май 05, 2022 23:57 Asia/Tashkent
  • Нур томон йўл (942)

Фатҳ муборак сураси 14-16 - ояти карималарининг шарҳи

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Раҳмат пайғамбари Ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг руҳи покларига саломлар ва салавотлар бўлсин. Сиз азиз тингловчиларга салом билан, “Нур томон йўл” дастурининг навбатдаги сонида Қурони Каримдаги оятларнинг содда ва равон тафсири билан сизнинг хизматингиздамиз.

Аввал муборак Фатҳ сурасининг 14-ояти каримасининг қироатига қулоқ тутамиз:

«وَ لِلَّهِ مُلْکُ السَّماواتِ وَ الْأَرْضِ یَغْفِرُ لِمَنْ یَشاءُ وَ یُعَذِّبُ مَنْ یَشاءُ وَ کانَ اللَّهُ غَفُوراً رَحِیماً»

Ояти карима қуйидагича таржима қилинган:

Осмонлару ернинг мулки Аллоҳникидир. Кимни хоҳласа, мағфират қилур ва кимни хоҳласа азоблар. Ва Аллоҳ кечирувчи, раҳмли зотдир.

Олдинги кўрсатувда ичи кофир, лекин мусулмон бўлиб кўринадиган мунофиқлар ҳақида сўз борди. Бу оятда шундай дейилади: Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмлидир, ким  Аллоҳга қайтса ва ўтган амалларига тавба қилса, мағфират қилинади. Аммо ўзларининг нотўғри йўлларида туриб олиб, ҳақиқатга ўжар ва қайсарлик билан қарши турган кимсалар, аслида, ўзларини илоҳий раҳматдан маҳрум қиладилар ва қилган нотўғри ишларининг жазосини оладилар.

Бу оят Аллоҳ таолонинг олам устидан мутлақ ҳукмронлигини таъкидлайди, токи ҳеч ким Аллоҳнинг ҳукмронлигидан чиқиб кетиш ёки унинг иродасига ғалаба қиламан деб ўйламасин.

Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз: 

1. Илоҳий иноят ва раҳмат унинг ғазабини енгади. Инсон ўз амали билан илоҳий раҳм-шафқатга эга бўлиш имкониятидан маҳрум бўлмас экан, Аллоҳнинг раҳматига тобе бўлади.

2. Инсониятнинг нажоти учун қўрқув ва умид биргаликда зарурдир. Шунга кўра, илоҳий тарбия тизимида инсонлар қўрқув ва умид оралиғида бўлишлари, токи умидсизликка тушмасинлар ёки кибрланишланмасинлар, балки илоҳий раҳматдан умидвор бўлишлари/унинг ғазабидан қўрқишлари керак.

Энди Фатҳ сурасининг 15-ояти каримасининг қироатига қулоқ тутамиз:

«سَیَقُولُ الْمُخَلَّفُونَ إِذَا انْطَلَقْتُمْ إِلى‏ مَغانِمَ لِتَأْخُذُوها ذَرُونا نَتَّبِعْکُمْ یُرِیدُونَ أَنْ یُبَدِّلُوا کَلامَ اللَّهِ قُلْ لَنْ تَتَّبِعُونا کَذلِکُمْ قالَ اللَّهُ مِنْ قَبْلُ فَسَیَقُولُونَ بَلْ تَحْسُدُونَنا بَلْ کانُوا لا یَفْقَهُونَ إِلَّا قَلِیلًا»

Ояти карима қуйидагича таржима қилинган:

“Олжа олиш учун [Хайбарга] борганингизда, [Ҳудайбийя] бузувчилари: “Сизга эргашинглар”, дейишади. Улар Аллоҳнинг каломини [ҳудайбийя фосиқларини кейинги ўлжалардан маҳрум қилган] ўзгартиришни хоҳлайдилар. Уларга айт: сиз ҳеч қачон бизга эргашмайсиз! Худо сиз ҳақингизда буни аллақачон айтган. Бас, улар тез орада: [Аллоҳ бизни тўсмади, лекин] бизга ҳасад қилдинг, дерлар. «[Аммо ундай эмас!] Лекин улар фақат бир оз нарсани тушунадилар.

Мунофиқларнинг хусусиятларидан бири манфаатталабликдир. Улар турли баҳоналар билан хавф-хатардан қочишади ва ўз масъулиятларидан ўзларини соқит қилишади, лекин улар борлиги ўзларига фойда келтирган жойда мавжуддирлар.

