Иммунолог тавсияси: коронавирусдан кейин ўпка фаолиятини қайта тиклаш усуллари
(last modified Mon, 16 Nov 2020 09:11:29 GMT )
ноябр 16, 2020 14:11 Asia/Tashkent
  • Иммунолог тавсияси: коронавирусдан кейин ўпка фаолиятини қайта тиклаш усуллари

Россиялик мутахассис, аллерголог-иммунолог Евгения Паршина COVID-19’дан кейин ўпкани тиклаш усулларини маълум қилди.

Нафас олиш гимнастикаси ва махсус машқлар ёрдамида коронавирус инфекциясидан сўнг ўпканинг тикланишини тезлаштириш мумкин, деди аллерголог-иммунолог Евгения Паршина.

Унинг сўзларига кўра, машқларни кунига бир неча марта бажариш керак.

"Нафас олиш гимнастикасини ўтирган ва ётган ҳолатда бажариш мумкин. Шунингдек, машғулотлар тонусни сақлашга ёрдам беради", - деб тушунтирди Паршина "Аргументы ва факты" нашрига берган интервьюсида.

Бундан ташқари, беморлар гелиокс (юқори ҳароратгача қиздирилган гелий-кислород аралашмаси. - таҳр.) билан ингаляция қилиш мумкин, - дея хулоса қилди