهَ وَأَطِيعُونِ ﴿٦٣﴾ إِنَّ اللَّـهَ هُوَ رَبِّي وَرَبُّكُمْ فَاعْبُدُوهُ ۚ هَـٰذَا صِرَاطٌ مُّسْتَقِيمٌ ﴿٦٤﴾
- ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Ийсо очиқ-ойдин мўъжизалар билан келган чоғида: «Батаҳқиқ, мен сизга ҳикматни келтирдим ва баъзи сиз ихтилоф қилаётган нарсаларни баён қилиш учун келдим. Бас, Аллоҳга тақво ва менга итоат қилинглар. (63) Албатта, Аллоҳ менинг ҳам Роббим, сизнинг ҳам Роббингиздир. Бас, Унга ибодат қилинг. Мана шу тўғри йўлдир», деди. (Ийсо алайҳиссалом қавмларига: «Аллоҳ менинг Роббим», деганлар. Аллоҳ менинг отам, деган эмаслар. Демак, Аллоҳ таоло бошқа бандаларга Робб бўлгани каби, Исога алайҳиссалом ҳам Роббдир. Бу ҳақда бошқа гап бехуда.) (64)
Ӯтган суҳбатимизда масеҳийларнинг ҳазрат Исони худо деб аташ каби нодуруст ақидалари ҳақида гапирган эдик. Бу ояти карималарда ҳазрат Исо алайҳиссаломнинг даъватлари мазмуни ҳақида буюрилади: Масиҳ ҳам бошқа Илоҳий пайғамбарлар каби ӯз рисолатининг ҳаққонийлигини исботлаш учун айрим муъжизалар келтирди.
У одамларни ҳикмат ила даъват қиларди. Яъни одамлар тӯғри тушуниб, ҳар хил чалкаш ақидалардан воз кечиб, Ҳаққа юзланишсин учун эътиқодий масалаларни мантиқ асосида тушунтирарди.
Табиийки, турли мавзуларда одамлар ӯртасида вужудга келган ихтилофларга ҳам ҳикмат асосида ҳакамлик қилиш мумкин.
Ояти карималарнинг давомида Исо алайҳиссалом ӯзининг маъбудлиги ҳақидаги иддаоларни рад қилиш учун дейди: Шубҳасиз, Худо менинг ва сизнинг парвардигорингиздир. Ҳазрат Исо бу ибора билан мен ва сиз бир хилмиз, бизнинг Худомиз ҳам бирдея таъкидлайди. Мен ҳам сиз каби ҳаётимнинг барча соҳаларида бир тадбирли холиқ ва раҳнамога муҳтожман. Ҳазрат Исо ӯз фикрларини қуйидагича якунлайди: Энг тӯғри йӯл бу парвардигорга бандалик қилиш йӯлидир. Бу йӯлда ҳеч қанақа силжиш ва камчилик йӯқ.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Одамлар ақл ва тафаккур асосида тушуниб, қабул қилишлари учун Илоҳий пайғамбарларнинг даъвати ҳикмат ва аниқ далиллар асосида амалга оширилган.
- Диний ва ижтимоий ихтилофларни бартараф этишнинг йӯли Илоҳий пайғамбарларнинг мисл-монандсиз таълимотларига юзланиш ва шахсий ҳамда гуруҳий манфаатларга асосланган амаллардан узоқлашишдир.
- Ҳазрат Исонинг асосий рисолати аҳли башарни яктопарастликка даъват қилиш эди. Аллоҳдан ӯзга ҳеч ким сиғинишга лойиқ эмас, гарчи у муъжизавий тарзда дунёга келган пайғамбар бӯлса ҳам.
