Излаш
-
Dec 26, 2017
Россия Марказий сайлов комиссияси мухолиф сиёсатчи Алексей Навальнийни 2018 йилги президентлик сайловига номзод сифатида қабул қилмади
-
Dec 25, 2017
ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. 2017 йилнинг 21 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 5 апрелда Россияга амалга оширган давлат ташрифи чоғида имзоланган Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкилий асосда қабул қилиш ва жалб этиш тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим кучга кирди.
-
Dec 24, 2017
АҚШ Молия вазирлиги томонидан коррупция ва инсон ҳақларини топтаган шахслар рўйхатига асли ўзбекистонлик тадбиркор Ғофур Раҳимов ҳам киритилди.
-
Dec 24, 2017
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги симпозиумлар саройида ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатасига мурожаат қилди. Давлат раҳбари унда ҳибсга олинган ва жиноий жавобгарликка тортилган шахслар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди
-
Dec 23, 2017
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг XIII ялпи мажлис йиғилишида Ўзбекистоннинг 2018 йилги давлат бюджети тасдиқланди. Унда ялпи ички маҳсулотнинг 0,02 фоизи ёки 59 млрд сўм миқдоридаги профицит билан чиқиш белгиланган. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар берди.
-
Dec 23, 2017
Қуръон мусобақасида иштирокчиларни рўйхатга олиш 2018 йил 1 январидан бошлаб 10 январигача давом этади
-
Dec 21, 2017
ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Ўзбекистонда 2017 йил биринчи ярим йил давомида коррупцияга алоқадорликда гумон қилинган 1566 нафар мансабдор шахсга нисбатан 1130 та жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар қилди.
-
Dec 21, 2017
Келгуси йилда бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсия ва нафақалар миқдори инфляция даражасидан паст бўлмаган суръатларда оширилади
-
Dec 21, 2017
Олий Мажлис Сенати 20 декабрь, чоршанба кунги пленар йиғилишида ҳарбий-саноат комплекси яратилиши ва қуролли кучлар ташкилий тузилмаси такомиллаштирилишини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси мудофаа доктринаси тўғрисидаги қонунни тасдиқлади. Бу ҳақда 1News хабар бермоқда.
-
Dec 20, 2017
Янги йилда Ўзбекистонда инфляция даражаси ўтган йилларга нисбатан юқори бўлади, деди Ўзбекистон молия вазири Жамшид Қўчқоров бугун Тошкентда бўлиб ўтган Сенат мажлисида, Спутник мухбири хабарига асосан.
-
Dec 20, 2017
ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Тожикистон 2018 йил ёзидан Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беришни бошлаши мумкин, деди мамлакат энергетика ва сув ресурслари вазири Усмонали Усмонзода.
-
Dec 19, 2017
Давлат статистика қўмитаси раиси Баҳодир Бегаловга кўра, шу йилнинг сентябрь ойи ҳолатига биноан республикада ўртача ойлик даромад 1 млн 346 минг сўмдир
-
Dec 18, 2017
“2018 йилдан бюджет тизимида иш ҳақини белгилашда биринчидан, инфляцияни тўғри ҳисоблаш ва унинг даражасидан келиб чиққан ҳолда ҳар 6 ойда инфляциядан кам бўлмаган миқдорда компенсация қилиш тизими йўлга қўйилади. Масалан, 1 январдан 1 июлгача бўлган 6 ойда инфляция қанча бўлса, шу миқдорда иш ҳақи оширилади. Кейинги 6 ойда ҳам, яъни йил охирида худди шу тарзда иш ҳақига компенсация қилинади.
-
Dec 18, 2017
14 декабрь куни Ташқи савдо вазирлигида Марказий Осиё ва Жанубий Осиё бўйича савдо вакили ёрдамчиси Марк Линскотт бошчилигидаги АҚШ делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.
-
Dec 18, 2017
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Ислом академиясини ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
-
Dec 17, 2017
ТОШКЕНТ, 15 дек – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Ислом академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Бу ҳақда “Жаҳон” АА хабар бермоқда.
-
Dec 17, 2017
Ушбу мақсадда Тўхтагул ГЭСида улкан тайёргарлик ва таъмирлаш ишлари амалга оширилган
-
Dec 17, 2017
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 15 декабрдаги фармонига биноан барча турдаги товарларга экспорт божхона божлари ва товарларни экспорт қилишни лицензиялаш бекор қилинди
-
Dec 16, 2017
ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. 2018 йилда Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистонда 15 лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ЕТТБ президенти банкнинг Лондондаги штаб-квартирасида Ўзбекистон вакиллари билан учрашувда маълум қилди.
-
Dec 16, 2017
ТОШКЕНТ, 15 дек – Sputnik. Ўзбекистонлик 22 ёшли кикбоксчи Шер Мамазулунов TATNEFT кубоги учун ўтказилган TNA қоидалари бўйича жаҳон чемпионатида чемпион бўлди.