Шифокорлар тухум инсультдан қандай ҳимоя қилишини маълум қилди
(last modified Thu, 04 Mar 2021 06:07:52 GMT )
март 04, 2021 11:07 Asia/Tashkent
  • Шифокорлар тухум инсультдан қандай ҳимоя қилишини маълум қилди

Кенг миқёсда ўтказилган тадқиқот муаллифларининг фикрича, инсультнинг олдини олишнинг энг осон усули — кунига атиги битта товуқ тухуми истеъмол қилишдир.

Инсульт ҳар йили миллионлаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлувчи касалликдир. Шифокорлар касаллик хавфини камайтириш учун қон босимини назорат қилиш, чекишни ташлаш, спорт билан шуғулланиш ва тўғри овқатланиш тартибига риоя қилиш кераклигини доимо таъкидлайди.

Ҳеарт нашрида чоп этилган мақолага кўра, тадқиқотчилар 9 йил давомида ярим миллионга яқин одамнинг соғлиғини таҳлил қилиб, ҳар куни камида битта тухум еганларда юрак хасталиги хавфи 11 фоизга ва инсульт хавфи 26 фоизга камайганини аниқлаган.

Тадқиқот муаллифларининг фикрича, бундай таъсир тухумнинг юракни ҳимоя қилувчи соғлом ЛПВП холестерин миқдорини ошириш қобилиятига эгалиги ва танадаги «ёмон» холестеринни чиқариб юбориши билан боғлиқ. Бундан ташқари, тухум оқсилга бой бўлиб, у қондаги шакар миқдорини туширишга ва вазн сақлашга ёрдам беради. Бу эса ўз навбатида инсульт хавфини камайтиради.

Ёрлиқ