ноябр 30, 2016 12:17 Asia/Tashkent

Ваҳдатга оид назарлар

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Суҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

Имом Хумайний (р)нинг  ваҳдатга бўлган вафодорлик ва садоқатлари нафақат ул ҳазратни Ислом оламида энг етук инқилобчи шахсиятларга айлантирди, балки Исломнинг турли мазҳаб ва фирқалари ўртасида ҳам олий мақомга эга бўладилар.

Имом Хумайний тафаккурларида ваҳдат бир нав оммавий келишувчилик ва қадриятдирки, илоҳий ва маънавий асосга эгадир ҳамда  Китоб ва Суннатда унинг меъёрий ва ахлоқий намуналари назарий ва амалий кўламларда ифода этилган.

Бу  шундай ваҳдатки,  шахслар ва гуруҳларнинг ўзаро ҳиссий энергиялари, ҳимматлари ва эътиқодларидан сарчашма олади ҳамда шариат мақсади, қудрат сабаби, ислоҳ ва тараққиёт омили бўлиб,  жамиятдаги фасодга тўсқинлик қилади.

  Ҳамма нарсадан олдин мусулмонларга бирликка етишларида ёрдамлашадиган  нарса Расуллуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламнинг йўл—йўриғидан издошлик    қилмоқдир. У зоти бобаракот миллионлаб мусулмонларнинг жон ва руҳига порлоқ қуёшдек нур таратади. Ислом тарихидаги барча воқеалар жаноби пайғамбаримиз мусулмонлар сафларидаги тўзилишга йўл    қўймаслик ва уларнинг бирлигини мустаҳкамлаш учун бор куч ғайратлари билан   интилганларини кўрсатади. Қуръоннинг очиқ—ойдин дастури ҳам ана шудир.

 Аллоҳ таъоло "Оли Имрон " сурасининг 105 – ояти каримасида қуйидагича буюрган: "Ўзларига очиқ баёнотлар келганидан кейин бўлиниб, ихтилофга тушганларга ўхшаш бўлманглар, ана ўшаларга улуғ азоб бордир"

    Душманларнинг барча уринишларига қарамасдан , Ғарбда маърифатли ва фозил кишилар ислом динини қабул қилишаяпти .Бунинг сабаблари ислом таълимотининг ҳаққонийлиги, инсонпарварлиги, беозор ва поклигидадир.

       Европа мамлакатларида мусулмонларнинг кўпайиб бориши    раҳбарларнинг жиддий хавфсирашига сабаб бўлмоқда. Исломга қарши психологик урушни авж олдиришнинг асосий омили ҳам мана шу Ғарб диктаторлари учун ўта ёқимсиз вазиятдан келиб чиқади.

Энди эса ваҳдат мавзусида таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбатини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  унвонли туркум эшиттиришнинг янги    сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига  радиомизнинг  интернет сайти   ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

       " Исломдан қўрқитиш мусулмонларни бир чеккага суриб қўйиш учун стратегик яроқ ҳисобланади" дейди Шимолий Африка исломий ташкилотининг   ижроия мудири Ловиё Софи.

    Яна бир   бора таъкидлаш зарурким, Ғарбда тобора авж олаётган исломга қарши қаратилган информатцион ва мафкуравий жараённинг асосий мақсади мусулмон фирқалар орасида низо солиш орқали исломий давлатларни   тараққиёт йўлидан қайтариш ва уни кучсизлантиришга эришишдир. 

  Исломга қарши қаратилган Ғарб пропагандасининг асосий мағзини масхара қилиш, таҳқир, бўҳтон, таҳдид ва камситиш ташкил этади.

Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди.

Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.

 

 

 

Ёрлиқ