июн 17, 2022 02:25 Asia/Tashkent
  • Нур томон йўл (948)

Ҳужурот муборак сураси 10-12 - ояти карималарининг шарҳи

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Раҳмат пайғамбари Ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг руҳи покларига саломлар ва салавотлар бўлсин. Сиз азиз тингловчиларга салом билан, “Нур томон йўл” дастурининг навбатдаги сонида Қурони Каримдаги оятларнинг содда ва равон тафсири билан сизнинг хизматингиздамиз.

Аввал муборак Ҳужурот сурасининг 10-ояти каримаси қироатига қулоқ тутамиз:

«إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ إِخْوَةٌ فَأَصْلِحُوا بَیْنَ أَخَوَیْکُمْ وَ اتَّقُوا اللَّهَ لَعَلَّکُمْ تُرْحَمُونَ»

Ояти карима қуйидагича таржима қилинган:

Албатта, мўминлар биродардирлар, бас, икки биродарингиз ўртасини ислоҳ қилинг, Аллоҳга тақво қилинг, шоядки, раҳм қилинсангиз.

Исломнинг афзалликларидан бири барча диндорлар ўртасида биродарлик муносабатларини ўрнатишдир. Одатда, оиладаги икки ака-ука ўзларини тенг даражада топадилар; Бири иккинчисидан устунликка интилмайди ва ўзини устун ва афзал деб билмайди. Ислом дини, шунингдек, барча диндорларга барча этник, ирқий ва тил фарқлари билан ўзларини бир-бирига тенг деб билишларини ва ҳеч ким ўзини бошқалардан устун деб ҳисобламасликларини тавсия қилади.

Ислом пайғамбари бу илоҳий ришта тарих давомида мусулмонлар орасида доимо мавжуд бўлиши учун саҳобалари ўртасида биродарликни ўрнатдилар. Турли макон ва замонларда қилган маърузаларида бу фикрга алоҳида урғу берганлар: араблар араб бўлмаганлардан, оқлар қора танлилардан устун эмас, ҳамма биродар ва Аллоҳнинг бандасидир.

Қачонки икки ёки икки тоифа мўминлар ўртасида ихтилоф юзага келса, улар ўртасида биродарлик тамойили асосида тинчлик ва муросани ўрнатиш, улар ўртасида адолатни қарор топтириш мўминларнинг бурчидир.

Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз: 

1. Ҳеч ким ўзини бошқалардан устун деб ҳисобламайди, чунки барча имонлилар тенг ва баробардир. Ота-она ва бола муносабатларидан фарқли ўлароқ, юқоридан пастга қараб, биродарлар ўртасидаги муносабатлар тенгдир.

2. Оила икки ака-ука ўртасидаги келишмовчиликларни бартараф этиш учун ҳаракат қилганидек, Ислом жамоати ҳам мўминлар ўртасидаги келишмовчиликларни бартараф этиш ва улар ўртасида тинчлик ва муроса ўрнатиш учун ҳаракат қилиши керак.

3. Мўминлар ўртасида тинчлик, осойишталик ва яқинлик илоҳий раҳмат нозил бўлишининг дебочасидир.

Энди муборак Ҳужурот сурасининг 11-ояти каримаси қироатига қулоқ тутамиз:

«یا أَیُّهَا الَّذِینَ آمَنُوا لا یَسْخَرْ قَوْمٌ مِنْ قَوْمٍ عَسى‏ أَنْ یَکُونُوا خَیْراً مِنْهُمْ وَ لا نِساءٌ مِنْ نِساءٍ عَسى‏ أَنْ یَکُنَّ خَیْراً مِنْهُنَّ وَ لا تَلْمِزُوا أَنْفُسَکُمْ وَ لا تَنابَزُوا بِالْأَلْقابِ بِئْسَ الاسْمُ الْفُسُوقُ بَعْدَ الْإِیمانِ وَ مَنْ لَمْ یَتُبْ فَأُولئِکَ هُمُ الظَّالِمُونَ»

Ояти карима қуйидагича таржима қилинган:

Эй иймон келтирганлар! Бир қавм бошқасини масхара қилмасин, эҳтимол улар булардан яхшироқдир. Ва аёллар ҳам бошқа аёлларни (масхара қилмасин), эҳтимол улар булардан яхшироқдир. Ва ўзингизни ўзингиз мазах қилманг, бир-бирингизга лақаб қўйманг. Иймондан кейин фосиқлик исми нақадар ёмон! Ва ким тавба қилмаса, бас, ана ўшалар ўзлари золимлардир.

Олдинги оят каримада мўминлар ўртасидаги биродарлик муносабатларига урғу берилган эди. Бу оят каримада тилнинг биродарлик муносабатларига зарар етказувчи гуноҳлари ҳақида учта мисол кўрсатилган ва шундай дейилган: Ҳеч бир эркак, аёл ва миллат бошқа шахсни ёки миллатни масхара қилишга ҳаққи йўқ. Чунки ҳеч бир шахс ва элат бошқалардан устун ва афзал эмаски, уларни масхара қилиш ва камситиш ҳуқуқини ўзига лойиқ кўрса.

