ноябр 03, 2016 12:27 Asia/Tashkent

Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил обон ойининг 14-чиси Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил сафар ойининг 4-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил ноябр ойининг 4-чи кунидир.

Бугун жума

Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил обон ойининг 14-чиси

Ҳижрий- қамарий 1438-чи  йил сафар ойининг 4-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил ноябр ойининг 4-чи кунидир.

Бундан 60 йил илгари милодий 1956 йил ноябр ойнинг 4 -чисида:  Венгрияда коммунистик ҳукумат билан мухолифатларнинг ортиб кетиши натижасида Совет Иттифоқининг қизил армияси бу мамлакатни ишғол этди. Милодий 1953 йилда Совет Иттифоқининг мустабид раҳбари Сталиннинг ӯлимидан  ва унинг ӯринбосари Никита Хрущёв томонидан эркин фазони ижод этишидан сӯнг Европалик айрим коммунистик мамлакатлар янада кенгроқ фазони талаб қилишди. Бу ӯртада ғарбнинг оммавий ахборот воситалари ҳам  халқни қиём қилишга даъват этишарди. Бундай фазода Венгрия халқи ҳукуматга қарши қиём қилишди ва бир неча нафар коммунистларни ӯлдиришди.Совет Иттифоқи мӯътадил коммунист бӯлган Имре Нагининг бош вазирликка тайинлашга бӯлган халқнинг талабини қабул қилди. У қудрат бошига келганидан сӯнг Совет Иттифоқининг нуфузини камайтириш ва Ғарб ҳамда Америкага юз қаратишга ҳаракат қилди. Нагининг ушбу сайъ -ҳаракати Венгриянинг коммунистларини ҳимоят этиш баҳонаси билан Совет Иттифоқининг ушбу давлатга қарши ҳарбий дахолат этиш ва уни қӯлга олишлари сабабига айланди.
Шу тартиб билан коммунизмдан қутилиш Венгерларнинг қиёми Америка кумак бериш ваъдасини берганига қарамасдан натижасиз қолди.

Бундан 29 йил олдин ҳижрий шамсий 1366 йил обон ойнинг 14 -чисида:  Теҳроннинг Халқаро биринчи китоб кӯргазмаси очилди. Теҳроннинг Халқаро биринчи китоб кӯргазмасида 196 та муассиса ва турли 32 -та мамлакатдан келган хорижий ноширлар қатнашди. Бу кӯргазмада 16 минг атрофида китоблар қуйилди. Шунингдек 215 та ички нашриётга тегишли 8 мингдан ортиқ китоблар бу кўргазмага келган 500 минг кишининг эътиборига қарор олди. Теҳроннинг Халқаро китоб кўргазмаси бундан кейин ҳар йили ӯтказилади ва бу кўргазманинг 29 чи даври Теҳронда ҳижрий шамсий 1395 йил урдибиҳишт ойида ӯтказилди.

Бундан 26 йил олдин ҳижрий шамсий 1369 йил обон ойнинг 14 -чисида:   Эроннинг моҳир тадқиқотчиси доктор Фаромарз Ошурий Япония мамлакатида нур хосиятига қарши табиий баъзи бир ҳолатлар кашфиётига мушарраф бўлди. У дорусозлик соҳасида 16 йилдан кейин янги дорини кашф этди. Ушбу дори ион нурлари, қанд диабети, кўз заифлиги ва бошқа касаллигларга қарши фойдаланмоқда.  

Бундан 21 йил олдин милодий 1995 йил ноябр ойнинг тӯртинчисида:  Сионистик режимининг уша вақтдаги бош вазири Исҳоқ Рабин экстремист бир сионист томонидан ӯлдирилди. Рабин милодий 1974 - 1977 йилларда сионистик режимнинг ишчилар партияси томонидан бош вазир бӯлди. Аммо молиявий фасодлик натижасида истеъфо беришга мажбур бӯлди. У шунингдек 1992 йилда яна бир маротиба бош вазир бӯлди ва ӯрта шарқ тинчлик музокараларини давом этди. Экстремист бир сионист томонидан Исҳоқ Рабиннинг террор этилиши сионистларнинг ички ихтилофларидан ошкора бир намуна саналади ва шуни курсатадиким экстремист -сионистлар арабларга кичик бир имтиёз беришга ҳам мухолифат қилишади. Зикр этиш жойизким Исҳоқ Рабиннинг ӯзи сионистик террористик гуруҳларнинг қомондонлардан бири эди. У фаластинликлар ва арабларга қарши кӯп террористик ҳаракатларнинг раҳбарлигини ӯз зиммасига олган эди ва уларга қарши кӯп жиноятларни содир этди.