Зариф: минтақада террорчиларнинг мавжудлиги Эрон учун тоқат қилиб бўлмайдиган масаладир
-
Минтақада террорчиларнинг мавжудлиги Эрон учун тоқат қилиб бўлмайдиган нарсадир
Эрон ташқи ишлар вазири минтақада террорчилар борлигини Эрон ислом республикаси учун чидаб бўлмас деб атади.
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф кечанги суҳбатида, минтақада террорчилар мавжудлигидан хавотир билдириб, минтақада террорчилар борлиги Эрон учун тоқат қилиб бўлмайдиган нарсадир деб айтди.
Зариф ўз сўзларида Озарбойжон республикасининг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш ва муаммоларни тинч ва халқаро миқёсида ҳал қилишни Эроннинг фоал дипломатияси принсипларидан эканлигини таъкидлади.
Муҳаммаджавод Зариф шунингдек Эрон ислом жумҳурияти Тоғли Қорабоғ тўқнашувларини доимий равишда ҳал қилиш учун режа тузди ва уни яқинда тақдим этади ва кейинчалик бу масала Москва ва Еревенда сўраб суриштирилади дея изоҳлади.
Эслатиб ўтамиз Тоғли Қорабоғ минтақаси бўйича Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасида ихтилфолар мавжуд. Тоғли Қорабоғ минтақаси бўйича икки томоннинг баҳслари ва можаролари 1988 йили бошлангади.
Тўқнашувларнинг янги босқичи эса жорий йил 27 сентябрда бошланди ва ҳар икки томоннинг бир қатор ҳарбий кучлари ва тинч аҳолисининг ҳалок бўлиши ва яраланганига сабаб бўлди.