октябр 06, 2016 15:39 Asia/Tashkent

Оламнинг нажоткори Имом Маҳди ажжалаллоҳу таоло фаражаҳу шариф бирданидан ва огоҳлантирмасдан бу оламда пайдо бўлади. Иллоҳий сўнги пайғамбар Ҳазрат Муҳаммад(с)нинг кийими ва салласи унинг қўлидадир

   Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар. 

Мен, Адиба Қодирий "Ёруқлик сари дунё"  туркум эшиттиришнинг навбатдаги  сони билан сизнинг хизматингиздаман.  Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!                    

Оламнинг нажоткори Имом Маҳди ажжалаллоҳу таоло фаражаҳу шариф  бирданидан ва огоҳлантирмасдан бу оламда пайдо бўлади. Иллоҳий сўнги пайғамбар Ҳазрат Муҳаммад(с)нинг кийими ва салласи унинг қўлидадир. У барча  яхшилик ва эзгўликнинг рамзидир ва  аллоҳ таоло томонидан  инсониятни  ҳидоят этиш учун 124 мингта юборилган пайғамбарларнинг намояндаси саналади.  Шунинг учун пайғамбарларнинг олий хулқ атвори ва табиати унинг вужудида тажассум этилган. У барча инсонларни даъват этади ва шундай нидо айлайди: "Мен аллоҳнинг захирасиман".

Расули Акрам (с) шундай марҳамат қиладилар: "Маҳди (а) бошининг устида булут ҳаракат қилган вақтида чиқади. Самода шундай нидо айлайдиким  эй инсонлар золимларнинг қўли сизга бошқа тегмайди  ва умматнинг энг яхши шахси Муҳаммад сизлар учун раҳбар этиб тайинланган. Ундан сўнг товуқлар ўз уяларида жўжа қўйишади ва балиқлар денгизларда ўз наслларини кўпайтиришади, дарёлар жорий бўлиб булоқлар кўпаяди  ва ер ўз ризқ ва самарасини бир неча маротаба ортиб юборади. "(Яъни ер-юзида осойишталик ва фаровонлик вужудга келади. )

Охирзамонда дунёнинг вазъияти ҳақида айтган эдикки, бирон бир манба нажоткорнинг зуҳур топиши ҳақида аниқ сана ва таърихга ишора этмаган ва фақатгина Парвардигорнинг ўзи бу масаладан огоҳдир. Ислом дини буюк Пайғамбари (с)-нинг марҳамат қилишича, фақат аллоҳ таоло замони етиб келганида инсониятнинг нажоткори Маҳди (а)-нинг зуҳур топишини ошкор этади. Худонинг расули(с) дунё нажоткорининг зуҳур топиши муқаррар эканлигини таъкидлаб шундай марҳамат қиладилар: "Агар дунёнинг охирига ҳатто бир кун боқий қолган бўлса-да, фарзандим Маҳдий қиём қилиши учун  Аллоҳ таоло уша кунни узайтиради. "  

  Маҳди ажжалаллоҳу таоло фаражаҳу шарифнинг зуҳур топишини  Маккада ва жума кунида бўлиб ўтиши ваъда берилган. Айрим ривоятларда унинг келишини ошурода  юз беради деб келтирилади. Навруз ҳам Маҳди (а)-нинг зуҳур топиш замонидан бошланиши зикр этилган .

Имом Содиқ (а) шундай марҳамат қилади: "Навруз шундай кунлардандирким бизнинг нажоткоримиз уша кунда зуҳур топади. Аллоҳ таоло унга дажжол устидан ғалаба қозонишига кўмак беради. Ундан сўнг Ул Ҳазрат дажжолни Куфанинг ахлат ташланадиган жойида дорга осадилар ва биз фараж кунини навруздек интизорлик билан кутаётган кунимиз етиб келади."

Шунингднек,  ул ҳазратнинг 313 нафар махсус саҳобалари куз  фаслининг булутларига ўхшаб кетмакет келишади. Улар Макка шаҳрида Ҳаж мавсуми бўлмаган вақтда жам бўлишади. Макка аҳолийси йилнинг бу вақтида уларни кўришдан ҳайратланиб қолишади.  Аммо бу олиймақом ва нуроний  шахсиятлар Каъба олдида Имом Маҳдий (а) билан байъат қилишади. Уларнинг тўпланишлари Аллоҳнинг қўйидаги оятини эсга келтирилади: ". Ҳар кимнинг юзланадиган тарафи бор. У ўшанга боқади. Яхшиликларга шошилинг. Қаерда бўлсангиз ҳам, Аллоҳ сизларни жамлайди. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. (Бақара сураси 148 оят).

