Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун шанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил озар ойининг 13 - чиси Ҳижрий қамарий 1438 йил рабиул-аввал ойининг 3-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил декабр ойининг 3-чи кунидир.
Бугун шанба
Ҳижрий -шамсий 1395 йил озар ойининг 13 - чиси
Ҳижрий қамарий 1438 йил рабиул-аввал ойининг 3-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил декабр ойининг 3-чи кунидир.
Бундан 997 йил олдин ҳижрий-қамарий 441 йил рабул-аввал ойининг 3-кунида:
Араб халқининг машҳур ёзувчиси ва шоири Абулало Маарри дунёга келди. У ҳижрий-қамарий 363 йилда ҳозирги Сурияда таваллуд топди. Аввалида у Маарра ва Шомнинг бошқа шаҳарларида адабиёт ва луғат илмида ўз илмини мукаммалллаштириш билан шуғулланди. Маарри кейин Бағдодга борди ва ўз илмини мутакумуллаштирди. Абулало Маарри ёшлигида кўзи ожиз бўлганига қарамай ўз замонининг энг машҳур шоирларидан бирига айланишга муяссар бўлди. У ёзган асарлардан “Рисолатул-Ғуфрон ” ва “Ал-Амоли” асарларига ишора этиш мумкин.
Бундан 97 йил олдин 1919 йил 3 декабрда Франсиянинг таниқли рассоми Август Ренар 78 ёшида оламдан ўтди. У милодий 1841 дунёга келди ва рассомчиликда ўзининг катта истеъдоди ва маҳоратини амойиш этди ва 19 ёшлигида Парижнинг машҳур рассомларидан бири ҳисобланарди. У "Қиз ва буғдой бошоғи", "Куннинг интиҳоси" асарлари билан машҳур бўлган эди.
Бундан 5 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1390 йил озар ойининг 13-чисида:
Эрон ҳарбий расмийлари Эрон шарқида Америкага тааллуқли RG-170 русумли жосуслик учувчисиз учоқни назорат остига олишлари ҳақида хабар беришди. Бу учоқ Афғонистонда бўлган ўзининг базасидан ҳавога учиб Эроннинг ер ҳудудларига 200 км масофани кезиб кириб келганида, Эрон электрон урушлари қопқонига тушиб қолди. RG-170 учувчисиз учоқи Американинг энг замонавий учоқларидан ҳисобланади ва унинг лойиҳаси радардан қоча оладиган учоқларга ўхшатиб лойиҳлаштирилган ва махусус жосуслик қобилиятларга эга бўлиши туфайли уни ЦРУ ташкилотининг ихтиёрига қарор беришган эди.
RG-170 учувчисиз учоғи автомат тарзда ишлайдиган учиш системаси билан жиҳозланганким, марказ билан алоқаси ўзилганида ўз-ўзидан портлаб кетади. Бинобарин Эрон Ислом Жумҳурияти радардан қучувчи ушбу учоқни қулга киритиши билан электрон урушларида ўз куч-қудратини дунёга намойиш этди ва Америка расмийлари ва ҳарбий мутахассисларини ҳайратга қолдиришди. RG-170 учувчисиз учоқни ўз ихтиёрига олгандан кейин Эрон мутахассислари ривожланган ушбу учоқни таҳлил этиш ва махсус кодларни очиш билан унинг тузилиш технологияси ва маълумотларига эга бўлишди ва уч йилдан кейин унинг комил намунасини яратишди.
Декабрь ойининг учинчи куни ногиронлар куни билан туғри келади.
Инсоний жамиятда ногиронларнинг ўрнини юксалтириш ва мавқеларини яхшилаш мақсадида ҳижрий-шамсий 1362 йилт ва милодий ҳисоб билан 1983 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош ассамблеясининг 70-чи йиғилишида БМТ ташкилоти томонидан декабрь ойининг 3-чи куни ногиронлар халқаро куни деб ном қуйилди. БМТ ташкилотининг тарқатган маълумотларига кўра, дунёнинг ярим миллиарддан ортиқ аҳолиси жисмоний, зеҳний ва ҳисс-туйғуларининг бирон бир камчиликка гирифтор бўлиши туфайли ногирон ҳисобланишади. Ногирон шахслар кўп мамлакатларнинг 10-дан бир қисмини ташкил этишади. Тахминларга кўра, ногирон шахсларнинг 80 фоизи ривожланиш ҳолатида қарор олган мамлакатларда умр кечиришади. Чунки ногиронликнинг аксарияти қашшоқлик, тўйиб овқатланмаслик, тиббий ва таълим бериш каби хизмат кўрсатишнинг йўқлигидан келиб чиқадиким, ривожланмасликнинг нитажаси ҳисобланади. Кўп ногиронларни вакцина, муносиб овқатланиш ва шунингдек, тиббий хизмат кўрсатиш, тиббий дору дармон қилиш каби касбий ғамхўрлик қилиш орқали даволаш мумкин. Бугунги кунда ногиронларнинг ўзлари ҳам ўзларига куч-қудрат бағишлаш дастурларини ижро этишлари лозим. Бу усул орқали оғир ногиронликка мубтало бўлганлар катта истиқлол ва мустақилликни қулга киритишлари мумкин.