Организмни шамоллашдан ҳимояловчи 10 маҳсулотни
Организмни шамоллашдан ҳимояловчи 10 маҳсулот
1. САРИМСОҚПИЁЗ
Иммун тизимини мустаҳкамлайди, организмга вируслар билан курашиш учун ёрдам беради. Бир бўлак саримсоқпиёзни чайнаш ёки бўлакчаларга бўлиб ейиш мумкин. У майдаланганда бактроцид антибиотик аллицин ажралиб чиқади ва оғиз бўшлиғи ҳамда ичакларни бактериялардан тозалайди.Саримсоқпиёз шамоллашниолдини олиш ва айрим асоратларни кетказиш учун ҳам ёрдам беради. Бунинг учун бир кунда бир дона саримсоқпиёз бўлагини истеъмол қилиш кифоя.
2. ҚИЗИЛ БУЛҒОР ҚАЛАМПИРИ
Таркибида цитрусларга қараганда кўпроқ С витамини мавжуд бўлиб, иммунитетни мустахкамлайди.
3. БРОККОЛИА, С , Е витаминлар манбаи бўлиб, иммун тизимини фаоллаштиради
4. НАМАТАКС витамини манбаси бўлиб, яллиғланишга ва инфекцияларга қарши курашиш ҳусусиятига эга
5. КЛЮКВАА, В, С ва К витаминларига бой. Яллиғланишга қарши воситадир.
6. АСАЛТерлатувчи ҳусусиятга эга. Организмни курашувчанлигини оширади.
7. САБЗИТаркибида А витамини мавжуд бўлиб, организмнинг шамоллаш ва инфекцион касалликларига қарши курашиш қобилиятини оширади.
8. ЙОГУРТ ВА КЕФИРОрганизмдаги микрофлорани мустаҳкамлайди, иммунитетни фаоллаштиради.
9. СУВОрганизмнинг курашувчанлик қобилиятини оширади, моддалар алмашинуви жараёнини назорат қилади.
10. БАЛИҚ ВА ДЕНГИЗ МАҲСУЛОТЛАРИТаркибида рух моддаси бўлиб, шамоллашнинг бошланғич белгилари билан курашишга ёрдам беради.