Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати
Ваҳдатга оид билдирилган ақидалар
Аллоҳ таоло номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Суҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Табиийки, агар исломий фирқалар орасида низо келиб чиқса, улар бир-бири билан урушса, ислом оламининг ваҳдати хавф—хатар остида қолади. Бу эса Ғарб ва америкалик исломқимоб зўравонларга жуда қўл келади. Шу сабабдан Фаластин, Ливан ва Кавказ ўлкаларида содир бўлган воқеаларнинг сабабларини унутмаслик зарур.
Мусулмон умматининг бирлиги ва ваҳдати Ғарб исломқимобларини бир неча марта шармандали чекинишга мажбур қилган.
Масалан, 2007 йили Расули Акрам (с)ни таҳқиромуз тасвирлаган карикатура муаллифига қарши бутун дунё мусулмонлари эътироз қилдилар. Исломий муқаддас қадриятларни ҳимоя қилишга қаратилган мусулмон умматининг ваҳдати шонли ва ибратли саҳифалардир.
Энди эса ваҳдат мавзусида таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбатини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Таҳлилчи Фахриддин Умаровнинг суҳбати эди.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” унвонли туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.
Исломбадбинликка қарши курашнинг энг таъсирчан йўли исломий иттифоқни эъзозлаш ва барқарорлигини таъминлашдир. Куч—ваҳдат, яъни бирликда. Ва мана шу куч исломқимоб Ғарбни чекинишга мажбур қилади.
Исломбадбинликка қарши курашнинг яна бир воситаси матбуот ва бошқа мафкуравий минбарлардан самарали ва ўринли фойдаланишдир. Мусулмон мамлакатлари исломий эътиқод ва қадриятларни эъзозлаш ва уни дунё ҳамжамиятига холисона таништириш, тарғиб қилиш учун мавжуд ташвиқот воситаларнинг барча имкониятларидан кенг фойдаланишлари керак.
Шунингдек, спорт, санъат , илм, маориф ва бошқа соҳалардан ҳам фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Бу ҳамкорликлар мусулмон олами ваҳдатининг мустаҳкамлигини таъминлайди.
Мусулмон олим ва донишмандлар, шунингдек, исломий давлатлар бу муқаддас диннинг ёрқин, мунаввар чеҳрасини дунёга кўз—кўз қилишда муҳим рол ўйнайдилар.
Америка ва Ғарбда исломбадбинлик ва исломдан қўрқитишга қаратилган ўйдирма ҳайқириқларнинг авж олишига қарамасдан , илоҳий дин – Исломнинг нурафшон машъали ғафлатнинг қоронғу саҳроларида сарсон—саргардон юрганларни маёқ сингари нажод манзили сари ҳидоят қилмоқда ва мусулмонлар сафи кун сайин, соат сайин кенгайиб бораяпти.
Эшиттиришимизнинг охирида шуни таъкидлаш жойизким, Ислом дини жамиятнинг барча қатламлари ва ҳаётининг сиёсий, иқтисодий, маданий, маънавий соҳаларига эътибор қаратади. Шу сабабли бу муқаддас динни ўрганиш ҳаётий ва табиий эътиёжлардан келиб чиқади.
Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди.
Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.