Кейинги бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 431 киши вафот этди
(last modified Sat, 21 Nov 2020 11:37:20 GMT )
ноябр 21, 2020 16:37 Asia/Tashkent
  • Бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 431 киши вафот этди
    Бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 431 киши вафот этди

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 12 минг 931 бемор аниқланди ва 431 киши вафот этди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 12 минг 931  нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 2  минг 155  нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий  Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 841   минг  308 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 431 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 44  минг 327 кишига етди,  деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 596  минг 136   киши шифо топиб,  шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 58 миллион  нафардан ошанким, шулардан 1 миллион 379  мингдан ортиғи вафот этган ва 40 миллион нафардан ортиғи   соғайган.