Сингапурлик олимлар соялардан электр энергиясини ишлаб чиқарадиган қурилма яратишди
(last modified Mon, 08 Jun 2020 06:37:38 GMT )
июн 08, 2020 11:37 Asia/Tashkent
  • Сингапурлик олимлар соялардан электр энергиясини ишлаб чиқарадиган қурилма яратишди

Сингапурлик олимлар соя ва ёритилган ҳудуд орасидаги кескинлик фарқидан электр энергиясини ишлаб чиқаришга қодир технологияни яратди. Бу анъанавий қуёш панелларидан самаралироқ бўлиб чиқди, деб хабар беради Futurity.

Қурилма асосини эгилувчан пластик ташкил этиб, унинг ичидан кремний ва олтин фольгадан иборат бўлмалар жой олган.

Қурилмага бироз соя туша бошлагач, у электр энергиясини ишлаб чиқаришни бошлайди. Ушбу ҳолатда электр энергияси девайс тўлиқ қуёш нурида турганиданда кўпроқ ишлаб чиқарилади.

Тажриба давомида мазкур янги қурилмага уланган рақамли соатлар ишлаб чиқарилган энергиядан бемалол фойдаланган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ихтиро нафақат майда гаджетлар борасида, балки ҳаракатга келтирувчи датчикларни ҳам қувватлантиришда фойда бериши мумкин.