Нима сабабдан магний моддаси ҳаммага керак?
Юрак, мушаклар, оқсил синтези, ичаклар фаолиятини яхшиланиши ва асаб импулслари учун аҳамиятли ҳисобланган магнийнинг етишмаслиги юрак қон-томир касалликлари, метаболизм синдромлари (семириш, гипертония, қандли диабет, юрак ишемик касалликлари)ни келтириб чиқаради. Уни қабул қилиш инсулин, глюкоза ҳамда гемоглобинни меъёрлаштиради.
Гўшт, балиқ, қовоқ, занжабил, ёнғоқ, гречка эса ушбу модданинг кони саналади. Аммо фойдали ҳисоблангани билан магний етишмаслигини тўлақонли қопламайди. Унинг етишмовчилигига дори воситаларидан: статинлар, антибиотиклар, сийдик ҳайдайдиган ва ингибиторлар сабаб бўлиши мумкин. Магний етишмаслигини хавфсиз ва самарали қоплашнинг йўли табиий магнийли сув ва сульфат магнийли ванна ҳисобланади. Қўшимча сифатида истеъмол қилиш учун эса шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Магнийни қабул қилиш мумкин бўлган шакллари эса қуйидагилардан иборат:
Магний глицинат
Диарея келтириб чиқармасдан, суяклар яллиғланишига қарши таъсир кўрсатиш хусусиятига эга. Уйқуни яхшилайди, ичак деворлари ўтказувчанлигини камайтиради.
Магний оротат
Спазмолитик, тромболитик ва антиаритмик таъсирга эга. Миокард инфаркти, аритмия, юрак етишмовчилиги ҳамда атеросклерозда фойда беради. Орот кислотаси ҳазм жараёнини, регенерация ва юрак мушаклари оқсили синтезини яхшилайди. Аммо жигар сиррози ва сийдик йўли тош касалликларида қабул қилиш тавсия қилинмайди.
Магний ситрат
Магнийнинг лимон кислотаси билан қўшилиши унинг тўғридан-тўғри митохондрияга таъсир қилишини таъминлайди. Кўриш қобилиятини яхшилайди, қабзиятда ҳам самара беради. Аммо гемоглобини паст бўлган беморларга тавсия қилинмайди⠀
Ноорганик магний оксиди энг кўп тарқалган, аммо таъсир кўлами кам вариант ҳисобланади. Таркибида магний кўп бўлиши билан сўрилиши ва таъсири кам, ичак деворларини зарарлаши мумкин. Магний В6 витамини билан яхши сўрилади. В гуруҳ витамини етишмаслиги эса магний етишмаслигига олиб келади. Шу сабабдан ҳам уларни бирга масалан, B гуруҳи витаминларини тонгда, магнийни эса кечаси қабул қилган яхши.