ноябр 21, 2016 12:50 Asia/Tashkent

Азиз тингловчилар "Исломда аёлнинг мавқеи " унвонли дастуримизнинг иккинчи сонида ислом Пайғамбари (с) зуҳур топиши асрида аёлнинг вазъияти ҳақида сӯҳбатлашамиз. Биз билан бирга бӯлинг!

                              Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар. 

Мен, Адиба Қодирий "Таърих ва исломда аёлнинг мавқеи"  туркум эшиттиришнинг илк  сони билан сизнинг хизматингиздаман.  Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!

Азиз тингловчилар "Исломда аёлнинг мавқеи " унвонли дастуримизнинг иккинчи сонида ислом Пайғамбари (с) зуҳур топиши асрида  аёлнинг вазъияти ҳақида сӯҳбатлашамиз.  Биз билан бирга бӯлинг!
Мусиқа
Ислом динининг зуҳур топишидан олдин арабларнинг энг ёмон одатларидан бири бу қизларни тириклайин кумишлари эдиким айрим таърихчиларнинг фикрига кӯра бу хато одатнинг пайдо бўлиши Ҳиро подшоси Нуъмон Бин Мунзар даврига тегишли бӯлган расм -русум эди. Унинг даврида. Бани Тамим қабиласи белгиланган  солиқларни тӯлолмади. Нуъмон эса бу қабилага ҳужум қилишга буйруқ берди. Натижада бу қабиланинг болалари ва аёллари асирликка олиндилар. Бир неча муддатдан сӯнг Қайс ва  Бани Тамим "қабиласининг пешволари ӯз асирларини қайтариб олиш учун Нӯъмоннинг олдига боришди. Нӯмон асирларнинг қайтишларини уларнинг зиммаларига қӯйди ва кимки қолишга моиллиги бӯлса қоларди ва хоҳламаган киши эса кетиши мумкин эди. Қайс Бин Осимнинг қизи ӯз қабиласига қайтиб боришини хоҳламади. Бу можаронинг оқибатида Қайс ӯз қизларини тириклайин кумиш билан назр этди. У ун нафардан ортиқ ӯз қизларини тириклайин кумди. Шу тартиб билан бу ёмон ва ноинсоний хатти -ҳаракат арабларнинг айрим қабила ва қавмлари ӯртасида расм -русум унвонида ривожланди.

Ливан халқининг ёзувчиси Доктор Ҷавод Али исломдан олдинги араб халқининг таърихи ҳақидаги ӯз китобида шундай келтиради:  "Фарзандни ӯлдириш ва қизларни тириклайин кумиш на фақат араблар ӯртасида,  балки бошқа миллат ва эллатлар ӯртасида ҳам бу одат ривожланган эди. Миср,  Юнон,  Руминия ва Австралиянинг  айрим қавм -қабилаларда турли далиллар,  жумладан диний эътиқодлар ва иқтисодий масалалар сабабли бу амалларга қул уришарди.

Финикийлар каби айрим миллат ва қавмлар ҳам ӯз худоларига яқинлашиш учун ӯз қизлари ва аёларини қурбон қилишарди. Улар табиатга сиғинишарди ва  Мулух номли бутни аллоҳ нури ва Аштар номли бутни унинг шарик ва хотини деб билиб уларга сиғинишарди. Улар Аштарга яқинлашиш учун ӯз қизларини қурбон қилиб ва Мулухга яқинлашиш учун уз болаларини тириклайин оловда кӯйдирардилар.

Қуръонда бу ноинсоний амал,  яъни қизни ӯлдириш жуда қаттиқ танқид остига қарор берилган. Қуръони мажидда жоҳилият асрининг қизлар ҳақида амалга оширилган золимона хатти -ҳаракатларини баён этади. Наҳл сурасининг 58-59 оятларида шундай келтирилади: “Қачонки улардан бирига қизнинг хушхабари берилса, ғам-аламга тўлиб, юзи қорайиб кетур.  Унга берилган хушхабарнинг ёмонлигидан (уялиб) қавмидан беркинадир. У(қиз)ни хорлик-ла олиб қолсамикин ёки тупроққа кўмсамикин? Огоҳ бўлинг! Улар қилган ҳукм нақадар ёмон.”
Қуръон қизлар ҳақига нисбатан жоҳилият асрининга зулм ва истибдодни ошкор этади.

 
Қурони мажидда қизларни тириклайин кумишни шу даражада фожиали ва қабоҳатли деб биладиким парвардигори олам қиёмат кунида иллоҳий адолат даргоҳида албатта текширилади. Таквир сурасининг 8 ва 9 ояти жоҳилият давридаги ёмон ушбу амалга нисбатан Парвардигорнинг ғазабга келишини кӯрсатади. Бу оятга биноан раҳмсизликча тириклайин кумилган қизлар ҳақида қайси гуноҳлари ва айблари учун улдирилганлари ҳақида савол туғилади. Таъкидлаб ӯтганимиздек ӯтган қабилалар ва миллатларнинг аёлларга нисбатан бӯлган қарашлари таҳқирли эди. Чунончи жоҳилият асрида қизнинг мавжудлигини ӯзлари учун шармандалик деб билишарди ва ҳеч қачон ӯз қизларини ӯзларига нисбат беришга мойиллик зоҳир этишмасди.

Айни ҳолда уша даврларда мушрикларнинг хурофотли эътиқодлардан бири фаришталарни Худонинг қизлари деб билишарди. Ва Худоларнинг даргоҳида ӯз нарзлари қабул бӯлиши ва шафоат топиш умидида ӯз қизларини қурбон этишарди. Айрим таърихчилар жоҳилият асрида мавжуд бӯлган фикрий фазони иқтисодий ёмон вазъият ,  урушлар ва қабилаларнинг ғорат қилишлари каби турли шароитдан келиб чиққан деб билишади.
Анъом сурасининг 139 ояти каримасида аёлларга нисбатан чиқарилган ботил ҳукмга ишора этиб шундай марҳамат қилинади:  Улар, мана шу чорваларнинг қорнидаги нарсалар эркакларимизга ҳалол, аёлларимизга ҳаром, дерлар. Агар у(қориндаги нарса) ўлик бўлса, улар унга шериклардир. Тезда уларга васфлари учун Ўзи жазо беражак. Албатта, У ҳикматли ва яхши билувчи зотдир.