Шунингдек, одамларга, қариндош-уруғларга ноўрин исм ва лақаблар қўйиш/, уларни ёмон ва хунук унвон ва лақаблар билан айтиш, чақириш ҳам икки томон ўртасида хиралик ва гина-кудурат туғдиради. Шунинг учун Аллоҳ таоло буни гуноҳ деб ҳисоблаб, бу хунук ишидан тавба қилмасликни бошқаларга зулм белгиси сифатида марҳамат қилади.

Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз: 

1. Аллоҳга иймон келтириш Аллоҳнинг бандаларини масхара қилиш билан мос келмайди.

2. Бошқа одамлар ва қабилаларни масхара қилиш ўз-ўзини юксалтириш белгисидир. Қуръон бу ҳодисага қарши туради ва шундай дейди: Ўзингни бошқалардан устун санама, балки сен масхара қилаётганлар сендан афзалдир.

3. Бошқаларнинг айбларини фош қилиш ва уларни обрўсизлантириш бошқаларни бизнинг камчиликларимизни аниқлашга ва уларни бизга қарши ишлатишга ундайди. Бошқача қилиб айтганда, бошқаларга туҳмат қилиш бир томонлама эмас. Эртами-кечми бу масала икки томонлама бўлиб, ўз навбатида бошқаларнинг бизни айблашига, обрўсизлантиришига сабаб бўлади.

4. Ислом динининг стратегик мақсадларидан бири жамият муҳитини хунук хулқ-атвордан холи қилиш, ижтимоий кескинлик ва низоларнинг олдини олишдир.

Сўнгда Ҳужурот сурасининг 12-ояти каримаси қироатига қулоқ тутамиз:

«یا أَیُّهَا ​​​​الَّذِینَ آمَنُوا اجْتَنِبُوا کَثِیراً مِنَ الظَّنِّ إِنَّ بَعْضَ الظَّنِّ إِثْمٌ وَ لا تَجَسَّسُوا وَ لا یَغْتَبْ بَعْضُکُمْ بَعْضاً أَیُحِبُّ أَحَدُکُمْ أَنْ یَأْکُلَ لَحْمَ أَخِیهِ مَیْتاً فَکَرِهْتُمُوهُ وَ اتَّقُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ تَوَّابٌ رَحِیمٌ»

Ояти карима қуйидагича таржима қилинган:

Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир. Жосуслик қилманглар. Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар. Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрадими? Ҳа, ёмон кўрасизлар. Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ тавбани кўп қабул қилувчи ва раҳмлидир.

Олдинги оятни давом эттириб, бу оятда жамият аъзолари ўртасидаги биродарлик муносабатларини заифлаштирадиган яна учта гуноҳ ҳолатлари ҳам тилга олинади. Гарчи Қуръон мўминларга бир-бирилари ҳақида яхши гумон қилишни буйруқ беради, лекин афсуски, баъзи одамлар бошқалардан шубҳаланадилар. Улар ҳеч қандай далил ва исбоциз, тахминларга асосланиб, бошқаларнинг ишларига айғоқчилик қиладилар ва уларни кераксиз айблайдилар.

Ғийбат - бу бир одам йўқлигида, ўша одам ҳақида одамлар билмаган нарсани айтиш ва агар ўша одам буни эшитса, хафа бўлади. Бу оятда ғийбатни ўлганнинг гўштини ейишга қиёсланган. Чунки унинг ўброси ўша пайтда тўкилса, у омма олдида бўлмагани ва ўзини ҳимоя қила олмагани учун унинг йўқотилган обрўсини тўлдириб бўлмайди.

Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз: 

1. Ислом жамиятида барча инсонларнинг бегуноҳлиги ва бир-бирига шубҳа ва ишончнинг яхшилиги тамойилидир.

2. Шубҳа, бошқа одамларнинг ишларига айғоқчилик қилиш ва охир-оқибат уни билиб олиш  ва уларнинг айбларини фош қилиш учун асос бўлади.

3. Одамларни хунук ишлардан қайтаришнинг бир усули - бу инсоний ҳис-туйғулардан фойдаланишдир. Масалан, бу ояти каримада ғийбат бўлган ва туҳмат қилинган одам ўлган ва ўзини ҳимоя қилишга қодир бўлмаган биродар дейилади.

4. Динда боши берк кўча йўқ. Инсоннинг гуноҳлари қанчалик катта бўлмасин, ҳақиқий тавба билан каффорат қилинади. Чунки Аллоҳ жуда тавба қабул қилувчи ва раҳмлидир.

Ушбу дастуримиз якунида сиз азизларни Аллоҳ таолога топширамиз ва фикр ва таклифларингизни кутиб қоламиз. Хайр.

Ёрлиқ