октябр 15, 2016 10:38 Asia/Tashkent

Исфаҳон давлат университети

Азизлар, бугун Эрон  таълим тизимидаги улкан университетлардан бири Исфаҳон давлат университети ҳақида суҳбатлашамиз.

 Қадим-қадим замонлардан буён Эроннинг улуғ шаҳарларидан бири Исфаҳон "Исфаҳон—нисфи жаҳон", яъни дунёнинг ярми деган сифат билан аталади ва бугунги кунда ҳам дунёнинг қайси бурчагида бӯлмасин бу улкан шаҳарни шу тавсиф ила эслашади. Бу шаҳарда олти мингдан ортиқ тарихий ёдгорликнинг мавжудлиги унга  бундай улуғ номнинг бекорга берилмаганига далолатдир.  Бу тарихий ва маданий обидаларнинг кӯпчилиги  минтақада яшовчи халқнинг Эрамиздан аввалги уч мингйиллик ҳаёти  маҳсулидир . Масжид, оташхона, калисо, қаср ва боғлар, миноралар, бино ва кӯприклар,  "Чаҳор боғ", "Садр", "Ним овард" мадрасалари  ва  Валиаср номидаги Тайрон билим юрти  бинолари Исфаҳон шаҳрининг табиий мафтункор табиати билан уйғунлашиб,  тарихий шаҳарнинг шуҳратини оламга ёйди. Бу ноёб тарихий жозибалар  дунёнинг турли бурчакларидаги инсоният тарихи ва қадимий маданияти билан қизиқувчи олим, тадқиқотчи ва сайёҳларнинг диққатини ӯзига  жалб этиб туради.

Исфаҳон шаҳрида бошқа олий ва ӯрта ӯқув юртлари қатори Эроннинг иккита энг машҳур давлат университети жойлашган. Булар Шероз дарвозаси яқинидаги Исфаҳон давлат университети ва шаҳарнинг бошқа  бурчагидаги Исфаҳон саноат университетидир. Исфаҳон давлат университети Эроннинг  узоқ тарихга эга бӯлган муҳим  илмий ва маданий маркази ҳисобланади. Бу университет биринчи даражали билим маскани сифатида турли соҳаларда ӯзининг тадқиқот ва  таълимий фаолиятларини давом эттирмоқда.

хххххххххххххххххх

Бир гуруҳ исфаҳонлик  шифокорлар  давлат идораларига елиб-югуриб,  1946 йил шаҳарда клиника бӯйича олий таълим муассасаси ташкил этишга муваффақ бӯлишди. 1950 йили эса бу таълим даргоҳи ҳузурида тиббиёт институти  барпо бӯлди. 1956 йили  дорисозлик институтига асос солинди. 1958 йили Исфаҳоннинг Шаҳзода Иброҳим маҳалласида  форс тили ва адабиёти ҳамда инглиз тили ва адабиёти бӯйича мутахассис тайёрлайдиган  адабиёт институти бунёд этилиб, бу билим даргоҳида 1959 йили франсуз тили ва адабиёти, 1960 йили арман тили ва адабиёти, 1961 йили араб тили ва адабиёти, 1965 йили тарих ва география,  1968  йили ижтимоий фанлар факултетлари ташкил этилди. Шунингдек бу институтнинг 1968 йили  Шаҳзода Иброҳим маҳалласидан шаҳарнинг кӯпгина олий таълим муассасалари жойлашган Ҳазор Жариб  минтақасига кӯчирилиши  Исфаҳон давлат университетининг янада кенгайишига сабаб бӯлди.  Ана шу билим даргоҳлари заминасида1968 йили  Исфаҳон давлат университети бунёд этилди. Шу йили университетга Куруши Кабир номидаги олий ӯқув юрти уйғунлаштирилиб, бошқарув ва иқтисод факултети таъсис этилди.

Бугунги кунда Исфаҳон университети 13 та институтни ӯзида бириктирган бӯлиб, булардан 6 таси ижтимоий фанлар, қолган 7 таси эса табиий фанлар бӯйича ихтисослашгандир. Шунингдек бу улкан университет 6 та илмий-тадқиқот институти, 7та тадқиқот маркази, 3 та лаборатория ва фанлар бӯйича  8 та илмий кенгашга эга.

ххххххххххххх

Бу қутлуғ билим маскани  Эроннинг жуда кӯп таниқли шахсларини тарбиялаб вояга етказган. Шулардан бири тиббиёт институтининг уқитувчиси Ҳусайн Жабали Омулийдир. Устоз  Омулий Теҳрон университетининг математика факултетини тугатган ва машҳур математика донишманди  профессор Ҳисобийнинг шогирдларидандир. У университетни тугатгач, олийгоҳ ӯқитувчиси сифатида ишлай бошлади. Илм-фанга ӯта эътиқодли бу донишманд 40 ёшида шифокор бӯлиш учун тиббиёт олийгоҳига ӯқишга кирди. Олийгоҳни тугатиб, шифокорлик ҳужжатини қӯлга киритгач, Франсияга бориб Париж шаҳрида болалар шифокори мутахассислигини эгаллади. Устод Жабали Омулий шаҳид Муҳаммадризо Жабали Омулийнинг отасидир.

Бу университетни тугатган машҳур шахслардан Эрон театрида танқидий комедия  жанрининг асосчиси  Ризо Арҳом Садр ва Зулфиқор Али Бхуттонинг умр йӯлдоши, Беназир Бхуттонинг онаси Нусрат Бхуттоларни мисол келтириш мумкин.

Илмий салоҳияти жиҳатидан Исфаҳон университети Эроннинг 20 та илғор илм масканларидан бири ҳисобланиб, гуманитар фанлар тадқиқоти бӯйича учинчи ӯринда туради.

хххххххххххххх

2015-2016 ӯқув йилида университет талабаларининг сони 15 минг нафарни ташкил қиларди. Шулардан 163 нафари хорижлик талабалардир.

 

Исфаҳон  университетининг илмий салоҳияти ва таълимий муваффақиятлари бу илм даргоҳини Эрондан ташқарида ҳам машҳур ва маъруф айлади. Шу сабабли бу университетнинг хорижлик талабалари сони йилдан-йилга ортиб бормоқда.

Шриланкалик Фотима Ҳумайро таълим учун Исфаҳон университетини танлаган хорижлик қизлардан бири. У дастлаб форс тилини ӯрганиш учун Имом Хумайний номидаги Қазвин халқаро университетида бир йил таҳсил олди.

Эронда хавфсизликнинг тӯлиқ таъминлангани, хотин-қизларнинг исломий ҳижобда юриши, ислом шариатига риоя қилиш каби омиллар Фотиманинг билим олиш учун Эронни танлашига сабаб бӯлди. У Исфаҳонни об-ҳавоси ёқимли, дилкаш шаҳар деб атайди.  Эроннинг қудратли илмий марказларидан бири--Исфаҳон университетида ӯқиётганидан ифтихор қилади.

Ёрлиқ