Кейинги бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 251 киши вафот этди
(last modified Mon, 14 Dec 2020 10:58:24 GMT )
декабр 14, 2020 15:58 Asia/Tashkent
  • бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 251 киши вафот этди
    бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 251 киши вафот этди

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 7 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 251 киши вафот этди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 7 минг  501  нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан  1 минг  322  нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион 115  минг 770 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 251  нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 52  минг 447  кишига етди,  -деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 823 минг  231 киши шифо топиб,  шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 72  миллион нафардан ошганким, шулардан 1 миллион 620 минг киши вафот этган ва 51 миллион  нафардан ортиғи соғайган.