ноябр 30, 2016 12:06 Asia/Tashkent

Имом Хумайний (р) нинг ваҳдатга оид ақидалари

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Суҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

Азизлар,  олдинги  сўҳбатлармизда таъкидлаб  ўтганимиздек, Имом Хумайний (р) нуқтаи назаридан Исломнинг самовий китоби  Қуръони Карим ҳақиқатлари тирик ва жовидондир. Аммо халқ томонидан ушбу Муқаддас китобни дарк этиши турлича бўлади. Ул ҳазрат шундай буюрадилар: " Биз фахрланамиз ва Ислом ва Қуръонга эътиқод қилган азиз миллатимиз на фақат мусулмонлар  ўртасида, балки инсоният ваҳдатидан ташкил топган Қуръоний ҳақиқатларни истайдиган мазҳабга пайравлик қилишидан  ифтихор қилади."Ушбу Қуръоний ҳақиқат қабристон ва мозорлардан уни нажот бериб ва инсонни нажот берувчи энг олий намунаси унвонида уларни Тоғутга бандалик, асирлик нобуд бўлиш ва фано бўлишдан нажот беради."

Имом Хумайний (р) раҳбарлик  даврида бўлганларида ҳам ҳам ушбу ғоя пайидан эдилар ва Исломий мамлакатлар ҳукмдорлари  учун жиддий рақобатларни вужудга келтирган эдилар. Ул ҳазрат Исломий ҳукуматни ташкил этиш  ғоясини Ислом оламининг кенг  ва йирик бир юртида амалга оширган бўлсаларда, халқаро исломий ҳукуматни яратиш йўлида  йирик исломий умматни ташкил этиш фикридан ҳам ғофил бўлган эмаслар.

 Энди эса ваҳдат мавзусида таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбатини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  унвонли туркум эшиттиришнинг янги    сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига  радиомизнинг  интернет сайти   ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Имом Хумайний Ислом оламида ўзаро узоқлашишларнинг сабабларини аниқлашда  икки муҳим ва асосий омилга ишора этадилар: уларнинг бири  ҳукуматнинг халқдан узоқда бўлиши ва исломий  мамлакатлар ҳукмдорларининг ихтилофлари ва бу борада шундай буюрадилар: “Биз биламиз, мусулмонлар ҳам, балки ҳам  исломий юртлар, барча билишадики, бизга етадиган нарса  ва етган нарса икки муаммодандир; ушбу муаммолардан бири ҳукуматларнинг ўрталаридадир ва афсуски, ҳозиргача ҳал бўлган эмас ва иккинчи муаммо ҳукуматларнинг халқлари билан муаммолари. Улар ўз халқларига шундай муносабат қилишганки, халқ уларни қўллаб-қувватламайди.

Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди.

Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.