май 29, 2023 17:01 Asia/Tashkent
  • Нур томон йўл (1017)

Муборак Мулк сурасининг 6-14-ояти карималарининг шархи.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Раҳмат пайғамбари Ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг руҳи покларига саломлар ва салавотлар бўлсин. Сиз азиз тингловчиларга салом билан, “Нур томон йўл” дастурининг навбатдаги сонида Қурони Каримдаги оятларнинг содда ва равон тафсири билан сизнинг хизматингиздамиз.

Аввал муборак Мулк сурасининг 6-8-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:

«وَلِلَّذِینَ کَفَرُوا بِرَبِّهِمْ عَذَابُ جَهَنَّمَ وَبِئْسَ الْمَصِیرُ»، «إِذَا أُلْقُوا فِیهَا سَمِعُوا لَهَا شَهِیقًا وَهِیَ تَفُورُ»، «تَکَادُ تَمَیَّزُ مِنَ الْغَیْظِ کُلَّمَا أُلْقِیَ فِیهَا فَوْجٌ سَأَلَهُمْ خَزَنَتُهَا أَلَمْ یَأْتِکُمْ نَذِیرٌ»

Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:

6 - Ўз Роббиларига куфр келтирганлар учун жаҳаннам азоби бордур ва у қандай ҳам ёмон қайтадиган жой. 7 - Улар жаҳаннамга ташланган чоғларида унинг ҳанграган овозини эшитурлар, у эса қайнаб турган бўладир. 8 - У ғазабдан ёрилиб кетай дейдир. Ҳар қачон унга янги гуруҳ ташланганда унинг хизматкорлари: «Сизларга огоҳлантирувчи келмаганмиди?», деб сўрайдир

Ислом маданиятида Аллоҳнинг борлигини ўжарлик билан инкор этиб, куфр ва ширк йўлига эргашган кимсалар қиёматда Аллоҳ томонидан жазоланади ва дўзахга ташланади. Бу маконда оташ отилади ва ундан жуда даҳшатли овоз эшитилади.

Жаҳаннамнинг жазирамаси шундайки, жаҳаннам аҳлига бўлган ғазаб ва нафратнинг шиддатидан портлаб, парчаланиб кетаётгандек бўлади, ғазабланган одам портламоқчи бўлгандек қайнаб, бўкиради.

Аммо бу жисмоний жазодан ҳам оғирроқ нарса жаҳаннам хизматчиларининг танбеҳ ва танбеҳлари бўлиб, улардан сўрайдилар: “Сизларни биров огоҳлантириб, дўзахга тушишингизга сабаб бўладиган амаллар ҳақида маьлумот бермадими? ҳеч ким огоҳлантирмадимики, бугун му жазога маҳкум бўлдингизлар?

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

1. Аллоҳ таоло одамларга қарши ҳужжатни тўлиқ тамом қилгандан сўнг, била туриб ва ​​қасддан итоатсизлик қилганлар жазоланади.

2. Жаҳаннам азоби ҳам баданни куйдиради, ҳам жаҳаннам аҳлини танбеҳ ва хор қилиш билан уларнинг руҳи ва зеҳнини азоблайди.

Энди муборак Мулк сурасининг 9-11-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:

«قَالُوا بَلَى قَدْ جَاءَنَا نَذِیرٌ فَکَذَّبْنَا وَقُلْنَا مَا نَزَّلَ اللَّهُ مِنْ شَیْءٍ إِنْ أَنْتُمْ إِلَّا فِی ضَلَالٍ کَبِیرٍ»، «وَقَالُوا لَوْ کُنَّا نَسْمَعُ أَوْ نَعْقِلُ مَا کُنَّا فِی أَصْحَابِ السَّعِیرِ»، «فَاعْتَرَفُوا بِذَنْبِهِمْ فَسُحْقًا لِأَصْحَابِ السَّعِیرِ»

Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:

9 - Улар: «Ҳа, дарҳақиқат бизга огоҳлантирувчи келган эди. Лекин биз (уни) ёлғончига чиқардик ва: «Аллоҳ ҳеч нарса туширгани йўқ, сизлар катта адашувдан бошқа ҳеч нарса эмассизлар», деган эдик», дерлар. 10 - Ва улар: «Агар эътибор қулоғи билан эшитганимизда ёки ақлни ишлатганимизда эди, дўзахийлар орасида бўлмаган бўлар эдик», дерлар.11 - Бас, улар ўз гуноҳларини эътироф этдилар. Йўқолсин дўзахийлар!.

Дўзах аҳли дўзах масьул фаришталарига жавобан Аллоҳ таоло ўзларига ҳидоят кўрсатиш учун одамларни юборганини ва улар илоҳий элчиларнинг огоҳлантиришларини эшитганликларини тан оладилар, лекин улар ҳақиқатни қабул қилмадилар ва бўйсунмадилар; Энг ёмони, улар Аллоҳнинг пайғамбарларини одамларни чалғитувчи ва адаштирувчи деб аташган.

