Эрон университетлари
Эрон ислом жумҳуриятининг Фан ва саноат университети
Эрон университетлари билан танишамиз.
Азизлар, бугунги суҳбатимизда сизни Эрон ислом жумҳуриятининг машҳур олий ӯқув юртларидан бири –Фан ва саноат университети билан таништирамиз.
Эрон ислом жумҳуриятининг Фан ва саноат университети мамлакатдаги учта илғор муҳандислик олий ӯқув юртидан биридир. Бу билим масканида Эронда ягона бӯлган темир йӯл муҳандислиги институти, Ӯрта шарқда ривожланиш институти ва автомобил муҳандислиги институтлари ҳам жойлашган.
Эрон ислом жумҳуриятининг фан ва саноат давлат университети Эронда саноат соҳасидаги энг биринчи илм маскани бӯлиб, у 1929 йили Теҳрон шаҳрида таъсис этилди. Бугунги кунда Арок, Беҳшаҳр, Дамованд ва Нур шаҳарларида унинг бӯлимлари мавжуд. Университетнинг номиданоқ фан ва ишлаб чиқаришни бирлаштириш мақсадида бунёд этилгани кӯриниб турибди.
Таълим-тарбия ишининг юксак савияси, ҳамда айниқса, ободончилик муҳандислиги, хом ашё, металлургия ва механика соҳасидаги энг сӯнгги технологиялар билан жиҳозланган лаборатория ва ишлаб-чиқариш корхоналарининг мавжудлиги ҳамда битирувчиларининг зудлик билан саноат корхоналарига жалб этилиши бу университетни мамлакатнинг энг илғор билим масканларидан бирига айлантирди. 1932 йили университет Эроннинг энг биринчи автомобил муҳандислари, ва 1935 йили эса энг биринчи химия муҳандисларини етиштирди.
ххххххххххххххххххххххххххх
Эронда исломий инқилоб ғалаба қозонгач, маданий инқилобни амалга ошириш жараёнида кӯпгина янги олий ӯқув юртлари барпо этилиб, амал қилаётганларининг иқтидори оширилди. Бу даврда фан ва саноат университетини кенгайтириш ва уни замонавий жиҳозлар билан жиҳозлантиришга юксак эътибор қаратилди. Бугунги кунда бу билим масканида бакалавр даражасидаги 32та ихтисос, магистр даражасидаги 121 ихтисос ва фан доктори даражасидаги 46 ихтисос бӯйича кадрлар тайёрланмоқда.
Эрон ислом жумҳуриятининг фан ва санъат университети асос фанлар ва муҳандислик соҳасидаги 15та институт, 12 та илмий-тадқиқот институти, 13 тадқиқот маркази, тадқиқот муассасаси ва 9 илмий кенгашни ӯзида бирлаштирган. Университетнинг илмий-тадқиқот институтлари қошида 80та замонавий лаборатория амал қилади.
Қайд қилиш жоизким, 2010 ва 2014 йиллари ислом олами университетлари орасида Эрон ислом жумҳуриятининг фан ва саноат университети 4 ӯринни эгаллади, 2015 йили эса Осиёнинг энг яхши 100 та университети руйхатига киритилганди. 2015 йил дунёнинг нуфузли ISC (ай-эс-си) муассаси томонидан эълон қилинган дунёнинг энг улуғ 173 олими руйхатига бу университетнинг 7 нафар олими ҳам киритилгани қувончли ҳолдир. 2014 йил билим маскани илмий кенгашининг аъзоси, таниқли олим Али Кованинг Европа илм-фан ва санъат академияси аъзолигига сайланиши , 14 илмий журналнинг чоп қилиниши каби муваффақиятлар университет юксак илмий савиясидан далолат беради. Халқаро илмий тадқиқот муассасаларидан бири NTU томонидан 2015 йил эълон қилинган энг яхши муҳандислик ва механика институтларининг руйхатида Эрон ислом жумҳурияти фан ва санъат университетининг 48 ӯринда эканлиги (яъни Канаданинг Торонто , Англиянинг Оксфорд университетларининг ӯхшаш институтлари ҳамда Калифорния Технология институтидан олдинда эканлиги) диққатга сазовордир.
хххххххххххххххххххх
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда “Эрон олий ўқув юртлари билан танишамиз” эшиттиришининг янги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили ҳам [email protected] ўрнига [email protected]га ўзгарди.
хххххххххххххххххххх
Эрон ислом жумҳуриятининг фан ва саноат университетида мамлакат саноатини юксак даражада ривожлантиришга қаратилган жуда кӯп ихтиролар амалга оширилган. Газ қувурлари соғломлигини назорат ва таъмир қилувчи Эрон роботи, Ҳаво таркибидаги зарарли элементларни бартараф қилувчи махсус рангнинг ишлаб чиқарилиши, болаларнинг қӯл томирларини аниқловчи мослама, иссиқлик ҳароратини ӯтказувчи сим, Саноат корхоналари ва яшаш манзилларини оловсиз иситадиган иситиш мосламалари, уч зовияли лазерли чоп қилиш ускунаси, "Навид" ва "Зафар" номли иккита миллий Ернинг сунъий йӯлдоши, орқа мияси зарарланган кишиларга мӯлжалланган ӯрнида туриш ва қадам ташлаш қобилиятига эга бӯлган протез ишлаб чиқарилиши каби ихтиролар шулар жумласидандир.
Махлумотларга кӯра 2014-2015 ӯқув йилида Эрон ислом жумҳуриятининг фан ва саноат университетида 14 мингдан ортиқ талаба таҳсил оларди.
Эрон ислом жумҳуриятининг фан ва саноат университетининг дунёвий шуҳрати жуда кӯп хорижлик ёшларнинг таҳсил учун бу университетни танлашларига сабаб бӯлмоқда. Бугунги кунда бу илм масканида 60 нафар хорижлик ёшлар касб ӯрганаяпти.
Кашмирлик Ҳафодаҳ Заҳро Сафавий бу университетнинг меъморлик факултетида таҳсил олмоқда. У ӯқиш учун Эронни танлаганининг сабабини бу мамлакатда исломий инқилоб ғалабаси ҳамда тинчлик, осойишталик ва хавфсизликнинг таъминлангани деб айтади. У шунингдек Эрон тарихи ва маданиятининг ҳам шайдосидир.