Бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 132 киши вафот этди
-
Бир сутка ичида Эронда коронавирусдан 132 киши вафот этди
Эрон ССВ наттоғининг хабар қилишича, ўтган бир сутка ичида мамлакатда коронавирусга чалинган 6 мингдан ортиқ бемор аниқланди ва 132 киши вафот этди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи Симо Содот Лорий, бугун мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлар тўғрисидаги сўнгги маълумотларида, 24 соат ичида аниқ ташхис мезонлари асосида Эронда 6 минг 108 нафар янги касалланганлар аниқланди ва улардан 815 нафари касалхоналарга ётқизилди,-дея изоҳлади.
Симо Содот Лорий Эронда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 1 миллион 212 минг 481 нафарга етганига ишора қилиб, афсуски сўнгги 24 соат ичида 119 нафар коронавирусдан вафот этиши билан Эронда ушбу вирус қурбонлари сони 54 минг 946 кишига етди, -деб аниқлик киритди.
Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг айтишича, ҳозиргача 969 минг 408 киши шифо топиб, шифохоналардан жавоб берилган.
Дунёда эса коронавирусни юқтирганлар сони 81 миллион нафардан тошган ошганким, шулардан 1 миллион 783 мингдан ортиқ киши вафот этган
АҚШ-да ҳозиргача 19 миллион нафардан ошган ва улардан 343 минг киши ҳам вафот этган.
Америка зарарланганлар ва вафот этганлар кўрсатгичи бўйича дунёда биринчи ўринда турибти.