Аллоҳ таоло Ҳудайбиядан қайтаётган Пайғамбаримиз алайҳиссаломга Хайбарнинг фатҳ қилиниши ҳақида хушхабар бериб, Ҳудайбияда саркашлик қилганларни Хайбар жангида қатнашишдан қайтарди. Бироқ мусулмонлар Хайбар жангига отланганда, бу гуруҳ ўзларининг хатоларини тузатиш баҳонасида, ўлжаларидан фойдаланиш учун Пайғамбаримиздан бошқа мусулмонлар билан Хайбарга Хайбар жангига боришни сўрадилар. Аммо Пайғамбар уларга Аллоҳнинг амрини ўқиб берди ва уларни Хайбар жангида бўлишдан маҳрум қилди.

Қизиғи шундаки, бу манфаатталаб гуруҳ ўзини айблаш ўрнига бошқаларни айблаб: "ҳасаддан бизнинг бу жиҳодда қатнашишимизни хоҳламайдилар ва барча ўлжалар ўзларига боришини хоҳлашади!" , деб айтишди. 

Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз: 

1. Хавфли ва қийин пайтларда ижтимоий бурчларини тарк этганлар жамиятда ҳуқуқбузарларнинг кўпайишига йўл қўймаслик учун жамиятнинг қулайликлари ва фаровонлигининг бир қисмидан маҳрум бўлишлари керак.

2. Барча мусулмонлар Аллоҳнинг амрларига ишониш ва уларга амал қилишларини даъво қиладилар. Лекин ҳақиқий мўминлар ва мунофиқлар машаққатларда билинади.

3. Ўз гуноҳларидан ўзини оқлаш учун мўминларни айблайдиган мунофиқларнинг туҳмат ва бўҳтонларидан қўрқманг.

Энди Фатҳ сурасининг 16-ояти каримасининг қироатига қулоқ тутамиз:

«قُلْ لِلْمُخَلَّفِینَ مِنَ الْأَعْرابِ سَتُدْعَوْنَ إِلى‏ قَوْمٍ أُولِی بَأْسٍ شَدِیدٍ تُقاتِلُونَهُمْ أَوْ یُسْلِمُونَ فَإِنْ تُطِیعُوا یُؤْتِکُمُ اللَّهُ أَجْراً حَسَناً وَ إِنْ تَتَوَلَّوْا کَما تَوَلَّیْتُمْ مِنْ قَبْلُ یُعَذِّبْکُمْ عَذاباً أَلِیماً»

Ояти карима қуйидагича таржима қилинган:

Ортда қолган аъробийларга: « Катта кучга эга қавмга (қарши) чақирилурсизлар, улар мусулмон бўлгунларича урушурсизлар. Агар итоат қилсангиз, Аллоҳ сизга яхши ажр берур. Ва агар яна аввал қочганингиздек, ортга қочсангиз, аламли азоб ила азоблайдир», деб айт.

Мунофиқларнинг Хайбарда ҳозир бўлиш илтимосини рад этган олдинги оятни давом эттириб, бу оят шундай дейилади: Агар ўтган камчиликларингиздан чинакам пушаймон бўлган бўлсангиз, олдинда турган қийин майдонда ихлосингизни кўрсата оласиз ва Аллоҳ сизга шу йўлни ўтмишингизни яхшилик ила тўлдириш учун очиқ қолдирди.

Албатта, у урушда моддий ўлжа кутманг ва ўлжа олиш умидида жанг майдонига қадам қўйманг. Бироқ, сиз тўғри йўл жангчиларининг ҳолатини ўз ичига олган илоҳий мукофот оласиз. Агар у соҳада ҳаддан ошиб, Аллоҳ ва унинг Расулининг амрига осий бўлсангиз, сизни қаттиқ азоб кутмоқда.

Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз: 

1. Ижтимоий тизимда қонунбузарлар учун қайтиш ва товон йўлини очиқ қолдиринг ва уларни абадий чеклаб қўйманг.  2. Келинг, ҳеч қачон душманни камситмайлик ва ўтмишдаги ғалабаларни келажакдаги жангларда ғалаба қозониш учун сабаб деб ҳисобламайлик, чунки душман ҳам ўзини жиҳозлаши ва кучайтириши ва саҳнада аввалгидан кучлироқ пайдо бўлиши мумкин.

3. Мусулмонларнинг қудрати ва ҳимояси шундай бўлиши керакки, душманни таслим бўлишга ва мағлубиятни қабул қилишга мажбур қилсин.

4. Жиҳодда иштирок этишдан мақсад Аллоҳ ва Расулининг амрини бажаришдир, мамлакатни очиб, бировлар устидан ҳукмронлик излаш эмас, шунинг учун ҳам ҳақиқий мужоҳидлар Аллоҳнинг ризолиги учун курашиб, унинг ғазабидан сақланишни истайдилар.

Ушбу дастуримиз якунида сиз азизларни Аллоҳ таолога топширамиз ва фикр ва таклифларингизни кутиб қоламиз. Хайр.