ноябр 30, 2016 12:29 Asia/Tashkent

Мусулмонлар уммати ва ваҳдат

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Суҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

Бугунги кунда моддий дунё маърифат ва инсонийлик жабҳасида янги инқилобга эҳтиёжманддир. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с) унинг сари даъват этган инқилобга.

    Бугун ҳам ул ҳазратнинг ҳидоятлари ҳаёт ҳодисалари гирдобида   лолу ҳайрон қолган инсонни адолат, омонлик ва ҳамида ахлоқ сари даъват этмоқда. 

   Ислом дини одамларни моддапарастлик ва дунёвий қолиплардан олиб чиқиб, тўғрилик ва адолатга лимо—лим маънавий оламга киритади—да, ундан истеъдодли ва адолатталаб инсон ясайди. Муҳаммад алайҳиссалом барпо   этган инқилоб кишилик жамиятини ўзига ва бажараётган нолойиқ амалларига қарши қиём қилишга ундади.

    Аллоҳ Расулининг ёруғ таълимотига эргашган киши ўзи ва дунёни яхшироқ англайди, тамомила бошқа инсонга айланади. Ислом пайғамбари ўз руҳбахш таълимотлари ила кишилик жамиятини   ҳамжиҳатлик ва якдиллик бўйи анқиган ям—яшил   гулзорга айлантирди.

          Ислом дини Расуллуллоҳ (с) 23 йиллик тинимсиз чеккан заҳмат—машаққатларининг маҳсулидир. Бу дин ҳудудсиз абадий таълимот бўлиб, у ўзини махсус бир қавм ва миллат билан чегаралаб қўймади.

    Исломнинг бошланишида Аллоҳнинг Расули (с) одамларга биродарлик, тинчлик ва тотувликни совға келтирдилар. Расуллуллоҳ илк бора Мадина шаҳрига кириб келганларида муҳожирлар ва   ансорларни   ўзаро   биродарлаштирдилар. Натижада Мадина фазосида ваҳдат ва ҳамжиҳатлик, бирдамлик ва дўстлик   руҳияси барқарор бўлди.

  Асрлар давомида   қарама—қарши нуқтаи назарлар   исломий фирқа—гуруҳлар орасида турли тушунмовчилик ва низоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган. Бундан ташқари, ислом душманлари айрим юзаки ихтилофлардан исломий жамиятнинг жипслигига раҳна солиш учун   фойдаланишган. Ҳолбуки,   исломий фирқалар орасидаги муштарак мафкура ва қадриятлар қарама—қарши нуқтаи назарларга қараганда анча кўпдир.

  Имом Хумайний ҳазратлари исломий инқилобнинг дастлабки кунлариданоқ ихтилофлардан келиб чиқадиган жиддий хатар ва таҳдидларни англаб, барча мусулмон фирқаларни ҳамжиҳат ва бир тану бир жон бўлишга даъват этдилар.

     Бугун ислом олами учун ваҳдат ва ҳамжиҳатлик ўтмишдан кўра, таъбир жоиз бўлса, кўпроқ ҳаётий аҳамиятга эга. Зеро, бугун ислом душманларининг маккорлиги, фитна—фасодлари авжига чиққан ва унга фақатгина ўта ҳушёрлик ва жипслик билан қарши туриш мумкин. Эслатиш жоизким, бугун Ғарб оламида исломга қарши мафкуравий жанг кун сайин авж олмоқда.

     Исломга қарши кескин тус олаётган таблиғотнинг асосий мақсади Европа халқларининг руҳи ва тафаккурида "исломдан қўрқитиш" ҳиссиётини пайдо қилишдан иборат. 

Ҳозир эса ваҳдат мавзусига оид  таҳлилчи Зоҳиджон  Собировнинг қилган сўҳбатини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Таҳлилчи  Зоҳиджон Собировнинг   суҳбати эди.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  унвонли туркум эшиттиришнинг янги    сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига  радиомизнинг  интернет сайти   ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

  Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳ Хомонаий ҳазратлари эса   мусулмонларнинг бирдамлигини таъминлаш ва уларнинг шон—шавкатларини тиклаш учун исломий мазҳабларни ўзаро яқинлаштирувчи Халқаро Конгресс тузилишини таклиф қилиб , шундай буюрганлар:

    "Эрон Ислом Жумҳурияти мазҳабларни ўзаро яқинлаштириш Марказини ташкил қилиб, ислом донишмандларига мезбонлик қилишга   тайёрдир. Исломдаги мазҳабларни ўзаро яқинлаштириш улар  орасидаги фикрий ихтилофларни бир—бирига яқинлаштиришдир. Натижада   бир—биридан гумонсирашлар барҳам топиб, кескин ва радикал фикрлар мўътадиллашади".

    Қайд қилиш жоизким, мусулмон уммати жуда кўп имкониятларга эга. Жумладан, воқеликка асосланган юксак инсонпарвар таълимот, ҳудудсиз табиий ва қазилма бойликлар, жуда кўп миқдордаги ишчи кучи мусулмонларга тегишлидир. Шунинг учун ҳам мустабид босқинчилар ўзининг бор ҳийла-найрангларини мусулмонлар ўртасида ўзаро тушуниш ва   бирдамликнинг вужудга келмаслиги учун сарфламоқдалар.

     Улар бу ифлос режаларини амалга ошириш  учун барча йўл ва усуллардан фойдаланадилар. Душманнинг шайтоний ҳийла-найрангига қарамай, мусулмонлар жамияти бирдамлик ва ўзаро ҳамкорлик сари дадил қадам ташламоқдалар.

Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди.

Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.

 

Ёрлиқ