июн 06, 2022 16:47 Asia/Tashkent
  • Нур томон йўл (946)

Ҳужурот муборак сураси 1-5 - ояти карималарининг шарҳи

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Раҳмат пайғамбари Ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг руҳи покларига саломлар ва салавотлар бўлсин. Сиз азиз тингловчиларга салом билан, “Нур томон йўл” дастурининг навбатдаги сонида Қурони Каримдаги оятларнинг содда ва равон тафсири билан сизнинг хизматингиздамиз.

Олдинги дастурда муборак Фатҳ сураси тугаши билан ушбу дастурда Ҳужурот сураси оятларини осон ва равон тафсир қилишни бошлаймиз.

Бу сура Мадинада нозил бўлиб, ижтимоий одоб ва ахлоқнинг муҳим тамойилларига ишора қилади. Жамият аъзолари ўртасида меҳр-муҳаббат, дўстлик, биродарликни мустаҳкамлаб, уларга амал қилмаслик жамият аъзолари ўртасида нафрат, адоват, пессимизм ва бўлинишни келтириб чиқаради. Шу боисдан ҳам бу сурани ислом ахлоқ ва одоб сураси дейиш мумкин.

Аввал муборак Ҳужурот сурасининг 1-ояти каримаси қироатига қулоқ тутамиз:

«بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـنِ الرَّحِیمِ

«یا أَیُّهَا الَّذِینَ آمَنُوا لا تُقَدِّمُوا بَیْنَ یَدَیِ اللَّهِ وَ رَسُولِهِ وَ اتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ سَمِیعٌ عَلِیم‏»

Ояти карима қуйидагича таржима қилинган:

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Эй иймон келтирганлар! Аллоҳдан ва Унинг Расулдан олдин шошилманглар. Ва Аллоҳга тақво қилинглар. Албатта Аллоҳ эшитувчи ва билувчи зотдир.

Бу сура мўминларга қаратилган бўлиб: “Иймоннинг талаби Аллоҳ ва Пайғамбарнинг амрларига бўйсуниш ва улардан ошиб кетмасликдир. Айниқса, ижтимоий ишларда кенг жамоатчилик исломий жамият раҳбарига итоат этиши керак бўлиб, ҳар қандай ортиқча талаб жамият тузумини бузади, халқ орасида бўлиниш ва тарқоқликка сабаб бўлади.

Баъзи радикал мусулмонлар ислом жамияти раҳбаридан  уларнинг диди ва эътиқодига кўра ишларни қилишини ёки айрим шахслар ва гуруҳларга нисбатан қаттиққўл муносабатда бўлишини, ҳатто масалаларни тарк этишини кутишади. Айнан шу пайтда исломий етакчи жамиятнинг аҳволини тўғри билиш ва жамоат манфаатларини ҳисобга олган ҳолда қарор қабул қилади ва ундан бошқа ҳеч нарса кутмаслик керак.

Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз: 

1. Аллоҳ таоло ҳалол қилган баъзи амалларни ҳаром қилиш ёки ҳаром қилган амаллардан баъзиларини ҳалол қилиш Аллоҳ ва унинг Расулига исённинг бир туридир.

2. Ислом жамиятининг қонунлари Аллоҳнинг Китоби ва Пайғамбаримиз суннатига асосланиши керак, Қуръон ва Суннатга зид бўлган ҳар қандай қонун Аллоҳ ва Унинг Расулидан устун бўлишни англатади.

3. Шахсий диди ёки ижтимоий урф-одатлари туфайли Аллоҳ ва Расулининг ҳукмидан олдин бўлганлар, аслида иймон ва тақводан узоқлашганлардир.

Энди муборак Ҳужурот сурасининг 2 ва 3-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:

«یا أَیُّهَا الَّذِینَ آمَنُوا لا تَرْفَعُوا أَصْواتَکُمْ فَوْقَ صَوْتِ النَّبِیِّ وَ لا تَجْهَرُوا لَهُ بِالْقَوْلِ کَجَهْرِ بَعْضِکُمْ لِبَعْضٍ أَنْ تَحْبَطَ أَعْمالُکُمْ وَ أَنْتُمْ لا تَشْعُرُونَ»، «إِنَّ الَّذِینَ یَغُضُّونَ أَصْواتَهُمْ عِنْدَ رَسُولِ اللَّهِ أُولئِکَ الَّذِینَ امْتَحَنَ اللَّهُ قُلُوبَهُمْ لِلتَّقْوى‏ لَهُمْ مَغْفِرَةٌ وَ أَجْرٌ عَظِیمٌ‏»

Ояти карима қуйидагича таржима қилинган:

Эй иймон келтирганлар! Овозингизни Пайғамбар овозидан юқори кўтарманг ва унга бир-бирингиз ила сўзлашгандек дағал сўз айтманг, ўзингиз сезмаган ҳолда амалларингиз ҳабата бўлиб қолмасин.  Албатта, Расулуллоҳнинг ҳузурида овозларини пастлатганлар, ана ўшалар Аллоҳ қалбларини тақвога имтиҳон қилган зотлардир. Уларга мағфират ва улкан ажр бор.

Олдинги ояти каримасида Пайғамбар алайҳиссаломдан ўзиб кетмаслик ва бирор қарорни эълон қилмагунича ҳеч қандай ҳаракат қилмаслик ҳақида айтилган эди. Бу оят шундай дейилган: Сўзлашда ундан ўзиб кетманг ва ундан баландроқ гапирманг ва унинг олдида овозингизни баландлатманг ва бақирманг.

Бу оятнинг мазмуни шуни кўрсатадики, баъзи мусулмонлар ижтимоий одатларга риоя қилмаганлар. Улар оддий одамларга баланд овозда гапирганларидек, Пайғамбарга ҳам қўпол ва баланд овозда гапирдиларки, Аллоҳ таоло уларни бундай нопок ва ҳақоратли хатти-ҳаракатларингиз, Ўзингиз сезмаган ҳолда сизнинг амалларингизни бузади, деб огоҳлантиради.

Оятларнинг давомида илоҳий тақвонинг зарурлиги, Расулуллоҳ ҳузурларида хушмуомалаликка риоя қилиш ва ўша улуғ илоҳий элчи ҳузурларида сўзлашганда овозни пастроқ тутиш экани, бу дунё ва охиратда илоҳий иноят ва раҳматга етаклаши таъкидланади.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз: 

1. Айтганларимиздан эҳтиёт бўлишимиз керак, чунки бизнинг ҳаракатларимиз, яхши ёки ёмон, вазиятга таъсир қилади ва ҳаракатларимизнинг натижаси ва оқибатлари бизнинг билиш ёки билмаслигимизга боғлиқ эмас.

2. Қанчадан-қанча мунофиқлар одоб ва камтарлик кўрсатса-да, лекин ичида кибрли. Яъни, аслида ҳурмат ва одоб, камтарлик кўрсатиш тақво, тўғрилик ва тўғриликка асосланган бўлса қадрли бўлади, акс ҳолда бу ўзига хос хушомад ва ёлғондир.

3. Иймон ва тақво гуноҳдан бегуноҳлик ва покликни талаб қилмайди. Иймони ва тақвоси бор инсонлар сирғалиб гуноҳга тушиб қолишлари мумкин, лекин тез орада ўз хатосини англаб, тавба қилиб, қайтиш орқали хатосини тўлдиради.

Сўнгда муборак Ҳужурот сурасининг 4 ва 5-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:

«إِنَّ الَّذِینَ یُنادُونَکَ مِنْ وَراءِ الْحُجُراتِ أَکْثَرُهُمْ لا یَعْقِلُونَ»، «وَ لَوْ أَنَّهُمْ صَبَرُوا حَتَّى تَخْرُجَ إِلَیْهِمْ لَکانَ خَیْراً لَهُمْ وَ اللَّهُ غَفُورٌ رَحِیمٌ»                                                                         

Ояти карима қуйидагича таржима қилинган:

Албатта, сени ҳужралар ортидан чақираётганларнинг кўплари ақл ишлатмаслар. Агар уларнинг ҳузурига чиққунингча сабр қилсалар, ўзлари учун яхши бўларди. Аллоҳ мағфират қилувчи ва раҳимлидир.

Бу оятда аввалги мунозаралар мисолларидан бирига ишора қилиб, шундай дейилади: Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) оила ишлари билан машғул бўлганларида ёки уйларида хотини билан дам олаётганларида, баъзи маданияциз араблар Пайғамбарнинг уйларидан чиқиб, улар билан мулоқот қолишларини кутишмас эди. Улар уй ташқарисидан Пайғамбар алайҳиссаломни баланд овоз билан чақириб, ўз талабларини айтишди.

Қуръони карим бу кишиларга хитоб қилади: Бу ақлсизлик белгиси бўлиб, ижтимоий муносабатларда ва жамият катталари билан юзлашганда одоб ва ҳурматга риоя қилиш ақл ва ҳикматнинг энг муҳим белгиларидандир.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз: 

1. Ислом дини қўполликни мантиқсизлик белгиси деб билган даражада ижтимоий одоб-ахлоқ қоидаларига алоҳида аҳамият беради.

2. Уй ва оила шахсий дахлсизлигига эга ва ҳеч ким уй ва оила муҳитини, ҳатто уйдан ташқаридан қўнғироқ қилиб ҳам бузишга ҳақли эмас.

3. Шахсларнинг ижтимоий масъулияти уларнинг оилавий масалаларни ҳал қилишига тўсқинлик қилмаслиги керак.

4. Бошқаларнинг режалари ва бўш вақтларини ҳурмат қилинг ва уларни ўз шахсий вақтида безовта қилманг.

Ушбу дастуримиз якунида сиз азизларни Аллоҳ таолога топширамиз ва фикр ва таклифларингизни кутиб қоламиз. Хайр.

                                                                      

 

                                                                      

 

Ёрлиқ