Бу дунёда ўзини маьрифатли ва фаҳмли деб билган, иймон аҳлини содда ва ишонувчан инсонлар деб билган инсонлар қиёматда пайғамбарларнинг сўзларини эшитадиган ва тинглайдиган қулоғимиз бўлса эди ёки ҳеч бўлмаганда ақлимизни ишлатганимизда эди ва нафсимизга эргашмашанимизда эди, бугун жойимиз дўзах бўлмасди.

Ислом маданиятида ақл икки жиҳатдан қадрли саналади, бири ақлнинг илоҳий ваҳий ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг каломларини тушунишда инсонга ёрдам бериши/ иккинчиси, инсон ақл ёрдамида (илоҳий ваҳийдан ташқари) ажойиб яратилиш тизимида донишманд, қудратли ва ҳикматли ижодкорнинг мавжудлигини диққат билан англайди. Шунинг учун у ёмон ва нотўғри ишларни қилишни тўхтатади.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

1. Аллоҳ таоло инсонлар учун ҳақиқатни ақл ва ваҳий орқали аниқ қилиб берди ва ҳеч кимга узр йўлини қолдирмади.

2. Пайғамбарларнинг ўгитлари ақлга мос ва унга муносиб келади. Бинобарин, уларнинг таьлимотлари ҳақида фикр юритиб, тафаккур қилиб, инсон ўз вазифасининг тўғрилигини англаб етади.

3. Ҳақ ва ҳақиқатга ўжарлик ва саркашлик туфайли инсоннинг иши пайғамбарларни катта хатога йўл қўйган, ўзини эса маьрифатли ва тафаккурли деб биладиган даражага етади.

Сўнгда муборак Мулк сурасининг 12-14-ояти карималари қироатига қулоқ тутамиз:

«إِنَّ الَّذِینَ یَخْشَوْنَ رَبَّهُمْ بِالْغَیْبِ لَهُمْ مَغْفِرَةٌ وَأَجْرٌ کَبِیرٌ»، «وَأَسِرُّوا قَوْلَکُمْ أَوِ اجْهَرُوا بِهِ إِنَّهُ عَلِیمٌ بِذَاتِ الصُّدُورِ»، «أَلَا یَعْلَمُ مَنْ خَلَقَ وَهُوَ اللَّطِیفُ الْخَبِیرُ» 

Ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:

12 - Албатта ўз Роббиларидан ғойибдан қўрқадиганлар учун гуноҳларини кечиш ва улкан ажр-савоблар бордир. 13 - Ва сиз сўзингизни сир тутасизми ёки ошкора айтасизми, албатта, У кўнгиллардагини ҳам билгувчи зотдир. 14 - Яратган зот Ўзи билмасмиди? Ва У дақиқларгача билувчи ва хабардор зотдир.

Бу оятлар қиёматдаги кофир ва мушрикларнинг аҳволи баёнидан сўнг, аввало, қиёмат кунидаги мўминларнинг тақдирига тўхталиб, шундай дейилади: “Гуноҳларни ҳар доим, айниқса, яширин қилишдан сақлайдиганлар Аллоҳнинг раҳмати ва мағфиратига сазовор бўладилар ва қиёмат кунида нажот топадилар.У лар буюк илоҳий мукофотни оладилар.

Бу тоифа биладиларки, Аллоҳ уларнинг ҳар бир айтган сўзини очиқ ёки яширин бўладими, бундан ҳам юқориси, уларнинг фикрлари ва қалбларида бор ва ҳали гапирмаган нарсаларни ҳам  Аллоҳ билади.

Қандай қилиб Аллоҳ таоло ўз махлуқотларининг ҳолларидан бехабар, деб ўйлаш мумкин, ҳолбуки, У уларнинг яратувчиси бўлиб, борлиқнинг барча тафсилотлари ва сирларидан хабардордир.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

1. Инсон Аллоҳга фақат кўз ўнгида ва ошкора бўлибгина қолмай, балки яширин ва пинҳона ҳам Аллоҳга тақво қилса, унга итоатсизлик қилмаса, Аллоҳга иймон самарали ва саодатбахш бўлади.

2. Аллоҳ ниятимиз ва ғайратимиздан хабардордир, шунинг учун биз зоҳирий амаллар ва риёкорлик изламайлик.

3. Аллоҳ таолонинг чуқур ва кенг қамровли илмига иймон келтириш инсонларни гуноҳ қилишдан, хунук ва жиноий ишлардан қайтарувчи энг яхши омилдир.

Ушбу дастурни якунлаш билан сиз азизларни улуғ Тангрига ҳавола қиламиз ва фикр ва таклифларингизни кутиб қоламиз. Хайр. Саломат бўлинг.

Ёрлиқ