Излаш
-
Apr 21, 2021
Жорж Флойднинг қотили суд томонидан айбдор деб топилгандан сўнг, Америка Қўшма Штатлари Президенти мамлакат тизимидаги ирқчилик Америка халқининг руҳини ифлослантирганини тан олди.
-
Apr 21, 2021
Россия Мудофаа вазири АҚШ, Украина ва НАТОни Россия чегаралари ва Қора денгизда кескинликлар яратаётгани учун танқид қилди.
-
Apr 20, 2021
Россия Мудофаа вазирлиги ўзининг қирувчи самолётларидан бирининг Баренцево денгизи устида АҚШ ва Норвегиянинг иккита жосуслик самолётларини таъқиб қилганини эълон қилди.
-
Apr 19, 2021
Венада Эрон ва АҚШ ўртасида тўғридан-тўғри ёки билвосита ҳеч қандай мулоқот ӯтказилмайди, деди Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили.
-
Apr 18, 2021
Белорусия хавфсизлик хизматлари Россия разведка хизмати ёрдамида мамлакатда давлат тўнтариши операцияси тўхтатилганлигини эълон қилди.
-
Apr 14, 2021
Озарбайжон Президенти АҚШнинг янги маъмурияти Озарбайжон Республикаси ва Арманистонга нисбатан мувозанатли сиёсат олиб бормаслигини таъкидлади.
-
Apr 14, 2021
АҚШ ҳаво кучларига тегишли Boeing C17 Globemaster шанба куни Чарлстон авиабазасига қуниш пайтида учиш-қуниш йўлагида ёниб кетди. АҚШ расмийлари ушбу авиаҳалокатда ҳеч ким жабрланмаганини айтмоқда, аммо ушбу видеода самолётга катта зарар етказилгани акс эттирилган.
-
Apr 13, 2021
Толибоннинг Туркия музокараларида қатнашмаслиги Байден маъмуриятининг 1 май куни Афғонистондан АҚШ қўшинлари чиқарилишидан олдин сулҳга эришишга бўлган умидларини пучга чиқарди.
-
Apr 13, 2021
Якшанба куни полиция 20 ёшли америкалик қора танли ёш йигитгат қарата ўқ отганидан сўнг, Жорж Флойд қатл этилган жойдан 16 км узоқликда автоҳалокатга учраб вафот этди. Намойишчилар кўчага чиқиб минтақадаги полиция билан тўқнашдилар.
-
Apr 11, 2021
Америка президенти Жо Бойден жума куни 9 апрел кунида 2022 йил учун бюджет лойиҳасини Конгрессга тақдим этди. Бу лойиҳада АҚШ ҳарбий харажатлари учун 753 миллиард доллар маблағ ажратилиши кўзда тутилган бўлиб, унинг 715 миллиард доллар тасдиқланса тўғридан-тўғри Пентагон ихтиёрига берилади.
-
Apr 10, 2021
Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти Халқаро Атом Энергияси Агентлиги Эронга қарздор эканлигини таъкидлаб, шундай деди: АҚШ, Европа ва саноат мамлакатлари Эрон халқи олдидаги қарзларини тўлашлари шарт.
-
Apr 06, 2021
Оқ Уй вакилининг айтишича, АҚШ президенти мамлакат қўшинларининг 1 май кунигача Афғонистонни тарк этишини қийин масала деб билади.
-
Apr 06, 2021
Россия Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Эроннинг АҚШ билан тўғридан-тўғри музокараларни рад этиш тўғрисидаги қарорини қўллаб-қувватлади.
-
Apr 05, 2021
Толибон АҚШ ва Афғонистоннинг ушбу гуруҳга қарши операцияларини Қатар келишувининг бузилиши деб атади ва жавоб чоралари ҳақида огоҳлантирди.
-
Apr 04, 2021
Эрон Исломий Маслаҳат Мажлисининг Спикери Эрон ва Хитой ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорлик дастури ҳужжатининг имзоланишини Қўшма Штатлар учун муҳим огоҳлантириш деб атади ва қуйидагиларни таъкидлади: Халқаро муносабатлар АҚШ зарарига жуда тез ўзгариб бормоқда.
-
Apr 04, 2021
"Ақш билан тўғридан-тўғри ёки билвосита музокараларимиз йўқ", деди Эрон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари.
-
Apr 03, 2021
Америка Қўшма Штатлари Президенти АҚШ Конгрессидаги сўнгги воқеа ва офицерлардан бирининг ўлдирилишига жавобан Оқ уй байроқларини туширишни буюрди.
-
Apr 03, 2021
АҚШ Конгрессига қилинган ҳужум уч ой олдин АҚШ Капитолига уюштирилган ҳужумдан кейин ўз хавфсизлиги ва соғлиғи ҳақида қуйғурган АҚШ АҚШ қонунчиларида катта ташвиш туғдирди.
-
Apr 03, 2021
Эрон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Эрон делегацияси АҚШ делегацияси билан ҳеч қандай даражада музокара ўтказмаслигини айтди.
-
Apr 01, 2021
Хитой ташқи ишлар вазирлиги Америка ҳарбий лабораториясидан корона вируси тарқалиши эҳтимоли мавжуддир,-деб эълон қилди.