Марказий Осиё раҳбарлари Кобулдаги терактни қораладилар
Туркманистон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистон республиклари президентлари Афғонистон президентига йўллаган алоҳида мурожаатларида Кобулда юз берган террорчилик ҳужумни кескин қоралашди.
Душанбедан Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, бу мамлакатлар президентлари Афғонистон президентига йўллаган алоҳида мурожаатларида Кобулдаги терактни қораладилар.
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов ўз мурожаатида Кобулдаги теракни қоралаб қурбон бўлган шасхлар аҳли оилаларига ҳамдардлик билдирди.
Қозоғистон ТИВ -и ҳам бу теракни кескин қоралаб Халқаро ҳамжамиятни Афғонистонга ёрдам етказиш ва бўҳронларини дипломатик йўллар билан ҳал этишга кўмаклашишга чақирди,
Шавкат Мирзиёев Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанига Кобул шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати натижасида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик изҳор этди.
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ҳам афғонистонлик касбдошига йўллаган ҳамдардлик мактубида ўнлаб инсонлар ҳаётига зомин бўлган бу терарктни қоралаб, Афғонистон давлати ва халқига чуқур тасаллият изҳор этди