Излаш
-
Jan 26, 2017
Иқтисодий ва идоравий корупциялар кўрсаткичлари борасидаги аги Халқаро шаффофлик ташкилоти- Transparency International нинг 2016 чи йилда турли мамлакатлардаги коррупция вазияти борасида тарқатган ҳисоботига биноан Ўзбекистон 176 та мамлакат орасида 156 чи ўринни эгаллаб Марказий Осиёдаги энг корупциялашган мамлакат деб эълон этилган.
-
Jan 26, 2017
Афғонистон президенти Кобул ва Тошкент давлатлари икки томонлама алоқалар тарихида янги саҳифани очиш қарорига келишган деб айтди
-
Jan 26, 2017
Кобул шаҳрида икки мамлакат ҳамкорликларини янада ривожлантириш йўлида Афғонистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари 5 та ҳамкорлик ҳужжат имзоладилар.
-
Jan 25, 2017
2017 йилнинг 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Қирғизистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Данияр Сидиков билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати ҳабар бермоқда.
-
Jan 25, 2017
2017 йилнинг 23 январь куни Афғонистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Кобул шаҳрида Афғонистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Салоҳиддин Раббоний билан учрашди.
-
Jan 25, 2017
23-24 январь кунлари Кобул шаҳрида Ўзбекистон делегациясининг саноат ассоциациялари ва хўжалик субектлари вакилларидан иборат аъзолари афғонистонлик ҳамкорлари билан алоҳида икки томонлама музокаралар ҳам ўтказдилар.
-
Jan 25, 2017
Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати гиёҳвандликка қарши кураш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган бир қатор тезкор тадбирлар натижасида Тожикистон Республикасидан иккита наркойўлак фош этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон МТРКнинг “Ўзбекистон” телеканалида хабар берилди.
-
Jan 24, 2017
Ўзбекистонда яқин йиллар давомида икки фуқароликни киритиш масаласи кўриб чиқилмайди, деб хабар берди Спутник.
-
Jan 24, 2017
Эроннинг маданий мерос, қўл ҳунармандчилиги ва туризм ташкилоти раиси ва бу мамлакат президентининг муовини Теҳрондаги Ўзбекистон элчиси билан учрашганида икки мамлакат ўртасида маданий ва туризм соҳасидаги ҳамкорликларини янада кенгайтиришни таъкидлади.
-
Jan 20, 2017
2017 йилнинг 20 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича Махсус вакили Питер Бурианни қабул қилди.
-
Jan 20, 2017
2017 йилнинг 20 январь куни Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси делегацияси Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг маслаҳатлашувларида иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди
-
Jan 19, 2017
Ўзбекистон жанубий қўшниси билан савдони ривожлантириш доирасида “Қарши-Термиз” темир йўлида электрлаштириш ишларини олиб бормоқда. У Афғонистон билан чегарага чиқади, деб хабар берди “Каравансарай”.
-
Jan 19, 2017
2017 йилнинг 18 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Ўзбекистондаги координатори Жон С.МакГрегор билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ расмий сайти орқали маълум қилинди.
-
Jan 18, 2017
Россия Ўзбекистон билан муносабатларни чуқурлаштиришнинг қўшимча имкониятлари ишга солинади деган фикрда.
-
Jan 16, 2017
Шавкат Мирзиёев Бишкекда содир бўлган самолёт ҳалокати муносабати билан Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевга ҳамдардлик изҳор этди
-
Jan 14, 2017
Ўзбекистон Қуролли Кучларини ташкил этиш тарихи 1992 йилнинг 14 январидан бошланган. Айнан шу куни мамлакат парламенти (ўша даврларда республика Олий Кенгаши) ўз қарори билан республика ҳудудида жойлашган барча ҳарбий қисмлар, қўшилмалар, ҳарбий-ўқув юртлари, муассасалар, ташкилотлар ва бошқа ҳарбий тузилмаларни Ўзбекистон Республикаси тасарруфига олди.
-
Jan 14, 2017
Бундан 25 йил олдин илк қадамини қўя бошлаган Ўзбекистон Қуролли кучлари бугунги кунда, МДҲнинг энг кучли армияларидан бирига айланган. Бугун ушбу байрам Республиканинг барча ҳудудларида катта тантана билан кутиб олинмоқда.
-
Jan 14, 2017
"Ҳеч қандай ҳарбий-сиёсий блокларга қўшилмаслик, Ўзбекистон ҳудудида хорижий давлатларнинг ҳарбий база ва объектларини жойлаштиришга йўл қўймаслик, ҳарбий хизматчиларимизнинг хориждаги тинчликпарварлик операцияларида иштирок этмаслик сиёсатига содиқ қолиш бундан буён ҳам мамлакатимизнинг принципиал позицияси бўлиб қолади", - деб таъкидлади Мирзиёев