Кейинги бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 212 киши вафот этди
(last modified Thu, 17 Dec 2020 11:26:43 GMT )
декабр 17, 2020 16:26 Asia/Tashkent
  • Бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 212 киши вафот этди
    Бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 212 киши вафот этди

Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 7 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 212 киши вафот этди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 7 минг  453  нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан  1 минг  147  нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади. 

Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1  миллион 138  минг 530 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 212  нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 53  минг  95  кишига етди,  -деб аниқлик киритди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги  наттоғининг айтишича,  ҳозиргача 856 минг 513 киши шифо топиб,  шифохоналардан  жавоб берилган.

Дунёда эса  коронавирусни юқтирганлар сони 74  миллион 635 нафардан ошганким, шулардан 1 миллион 657  минг киши вафот этган ва 52 миллион  нафардан ортиғи соғайган.