Кейинги бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 132 киши вафот этди
Эрон ССВ наттоғи Эронда коронавирусга чалинганлардан 934 минг нафари соғайгани ҳақида хабар берди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 6 минг 21 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 906 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1 миллион 189 минг 203 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 132 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 54 минг 440 кишига етди, -деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 933 минг 736 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирусни юқтирганлар сони 80 миллион нафардан тошган ошганким, шулардан 1 миллион 750 мингдан ортиқ киши вафот этган ва 56 миллион киши соғайган.
АҚШ-да ҳозиргача 19 миллион нафардан ошган ва улардан 337 минг киши ҳам вафот этган.
Америка зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсатгичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибти.