Исломий инсон ҳуқуқлари
Оилавий муносабатларда ота-оналар ҳар қадар болалар билан дуруст муносабат қилиб, уларнинг таълим-тарбиясида кӯшиш-ҳаракат қилишса, болалар ҳам хушхӯй ва одобли бӯлиб вояга етишади. Чунки болаларни дуруст тарбиялаш ва уларга тӯғри йӯл-йӯриқларни кӯрсатиш ота-оналар зиммаларига юкланган улкан бир вазифадир.
Азиз тингловчилар! Ӯтган дастуримизда ислом дини нуқтаи назаридан болалар ҳуқуқлари ҳақида суҳбатлашдик. Бугунги дастуримизда ҳам шу мавзу ҳақида суҳбатлашамиз.
Оилавий муносабатларда ота-оналар ҳар қадар болалар билан дуруст муносабат қилиб, уларнинг таълим-тарбиясида кӯшиш-ҳаракат қилишса, болалар ҳам хушхӯй ва одобли бӯлиб вояга етишади. Чунки болаларни дуруст тарбиялаш ва уларга тӯғри йӯл-йӯриқларни кӯрсатиш ота-оналар зиммаларига юкланган улкан бир вазифадир. Болалик чоғида сингдирилган ғоялар киши зеҳнидан ҳеч қачон пок бӯлмайди. Севимли пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад (с) бу борада буюрмишлар: Болалар ва ӯспиринларнинг юраги худди экин экилмаган ердек, унга ҳар нима экилса ӯша нарса ҳосил беради.
Боланинг қалби содда ва тоза бўлиб, у ҳар қандай нақшни қабул қилишга тайёр. Агар яхшиликка одатлантирилса, яхшилик билан улғаяди. Унинг савобига ота-она ва тарбия берувчилар шерик бўлади. Агар ёмонликка одатланса, ёмонлик билан улғаяди ва жавобгарлик унинг яқинлари бўйнига тушади. Шунинг учун болани эҳтиёт қилиш, тарбиялаш, ёмонликлардан пок тутиб яхши ахлоқларни ўргатиш лозим.
Ҳазрат Имом Сажжод (а) буюрмишлар: Ӯз фарзандингни ҳар қандай бӯлса ҳам ӯзингники эканлигини тан олиб, уни яхши ё ёмон эканлигини ӯзингдан чиққанига иқрор бӯлишинг унинг ҳақларидандир.
Ҳазрат Али (а) ӯз фарзандларига ӯгит бериб деганлар: Сенга юрагинг қаттиқлашиб, ақлинг ҳаво-ҳавасга гирифтор бӯлишдан илгарироқ ӯгит бердим.
Сӯнг буюрдилар: Сенга яхши тарбия бериш қарорига келганимда берган тарбиям сенинг ёшлигингда иш беришини билардим. Сени ёшлигингда Аллоҳ китоби билан таништириб, ислом шариати ва ҳукмларини ӯргатдим.
Биламизки, бола дунёга келиши билан ота-она унинг одоби, келажаги ҳақида қайғура бошлайди. Инсоний фазилатларни сингдиришга ҳаракат қилади.
Болалар таълим-тарбиясидаги муҳим жиҳат, уни жамиятда яшашга тайёрлаш ҳисобанади. Болани оиладан бошлаб жамиятда яшаш йӯл-йӯриқларини ӯргатишга тӯғри келади.
Қадрли тингловчилар! Сиз "Исломий инсон ҳуқуқлари" туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.
Бола ҳуқуқлари тӯғрисидаги конвенциянинг 28-чи моддасига биноан: Иштирокчи-давлатлар боланинг илм олиш ҳуқуқини эътироф этадилар ҳамда ана шу ҳуқуқ тенг имкониятлар асосида амалга оширишига аста-секин эришиш мақсадида улар, жумладан:а) бепул ва мажбурий бошланғич таълимни жорий этадилар;b) ҳам умумий, ҳам касб-хунар бўйича ўрта таълимнинг турли шакллари ривожланишини рағбатлантирадилар, бундай таълимдан ҳамма болалар баҳраманд бўлишларини таъминлайдилар ҳамда бепул таълим жорий этиш ва зарурат туғилган ҳолларда молиявий ёрдам кўрсатиш сингари зарур чора-тадбирларни кўрадилар;с) барча зарур воситалар ёрдамида ҳар бир боланинг қобилияти асосида олий таълимдан баҳраманд бўлишини таъминлайдилар;
d) барча болалар учун таълим ва касб-ҳунар тайёргарлиги соҳасида ахборот ҳамда материаллар билан танишиш имкониятларини яратиб берадилар;e) болаларнинг мактабга мунтазам боришларига кўмаклашиш ҳамда мактабни ташлаб кетадиган ўқувчилар сонининг камайиши учун чора-тадбирлар кўрадилар.2. Иштирокчи-давлатлар мактаб интизоми боланинг инсонийлик қадр-қимматини ҳурматлаш ўз ифодасини топган усуллар ёрдамида ҳамда ушбу Конвенцияга мувофиқ боғлаб олиб борилиши учун барча зарур чора-тадбирларни кўрадилар.3. Иштирокчи-давлатлар таълимга тааллуқли масалалар бўйича, жумладан, бутун дунёда жоҳиллик ва саводсизликни тугатишга ёрдам берадиган ҳамда илмий-техникавий билимлар ва ўқитишнинг замонавий усулларига йўл очишни енгиллаштирадиган мақсадларга қаратилган халқаро ҳамкорликни рағбатлантирадилар ва ривожлантирадилар. Шу муносабат билан ривожланаётган мамлакатларнинг эҳтиёжларига алоҳида эътибор берилиши зарур.