Излаш
-
Dec 11, 2022
Кеча Эрон ТИВ матбуот котиби Хитой элчисининг Эрон ТИВнинг Осиё ва Тинч океани бўйича ёрдамчи билан учрашувига тўхталиб, бу учрашувда Хитой ва Форс Кўрфази ҳамкорлик кенгашининг Эроннинг ҳудудий яхдитлиги масаласи бўйича қўшма баёнотидан қаттиқ норозилик билдирди.
-
Dec 10, 2022
Эрон Ислом республикаси ва Тожикистон ишбилармонлари 17-22 декабрь кунлари Эрон шимоли-шарқидаги Хуросони Разавий вилояти маркази Машҳад шаҳрида учрашиб, ҳамкорлик имкониятлар ва заминалари ҳақида суҳбатлашадилар.
-
Dec 10, 2022
Қозоғистон президенти Евроосиё иқтисодий иттифоқининг имтиёзли шартномалар тузилган шериклар сифатида Эрон Ислом республикаси, Веьтнам ва Сербия билан ўзаро ҳамкорлигини яхшилашга чақирди.
-
Dec 10, 2022
Ушу бўйича Эрон карвон жамоаси ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида биринчи ўринга сазовор бўлди.
-
Dec 10, 2022
Эрон президентининг сиёсий ўринбосари Хитой раҳбарининг Саудия Арабистонига сафаридаги баёнотига жавоб қайтарди.
-
Dec 09, 2022
Баъзи Европа давлатлари ва расмийларининг интервенсион твитларига жавобан Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар вазирлиги ушбу давлатлардан террорчиларни қабул қилиш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришни тўхтатишни сўради.
-
Dec 08, 2022
Эрон ТИВ матбуот котиби Европада Эронга қарши зўравонлик ва терроризмни тарғиб қилувчи кўплаб каналлар мавжуд бўлса-да, Utelsatсунъий йўлдоши Европа Иттифоқи санкциялари туфайли Преесс ТИВни ўз рўйхатидан олиб ташлади.
-
Dec 07, 2022
Эрон Ислом республикаси энергетика вазири Эрон билимларидан фойдаланган ҳолда Тожикистонда гидроэлектростанциялар қурилиши ҳақида хабар қилди.
-
Dec 07, 2022
АҚШ Эрондаги тартибсизликларни қўллаб-қувватлаётган бир пайтда, АҚШ ва сионистик режимнинг юқори даражадаги разведка таҳлилчилари Эроннинг сўнгги тартибсизликлардан ҳимояланганини тан олдилар. АҚШ Миллий разведкаси директори Апрел Хейнснинг айтишича, Эрон Ислом Жумҳурияти бу масалани ўз барқарорлигига таҳдид сифатида кўрмайди. Сионистик режим армиясининг разведка бўйича катта таҳлилчиси Амит Саар ҳам бу тартибсизликлар Эрондаги ҳукмрон низом мавжудлигига таҳдид сола олмаслигини тан олди.
-
Dec 06, 2022
Ҳиндистоннинг Эрон Ислом республикасидаги элчиси Эрон шимол-жануб коридорининг асосий пирамидаси эканлигини таъкидлаб, Ҳиндистон Бош вазири Марказий Осиё давлатларижа Чобаҳор порти имкониятларидан фойдаланиши учун бу давлат билан ҳамкорлик қилишни сўради.
-
Dec 06, 2022
Эрон Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Эрон Ислом Республикаси ҳарбий дронларни лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш бўйича 39 йиллик тажрибага эга эканлигини таъкидлаб, учувчисиз учоқларни лойиҳалашдан парвозга қадар ишлаб чиқариш мамлакат ичида эронлик мутахассислар томонидан амалга оширилади деб айтди.
-
Dec 06, 2022
Теҳрондаги саёҳатимизни давом эттириб, биз Эрондаги энг баланд минора ва дунёдаги олтинчи телекоммуникация минораси Буржи Милодга етиб келдик.
-
Dec 05, 2022
Эрон маданий мерос, туризм ва ҳунармандчилик вазирининг Асарларни рўйхатга олиш ва муҳофаза қилиш ҳамда маънавий ва табиий меросни сақлаш ва тиклаш бош директори Эрон номоддий асарларни ЮНЕСКОда рўйхатдан ўтказиш бўйича дунёда 6 -ўринда эканлигини маълум қилди.
-
Dec 05, 2022
Россия ва Эрон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми мисли кўрилмаган рекорд даражага етиб, 4 миллиард доллардан ошди.
-
Dec 03, 2022
Эрон Хавфсизлик кенгаши ўз баёнотида душманларнинг Эрон Ислом Республикасига қарши биргаликдаги урушига тўхталиб, сўнги тартибсизликларда 200 дан ортиқ одам ҳалок бўлганини эълон қилди.
-
Dec 03, 2022
Эрон ТИВ раҳбари ва БМТ Бош котиби ўзаро манфаатли икки томонлама, минтақавий ва халқаро масалала юзасидан фикр алмашдилар.
-
Dec 02, 2022
Эрон ва Венесуэлла нефт вазирлари икки давлат ўртасида энергетика соҳасида қўшма ҳамкорликни кенгайтириш ва жаҳон нефт бозоридаги сўнгги ўзгаришлари муҳокама қилинди.
-
Dec 01, 2022
Ялдо/ Чилла кечаи БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти-ЮНЕСКОда Афғонистон билан биргаликда Эроннинг 19-номоддий мероси сифатида рўйхатга олинди.
-
Dec 01, 2022
Эрон энергетика вазири, Туркманистон ташқи ишлар вазири билан учраушвида, икки давлатнинг электр станцияси қурилиши соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш билан бирга электр энергияси алмашинуви бўйича шартнома ҳажмини ошириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳараквтларни оширишга урғу берди.
-
Nov 30, 2022
Эрон Ислом Республикасининг БМТдаги доимий вакили Амир Саъид Ировоний кеча сионистик режимнинг Сурияга ҳужумларини қоралаб Сурия халқаро конвенсиялар асосида ўзини ҳимоя қилиш қонуний ҳуқуқига эга бўлганига урғу берди.