ноябр 05, 2016 14:04 Asia/Tashkent

Шаҳид Чамрон номидаги Аҳвоз университети-2

.

 

Эрон олий ўқув юртлари билан танишамиз

Эрон олий ўқув юртлари билан танишамиз” рукнидаги туркум  эшиттиришнинг янги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз. Дастуримиз охиригача радио тӯлқинларидан узоқлашмайсиз деган умиддамиз.

Азизлар, бугун Эрон  жанубий-ғарбида  жойлашган  улкан университетлардан бири шахид Чамрон  номидаги  олий ӯқув юрти ҳақида суҳбатимизни давом эттирамиз. Ӯтган дастуримизда таъкидлаганимиздек, шаҳид Чамрон   номидаги университет Эрон ислом жумҳуриятининг энг улкан ва энг муҳим илм масканларидан бири бӯлиб, у Хузистон вилоятининг маркази  Аҳвоз шаҳрида жойлашган.

Кӯп миқдордаги нефт ва газ манбалари, халқаро сув йӯлларининг мавжудлиги, сув ва иссиқлик электр энергияси ишлаб чиқарадиган стансиялар бу вилоятни бошқа минтақалардан ажратиб турувчи афзалликлардир.

Маълумки, Эрон инсоният маданиятининг асосий бешикларидан бири ҳисобланади. Бу афсонавий мамлакатда қадим-қадимдан илм-фан ривожига юксак эътибор қаратилган.

Қадим замонлардан Хузистон ва унинг шаҳарларидан бири ҳисобланган Жунди Шопур  ӯз даврининг жуда обод иқтисодий марказларидан ҳисобланарди. Бу минтақада ҳарир тӯқиш саноати ҳамда қанд ва шакар ишлаб чиқариш кенг йӯлга қӯйилган эди. Эроннинг қадимий илм масканларидан бири   Жунди Шопур шаҳрида бунёд этилган дорилфунундир. Бу илм масканида тиббиёт, фалсафа, илоҳиёт, мусиқа,  бошқарув илми ва қишлоқ хӯжалиги каби турли фанлар  бӯйича шогирдларга таълим берилган.Тарихчиларнинг гувоҳлик беришича, Жунди Шопур академияси дунёнинг тиббиёт фанлари ӯқитилган энг қадимги илм масканларидан биридир. Бу академия ва унинг қошидаги шифохонада эронлик шифокорлар билан биргаликда Ҳиндистон ва Юнонистондан келган олим, тадқиқотчи ва табиблар тадқиқот ишлари олиб бориш билан биргаликда беморларни даволашган.

Жунди Шопур академиясидан  сӯнг асрлар ӯтиб  1955 йили Аҳвоз шаҳрида шу ном билан янги илм масканига асос солинди.

 Муқаддас мудофаа йиллари Аҳвоз университети Ватан учун фидоий кучларнинг асосий марказларидан бирига айланди.  Муқаддас мудофаа  жангларида мислсиз жасоратлар кӯрсатган  шаҳид, доктор Мустафо Чамрон жанговар гуруҳининг штаби бӯлган  Аҳвоздаги Жунди Шопур университети  бу довюрак ватанпарвар қаҳрамон шаҳодатидан сӯнг унга юксак эҳтиром рамзи сифатида  шаҳид Чамрон номи билан аталадиган бӯлди.

ххххххххххххххххх

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда  “Эрон олий ўқув юртлари билан танишамиз”   эшиттиришининг янги  сонини  тинглаяпсиз.   Радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз.    Радиомизнинг электрон манзили ҳам [email protected] ўрнига [email protected]га ўзгарди.

Ххххххххххххх

Шаҳид Чамрон номидаги университетнинг Аҳвоз шаҳри марказида жойлашган асосий биноси 186 гектар ерга бунёд этилган. Унда университетнинг бошқарув органлари, матбааси, марказий кутубхона, янги технологиялар маркази, Илмий ва табиий музей, спорт муассасалари,  ӯқитувчилар ётоқхонаси, иқтисод ва ижтимоий фанлар, илоҳиёт ва исломий маъориф, адабиёт ва гуманитар фанлар, спорт ва бадантарбия, зооветеринария, Педагогика ва психология, математика ва компютер, муҳандислик, сув муҳандислиги каби институтлари жойлашган.

Хузистоннинг бошқа шаҳарларида ҳам университетга қарашли бир неча институтлар мавжуд. Шуштар шаҳридаги санъат институти, Беҳбаҳон шаҳридаги табиат муҳофазаси ва табиий бойликлар институти, Шуш шаҳридаги  археология ва ӯлкашунослик институтлари шулар жумласидандир.

Аҳвоз шаҳридаги шаҳид Чамрон номли университет жуда кӯп таниқли шахсиятларни тарбиялаб вояга етазди. Улар бугунги Эрон халқ хӯжалигининг турли соҳаларида фидокорларча меҳнат қилмоқдалар.  Форс тили ва адабиётининг моҳир устоди доктор Насруллоҳ Имомий,  машҳур ветеринар олим, доктор Мансур Миёҳий,  машҳур руҳшунос Маҳноз Меҳробзода ва гидромелиоратсия бӯйича фан доктори Маҳди Қумшайилар шулар жумласидандир.

2014 ӯқув йили давомида  ички ва хорижий матбуотда университет олимлари томонидан ёзилган 1137 илмий мақола чоп этилди.

Ушбу  ӯқув йилида билим масканининг заҳматкаш олимлари томонидан ёзилган 360 та мақола ISI (ай-эс-ай), 498 мақола эса ISC (ай-эс-си) каби нуфузли халқаро илмий тадқиқот марказлари томонидан эътироф этилиб, дунёнинг  турли  мавзудаги илмий журналларида чоп этилган.

Бугунги кунда Аҳвоз шаҳридаги шаҳид Чамрон университети 14 институт, 41 ӯқув-тажриба маркази, 141 лаборатория, 48та талабалар илмий кенгаши, 4 фан бӯйича илмий кенгаш, 9 та илмий-тадқиқот марказига эга. Бу улкан билим махзанида 301 мутахассислик бӯйича кадрлар тайёрланади. Университетнинг нуфузли илмий кенгаши эса 573 нафар олимни бирлаштирган. Ӯтган ӯқув йилида университетда 15173 нафар талаба таҳсил қиларди. Маълумотларга кӯра энг кӯп талабалар инженерлик факултетларини  танлашмоқда.

Кейинги йилларда шаҳид Чамрон номидаги Аҳвоз университетининг шуҳрати Эрондан ташқарида ҳам ёйила бошлади. Ҳозирда бу илм даргоҳида 70 нафардан кӯпроқ хорижлик талаба  таҳсил олмоқда.

Ироқлик Одам Ақилий шаҳид Чамрон номидаги олийгоҳнинг қурилиш инженери факултетида ӯқиётган хорижлик талабалардан биридир. У таҳсил учун Эронни танлаганининг сабабини дин ва маданий муштараклик, шунингдек  бу мамлакатда хавфсизликнинг таъминлангани ва дилкаш табиати деб айтади.