Кейинги бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 187 киши вафот этди
-
бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 187 киши вафот этди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 6 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 187 киши вафот этди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 6 минг 208 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 915 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1 миллион 170 минг 743 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 187 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 54 минг 03 кишига етди, -деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 903 минг 998 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирусни юқтирганлар сони 77 миллион нафардан тошган ошганким, шулардан 1 миллион 700 минг дан ортиқ киши вафот этган ва 54 миллион киши соғайган.