Самарқанддаги Шоҳи зинда мажмуаси
(last modified Thu, 09 Mar 2017 05:43:15 GMT )
март 09, 2017 10:43 Asia/Tashkent
  • Самарқанддаги Шоҳи зинда мажмуаси
    Самарқанддаги Шоҳи зинда мажмуаси

Самарқанддаги меъморий ёдгорлик.

Афросиёб тепалиги жанубида жойлашган қабристондаги мақбаралардан иборат. Уларнинг энг қадимийси Қусам ибн Аббос мақбараси. Қусам ибн Аббос Муҳаммад (с.а.в.)нинг амакиси Аббос ибн Мутталибнинг ўғли. Қусам ибн Аббос мақбараси атрофида мўътабар кишилар дафн қилинган. Табғоч Буғро мадрасаси қад кўтарган. XI аср охирларида қурилган Қусам ибн Аббос мақбараси икки бино: гўрхона ва масжиддан иборат. Умуман, бир неча мақбара ва масжидлардан ташкил топган Шоҳи Зинда (Тирик шоҳ) ансамбли таркибидаги 20дан ортиқ иншоот халқ санъатининг ноёб дурдонаси сифатида давлат муҳофазасига олинган.