Ҳазрат Маҳди (а) зуҳур топишдан сўнг  бир неча вақт Маккада қолади ва сўнг Мадинага йўл олади. Исломий ривоятларга асосланиб айтиш мумкинким, Суфиёний Уммавийлар наслидандир. У ғарбнинг тарафдори ҳамда золим ва хиёнаткор ҳокимлардан бири ҳисобланиб Саудия Арабистони ва Ироққа ҳарбий ҳужум қилади.

У Ироқ шаҳрларида, жумладан Нажаф ва Куфа шаҳрида катта жиноятларни содир этади. Албатта бу ўртада  кўп ҳодиса-воқеалар юзага келади ва охирида Ҳазрат Маҳди ажжалаллоҳу таоло фаражаҳу шариф Суфиёнийни таъқиб қилиш учун бир қўшунни юборади ва Суфиёний Имом Маҳдий саҳобалари томонидан Байтул-Муқаддасда ҳалокатга етказилади.

Зуҳур топиш замонининг бошқа ҳодисалардан бири Имом Замон ажжалаллоҳу таоло фаражаҳу шариф билан Сайид Ҳасан номли шахснинг мулоқот этишидир. У художўй ва буюк шахслардан эди. У Эрон аҳлидан бўлиб халқни ислом дини ва Пайғамбар (с)нинг аҳли байтлари йўлига даъват этади. Сайид Ҳасаний Имом Маҳдий (а) зуҳур топишларидан олдин зулм ва фасодлик қаршисида уруш олиб боради. Зуҳур топишларидан сўнг ўз қўшунлари билан бирга Имом Замон билан байъат қилади.

Мавъуд нажоткор зуҳур топишининг гўзалликларидан бири бу Исо Масеҳ алайҳисаломнинг осмондан нузул топиши саналади. Ҳазрат Маҳдий (а) Исо Масеҳ (а)-ни ҳурмат-эҳтиром қилиб унинг шахсиятини қабул қилади. Аммо Имом Маҳдий (а) намоз пайтида Исои Масеҳ алайҳисаломдан имомат қилиш вазифасини ўз зиммасига олишини илтимос қилади. Аммо Ҳазрат Исо (а) шу нуқтани таъкид этадиким, сиз бу масъулиятни бажариш учун юборилгансиз.

Тазкиратул авлиёда бу ҳақда шундай ҳадис бор: "Маҳди (а) Исо бин Марям билан ҳамиша биргадир. " Бу ривоятдан шундай хулосага келиш мумкинким бу бузургвор икки шахсиятлар бирбирларининг зуҳур топиш нишонаси ҳисобланишади. Шу тартиб билан Ҳазрат Исо (а) Имом Маҳдий (а) билан байъат қилади ва ул ҳазратнинг орқасида туриб намоз ўқийди. Сўнг Ҳазрат Маҳди (а) ёрдами билан адолат байроғини дунёда барқарор этади. Масиҳ (а) иллоҳий сўнги пайғамбар рисолатларини башорат этган эди. Агарчи Ҳазрат Муҳаммад салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг пағамбарлигини дарк этмаган бўлсада, аммо охир замонда Худонинг расули ормонларини Маҳдий ажжалаллоҳу таоло фаражаҳу шарифнинг вужудида амалга оширилади деб билади.    

Олам нажоткорининг ҳукумати ва ул ҳазрат сукунат қилиш маҳалли Куфа шаҳридир ва ул ҳазрат дунёнинг шарқ ва ғарбини фатҳ этади. Имом Муҳаммад Боқир (а) Маҳдий (а) зуҳур топишини Ҳадид сурасининг 17 оятининг тафсири деб биладиким, шундай марҳамат қилади: . "Билингларки, албатта Аллоҳ ўлик ерни тирилтирур. Дарҳақиқат, сизларга оятларни баён қилдик, шоядки ақл юритсангизлар."

Ёрлиқ