Эрон олий ӯқув юртлари билан танишамиз
Хожа Насириддин Тусий номидаги Эрон саноат университети
Хожа Насириддин Тусий номидаги Эрон саноат университети Эрон ислом жумҳуриятининг саноат соҳасига мутахассислар етказиб берувчи давлатга тегишли олий ӯқув юрти бӯлиб, унинг институтлари Теҳрон шаҳрининг турли минтақаларида жойлашган. Тамал тоши 1928 йили қӯйилган бу билим даргоҳи ӯз фаолияти давомида мамлакатнинг илм-фани соҳасида бугунги кунда машҳур бӯлиб, саноатнинг ривожига улкан ҳисса қӯшган таниқли шахсиятларни тарбиялаб вояга етказди.Энергетика муҳандислиги бӯйича профессор Али Хокий Сиддиқ, Ишлаб-чиқариш технологияси институтидан профессор Ғаффорий, профессор Бололойилар шулар жумласидандир.
78 ёшли Хожа Насириддин Тусий номидаги Эрон саноат университети бугунги кунда 11 та институт, бешта илмий кенгаш, 75 та илмий-текширув лабораторияси, 6 та тадқиқот маркази ҳамда 5 та илмий-тадқиқот институтига эга. 2015-2016 ӯқув йилида университетнинг институт ва шартнома асосидаги бӯлимларида 7000 нафар талаба таҳсил қилиб, уларнинг кӯпчилик қисми энергетика муҳандислиги институтини танлашган эди.
ххххххххххххххххххх
Хожа Насириддин Тусий номидаги Эрон саноат университетининг энергетика институти муҳандислар тайёрлаш бӯйича Эрон ислом жумҳуриятининг довруқли билим маскани бӯлгани учун унинг фаолиятига кӯпроқ тӯхталишни лозим топдик.
Университетнинг илк институтларидан бӯлган энергетика институтида таълимнинг бакалавр, магистр ва докторлик каби ҳар учала босқичида шогирдларга таълим-тарбия берилади. Институт электроника инженери, электродвигател инженери, назоратчи инженер, алоқа инженери, медитсина инженери ва микроэлектроника каби 6 бӯлимда мутахасис тайёрлайди.
Институтнинг бой тажриба ва юксак илмий салоҳиятига суянган ҳолда бу ерда саноатни назорат қилиш ҳамда электромагнитли асбоблар ва подстансиялар қудратини ҳисоб-китоб қилиш каби илмий кенгашлар ташкил қилинган.
Хожа Насириддин Тусий номидаги Эрон саноат университетининг салоҳиятли илмий Кенгаши томонидан мунтазам чоп этиладиган "Контрул", яъни "Назорат" журнали бугунги кунда мамлакатнинг электр тармоқлари ва саноат корхоналарини назорат қилишнинг назарий ва амалий соҳасида энг эътиборли нашрия ҳисобланади.
Энергетика институти қошида, қирқдан ортиқ илмий-текширув лабораториялари, шунингдек микро ва нанаэлектроника ҳисоблаш маркази мавжуд. Бу иқтидорли илм марказининг Эрондаги бошқа саноат университетларидан афзаллиги шундаким, Хожа Насириддин Тусий номидаги Эрон саноат университетининг Энергетика институтини тугатган талабалар ҳам назарий ва ҳам амалий жиҳатдан ӯз соҳасининг етук мутахасислари бӯлиб етишишади. Эрон ислом жумҳуриятида саноат ва энергетика соҳасидаги жуда кӯп муваффақиятлар, жумладан Эронда ишлаб чиқарилган икки нафарга мӯлжалланган биринчи электромобил ҳам ана шу институт битирувчилари меҳнат ва ақл-заковатининг маҳсулидир.
Хххххххххххххххххх
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда “Эрон олий ўқув юртлари билан танишамиз” эшиттиришининг янги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили ҳам [email protected] ўрнига [email protected]га ўзгарган.
Ххххххххххххххххх
Халқаро ISI нуфузли ташкилотининг маълумотига кӯра бутун дунё илмининг бир фоизи Хожа Насириддин Тусий номидаги Эрон саноат университети томонидан ишлаб чиқарилади.Шунингдек 2015 йилда ӯтказилган тадқиқотга кӯра Хожа Насириддин Тусий номидаги Эрон саноат университети Эрондаги энг яхши олий таълим муассасаларининг олтилигидан ӯрин олган.
Хожа Насириддин Тусий номидаги Эрон саноат университети халқаро муштарак курсларни ӯтказишда фаол қатнашиб, бу соҳада Англия, Франсия, Голландия, Германия ва Россия университетлари билан ҳамкорлик қилади.
Университетнинг халқаро миқёсдаги обру-эътибори хорижлик талабаларнинг ӯқиш учун бу билим марказини танлашларига сабаб бӯлган. Ҳозирда Ливан, Ироқ, Сурия, Яман ва Афғонистондан келган 32 нафар ёшлар университетнинг турли институтларида таҳсил олишяпти.
Ливанлик Муҳаммад Назар Хожа Насириддин Тусий номидаги Эрон саноат университетида космик фазо инженери мутахассислигини эгаллаш учун таҳсил олмоқда. У ӯқиш учун Эронни танлаганининг сабабини бу мамлакатнинг илмий иқтидор жиҳатидан дунёдаги илғор давлатлар сафида эканлиги дея шарҳлайди.
Муҳаммад Назар шунингдек Хожа Насириддин Тусий номидаги Эрон саноат университетининг илмий салоҳияти ва назарий билимларни амалда синаб кӯриш корхоналари, турли соҳалардаги кӯплаб лабораторияларнинг мавжудлиги каби талабаларга яратилган шарт-шароитларни аъло даражада дея баҳолайди. Унинг фикрича, талабалар амалий машғулотларни университет қошидаги корхоналарда ӯтказишади ва янада чуқурроқ таҳлил ва тадқиқотга зарурат туғилса, улар бу ишларни университетнинг замонавий лабораторияларида синаб кӯриш имкониятига эгадирлар.
Муҳаммад Назар илм олиш учун ҳижрат қилишнинг манфаатлари ҳақида гапириб, дунёнинг турли мамлакатларидаги талабаларни ӯқишни давом этиришлари учун Эронга келишга даъват этади.