Энди "Зухруф" муборак сураси 65-67-ояти карималарининг тиловатига қулоқ соламиз:
فَاخْتَلَفَ الْأَحْزَابُ مِن بَيْنِهِمْ ۖ فَوَيْلٌ لِّلَّذِينَ ظَلَمُوا مِنْ عَذَابِ يَوْمٍ أَلِيمٍ ﴿٦٥﴾ هَلْ يَنظُرُونَ إِلَّا السَّاعَةَ أَن تَأْتِيَهُم بَغْتَةً وَهُمْ لَا يَشْعُرُونَ ﴿٦٦﴾ الْأَخِلَّاءُ يَوْمَئِذٍ بَعْضُهُمْ لِبَعْضٍ عَدُوٌّ إِلَّا الْمُتَّقِينَ ﴿٦٧﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Бас, уларнинг орасидан фирқалар ихтилоф қилдилар. Зулм қилганлар ҳолига аламли кун азобидан вой бўлсин! (Ийсо алайҳиссалом Бани Исроилга Пайғамбар қилиб юборилган эдилар. У зот Бани Исроилга уларнинг Мусо алайҳиссалом шариати хусусидаги ихтилофларига барҳам бериш, ягона Аллоҳнинг ибодатига чақириш учун ҳикмат ила келган эдилар. Аммо улар бу чақириққа муносиб жавоб бермадилар. Балки Ийсо алайҳиссаломга қарши чиқдилар. Турли фирқаларга бўлиниб олиб, ҳозиргача ихтилоф қилиб келмоқдалар.) (65) Улар фақат ўзлари ҳам сезмай қолган ҳолда (қиёмат) соати келиб қолишини кутмоқдалар, холос. (66) Ўша кунда тақводорлардан бошқа дўстлар бир-бирларига душмандир. (67)
Ҳазрат Исо Бани Исроил қавми орасидан пайғамбарликка танланди. Аммо бу қавмдан бӯлган бир гуруҳ одамлар уни ёлғончига чиқариб, рисолатини тан олишмади.Айрим гуруҳлар эса уни пайғамбарлик мақомиданда юксакка кӯтариб, сиғина бошладилар. Уни осмондан заминга тушиб, инсон қиёфасига кирган худо деб атадилар. Айримлар эса уни учлик маъбудлардан бири дея эътиқод қилишди.
Кейинчалик учхудолик ақидаси масеҳийлар орасида кенг ёйилди ва бугунги кунда аксарият масеҳийлар учхудоликка эътиқод қилишади.
Ваҳоланки, ҳазрат Исо алайҳиссалом ӯзини Худонинг бандаси деб билар ва одамларни фақатгина ягона Аллоҳга сиғинишга даъват қиларди. Шу сабабли ояти карималарнинг давомида буюрилади: Зулм қилган ва тӯғри йӯлдан четлашган кишиларга вой бӯлсин. Улар нубувват мақомига зулм қилишди ва қиёмат куни дӯзахга гирифтор бӯлишади.
Ояти карималарнинг давомида қиёмат кунининг шарҳида буюрилади: Қиёмат куни Илоҳий бӯлмаган боғланишлар ажралиб кетади. Зулм, фисқ-фасод ва гуноҳ йӯлида дӯстлашганлар душманга айланади. Ҳар бир киши бошқа бировни ӯзининг бахтсизлиги сабабчиси деб билади ва унга ӯшқиради: сен мени тӯғри йӯлдан адаштирдинг. Дунёни кӯзимга чиройли қилиб жилвалантирдинг. Сенга дӯст бӯлганим учун ҳам ана шундай аянчли қисматга гирифтор бӯлдим.
Фақат абадий қадриятлар асосида шаклланган парҳезкорларнинг дӯстлигигина абадий қолади. Улар дӯстлигининг баракаси қиёмат куни янада яхшироқ билинади.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Қиёматнинг қачон бӯлишини ҳеч ким, ҳатто пайғамбарлар ҳам билишмайди. Бу илм фақат Худонинг ӯзигагина хосдир.
- Ухравий меъёрлар асосида бӯлмаган дӯстликлар қиёмат куни душманликка айланади.
- Иймон аҳли билан дӯстлашиш абадий дӯстликдир.
Энди "Зухруф" муборак сураси 68-69-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:
يَا عِبَادِ لَا خَوْفٌ عَلَيْكُمُ الْيَوْمَ وَلَا أَنتُمْ تَحْزَنُونَ ﴿٦٨﴾ الَّذِينَ آمَنُوا بِآيَاتِنَا وَكَانُوا مُسْلِمِينَ ﴿٦٩﴾
Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:
Эй бандаларим! Бугунги кунда сизга хавф йўқ ва маҳзун ҳам бўлмассиз. (68) Оятларимизга иймон келтирганлар ва мусулмон бўлганлар. (69)
Бу дунёда парҳезкорлар эътиқодий жиҳатдан мустаҳкам иймон соҳиби, илмий жиҳатдан эса Аллоҳнинг фармонларига мутлақо таслимдирлар.
Бундай кишиларга Аллоҳ томонидан қиёмат куни сизга хеч қандай хавф-хатар йӯқ, деган башорат берилади.
Дарҳақиқат, ӯз вазифасини сидқидилдан бажарадиган одам бирор натижага эришмаса ҳам ӯзини мағлуб деб билмайди, ғуссага ботмайди, изтироб чекмайди. У Аллоҳнинг лутфидан умидвор ва ӯзини мутлақо Унга топширган.
Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:
- Осойишталикни қӯлга киритиш ва қиёмат изтиробларидан омонда бӯлишнинг ягона йӯли Аллоҳнинг бандалиги ва унга сӯзсиз таслим бӯлишдир.
- Ёлғиз иймоннинг ӯзи етарли эмас, амал қилишимиз ва Худонинг буйруқларига таслим бӯлишимиз ҳам лозим.